Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
9-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Криптовалюта майнинги.
Криптовалюталар капиталлашуви. Криптовалюталар билан боғлиқ
масалаларда одамлар йўл қўядиган асосий хатолик атамаларни билмасликдир. Кўпчилик капиталлашувни курс билан адаштиради, бу эса қўпол хато ҳисобланади. Ҳа, криптовалюталар капиталлашуви криптовалюталар курсига боғлиқ, лекин буларнинг иккаласи бир хил нарса эмас. Одатда, курс қанчалик баланд кўтарилса, капиталлашув шунчалик тез ўсади. Бироқ айрим мутахассислар қайсидир криптовалютанинг бозор қийматини мавжуд схемалар бўйича аниқлашнинг имкони йўқ, чунки криптовалюталар капиталлашуви – тортишувли масала деган фикрларга қўшилади. Криптовалюталарнинг йўқ бўлиб кетиш ҳолатлари экспертлар орасида шубҳа уйғотади. “Сатоси Накамоту”ники остида ишлайдиган тадбиркорлик яратувчилар бир неча йил олдин миллион Биткоин билан бирга ғойиб бўлгани энг машҳур мисол ҳисобланади. Шунингдек, аввалроқ бузилган ускуналарда “ёниб” кетган криптовалюталар ҳақида ахборот ҳам пайдо бўлган. Албатта, ҳозир тизим анча хавфсиз, электрон пуллар қимматлашуви фойдаланувчиларни бу масалага жиддийроқ ёндашишга мажбур қилади, лекин риск барибир мавжуд. Криптовалюта майнинги. Майнинг учун криптовалютани “майнинг” қиладиган ускуна харид қилиш талаб этилади. Кўплаб фикрларга қарамай, майнинг ускуналари Биткоинни “жалб қилмайди”. Фирма эгаси ускунани тизимга улар экан, транзакциялар ҳақида ахборотни сақлаганлик учун мукофот олади. Анъанавий тўлов воситалари бўлган мамлакатлар валюталари билан бўладиган интернет тармоғи орқали мамлакатлараро тўловларда бир қанча ўзига хос муаммолар мавжуд эди. Булар жумласига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: ➢ тўловларни амалга оширишда, албатта, банклар томонидан белгиланган юқори комиссион ҳақни тўлаш; ➢ томонларнинг тўлиқ реквизитларини (манзили, ҳисоб рақами, исми- шарифи ва шу кабилар) ўзаро олди-сотди қилаётган шахслардан ташқари, албатта, учинчи томонга (банкка) маълум бўлиши; ➢ тўловларнинг марказлашган ҳолда қайсидир ташкилотлар томонидан бошқарилиши; ➢ айрим ҳолатларда тўловлар амалга оширилгач, бекор қилиш ҳам мумкинлиги туфайли сотувчи ҳам ишонч ҳосил қилиши учун кўпроқ маълумотлар сўраш керак бўлади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling