Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
9-mavzu
Учинчидан, рақобат деган муаммо бор, Visа ва Маster Cаrd каби ошкора
рақобатчиларни ёддан чиқаринг. Агар, айтайлик, рақамли тўловларнинг барча афзалликларини таклиф қиладиган ва бундан Биткоиннинг барча реал ва эҳтимолий камчиликларидан холи бўлган тўлов тизими мавжуд бўлса-чи? Агар бу тизим одамлар унга ишонадиган бошқа тизим ичига киритилган бўлса-чи? Агар буларнинг ҳаммаси номи ва логотипи бир мевадан иборат бўлган компания томонидан қадоқланган, сотилган бўлса-чи? Аpple учун бошқа тўлов тизимларидан фойдаланувчиларни оғдириб олиш ва уларга мобил тўловлар тизимини таклиф қилиш Биткоинга хизматлар сифатидан қатъи назар худди шу ишни қилиши осонроқ бўларди. Хавфсизлик (ва ўзгарувчанлик) муаммоси уларнинг очиқ кодли моделлари туфайли кенг истиқболларга эга бўлган криптовалюталарни янада модернизация қилиш йўли билан бартараф қилиниши мумкин ва лозимдир. Криптовалюта молия тизимида устунлик қиладиган ҳолатга эришиш усули уларнинг узлуксиз мослашув жараёнидан иборат бўлиб, буни ҳеч ким криптовалюта бозоридаги асосий ўйинчилардан тезроқ бажара олмайди. Айнан улар Биткоинни самарали илгари суришга имкон берган бўларди. Биткоин жорий қилишнинг асосий катализатори ҳукуматнинг давлат сектори моддий-техник таъминоти харажатларини қисқартиришга ёки бошқарув қарорлари қабул қилишнинг шаффофлик даражасини оширишга интилиш мумкин бўларди. Ҳозир рақамли аср, Биткоин эса рақамли валюта ҳисобланади. Одамлар ҳаётини телефонсиз тасаввур ҳам қила олмайдиган, жуда кўплаб савдо битимлари он-лайн амалга ошириладиган дунёда муомала оддийлиги ва харажатлар тежалиши Биткоинга устунлик беради. У юқорида айтиб ўтилган катализаторлардан биттасига, кейин яна биттасига, ундан кейин яна биттасига ва ҳ.к. эҳтиёж сезади. Пировардида Биткоин шу қадар оммалашдики, пулнинг учала функциясини бирлаштиради ва шунда худди доллар каби буюк аҳамиятга эга бўлади. Жамиятдаги салбий имижга ва меъёрий чекловларга қарамасдан, ташқи муҳит Биткоин гуллаб-яшнашига тўсқинлик қиляпти деб бўлмайди. Криптовалюталарга мойиллик билдирадиган айрим давлатлар, жумладан, Швейцария, Сингапур, Бирлашган Қироллик ва Канада криптовалюта технологияларини ривожлантириш билан шуғулланадиган инновацион хаблар яратишга хизмат қилган бўларди. Ҳатто АҚШда ҳам НДФУ директори Бенджамин Лоски томонидан таклиф қилинган бит-лицензия қабул қилинмаганига қарамай, чуқур фикрлайдиган қонун чиқарувчилар инновациялар учун жой қолдиради. Шу билан бир вақтда, ривожланаётган мамлакатларда технологиялар ривожланган мамлакатлар билан тенг бўлиш учун жуда секин такомиллашмоқда, лекин у ерда ҳам Биткоин билан ишлашга интилиш сезиларли. Агар Биткоин, масалан, Хитойда WeChаt каби ривожланаётган мамлакатларда молиявий трансфертлар ва халқаро пул ўтказмалари учун асосий воситага тезда айланиши мумкин бўлганида эди, у банк хизматлари улар учун очиқ бўлмаган 2,5 млрд. кишининг майлига эришган бўларди. Улар унчалик бой эмас, лекин тижорат агентлари ва етаки инвесторлар қизиқарли деб ҳисоблайдиган янги бозорни ифодалайди. Унда ишлаш учун Биткоин керак. Эҳтимол, айнан шу Биткоиннинг тез орада устунлик қиладиган глобал валюта сифатида келишидан дарак берадиган улкан глобал машъала ҳисобланади. Агар Биткоин блокчейни бу сценарийда афзал кўриладиган қарор бўлса, Биткоиннинг валюта сифатида қиймати шиддат билан ўсиб боради, чунки унга талаб доимо мавжуд бўлади. Агар Биткоиннинг бундай келажагига ишонадиган бўлсангиз, бемалол унга инвестиция киритаверинг. Сизга бу қандай ютуқни ваъда қилишини тушуниш учун ота-онангизда маслаҳат керак эмас. Бироқ биткоин, шубҳасизки, пул ўтказмалари глобал тизимининг криптовалюта платформасига айланиш учун энг эҳтимолий номзод ҳисобланади. Унинг бозор капиталлашуви қолган барча альткоинларнинг бирга олгандаги капиталлашувидан ҳам юқори бўлади. Биткоинлар депозитарийси ва электрон ҳамёнлар ижарага берувчи СЕО Хаpo Венсес Касарес Биткоин келажагини у он-лайн савдо учун афзал кўриладиган айирбошлаш воситасига айланадиган “интернет табиий валютаси” сифатида кўради. Анъанавий валюталарнинг рақамли вариантига тўлиқ асосланган пул тизими ҳукуматларни яна бир неча усулда кучайтиради. Марказий банклар, масалан, банк омонатларига манфий фоиз ставкалари белгилаши ва омонатчилар ўз жамғармаларини йўқотмаслик учун уларни нақд пулга ўтказа олмасликлари мумкин. Бу ўз пулларини тўплаб ўтирмасдан, уларни сарфлаш учун кучли стимулга ва шу тариқа бутун иқтисодиётни ривожлантириш учун кучли стимулга айланади. Марказий банк ҳаддан ташқари кучли ҳукмронлик қилиш ҳуқуқларига эга деб ҳисоблайдиганлар учун бу ҳақиқий босинқираш бўлади. Бу криптовалюта утопиясининг антитезасидир. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling