қадамлар эса ўхшаш: рўйхатдан ўтиш, биржада котировка қилинадиган
маълум бир валютада ҳисоб рақами очиш,
шундан кейин операцияларни
амалга ошириш мумкин бўлади. Асосийси,
криптовалюта биржаларининг
икки хил тури мавжудлигини эсдан чиқармаслик керак. Биринчи турдаги
биржаларда криптовалюта «тирик» пулга – доллар, евро, фунт ва ҳатто, рублга
сотилади. Иккинчи турдаги – электрон пулларга. Электрон пуллар Биткоинни
эфириумга (ёки бошқа криптовалютага) жорий курс бўйича он-лайн режимида
алмаштириш ва бунда пул ишлаб олиш мумкин бўлган
криптовалюта
айирбошлаш шахобчаси ролида иштирок этади.
Криптовалюта айирбошлаш шахобчаси. Агар биржа сиз учун
мураккаблик қиладиган бўлса, лекин сиз Биткоинни рублга ёки рублни
Биткоинга алмаштириш фикридан қайтмасангиз, криптовалюта айирбошлаш
шахобчасига мурожаат қилишингиз лозим. Бу жорий курс бўйича
криптовалютани айирбошлашга имкон берадиган оддий сервислардир.
Криптовалюта айирбошлаш шахобчасини танлашда шуни ёдда тутиш керакки,
охирги пайтларда криптовалютага ихтисослашган фирибгарлар сони ортган.
Шу сабабли айирбошлаш учун майдончани танлашга жиддий ёндашиш керак.
Интернетда криптовалюта айирбошлаш шахобчалари
рейтинглари ва улар
ҳақида фикрларни осонлик билан топиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: