Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


-расм. Блокчейн занжири технологияси


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
9-mavzu

 
10.2-расм. Блокчейн занжири технологияси 
Ҳар бир иштирокчи ўзи амалга оширадиган транзакцияни оммавий 
калит ва махфий калити орқали амалга оширилиши кўзда тутилади. Оммавий 
калит орқали бўладиган ҳаракатлар ва транзакциялар умумий тизимда барча 
иштирокчилар томонидан қайд этилиб борилади. Махфий (ёпиқ) калит орқали 
келиб тушган пул маблағлари тасдиқланади. Бу транзакцияларни амалга 
ошириш ва умуман, бошқа ҳар бир транзакцияни ишлов берган ҳолда сақлаб 
олиш учун замонавий юқори кўрсаткичли параметрларга эга бўлган 
(видеокарта ишлов бериш тезлиги ва процессор такт частотаси ўта юқори 
бўлган) компьютерлар ва тезкор интернет алоқаси бўлиши талаб этилади. 
Тизим тўлиқ кучланишда ишлаши учун эса компьютерлар кўпроқ энергия 
сарфини талаб этади. Ушбу харажатларни сарфлаш орқали иштирокчилар 
рағбатлантириш сифатида янги криптовалюта (Биткоин, эфириум, лайткоин ва 
шу кабилар) ёки оддий пулларда комиссион ҳақ олиш имкониятига эга 
бўладилар. 
Иштирокчилар сони қанчалик кўпайгани сари криптовалюта 
тангаларини олиш ҳам шунчалик қийинлашиб бораверади. Худди шунинг 
учун ҳам криптовалюта тангаларини қўлга киритишни олтин қазиб олингани 
сингари Майнинг қилиш деб номланган. Ҳозирги даврга келиб, майнинг 
қилиш учун катта-катта иншоотлар ва бинолардан фойдаланган ҳолда доимий 
равишда ишлаб турувчи йирик серверлардан иборат “Майнинг фирмалари” 
ташкил қилинган. Ким аввалроқ шу ишга қўл урган бўлса, ҳозирда барча 


харажатларни қоплаган ҳолда, бир неча миллион долларлик даромадга эга 
бўлган. Аммо бу амални кечроқ бошлаганларда харажатлар ҳали қопланмаган.
Юқорида криптовалюталар орқали амалга ошириладиган тўловларнинг 
хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилди. Энди эса нима учун уларнинг 
(Биткоин, лайткоин, эфириум ва шу кабиларнинг) қиймати сўнгги вақтларда 
юқори суръатлар билан ошаётгани ҳақида маълумотлар келтирамиз. Аслида 
криптовалюта тангаларини яратиш учун сарфланадиган харажатлар унчалик 
катта эмас, бироқ фойдали қазилмалар ёхуд нефтни қазиб олишдаги 
ташкилотлар кўпайиши ва ушбу захираларнинг камёб топилиши боис нархи 
ошгани каби Биткоинни ҳам майнинг орқали ҳосил қилиш мураккаблашган 
ҳолатда бутун бошли майнинг фермаларидаги бир неча кунлик тўхтовсиз 
амалиёт натижасида бор-йўғи бир нечта биткоин ҳосил бўлаётгани ҳамда 
Биткоинлар максимал сони чегаралангани (21 миллион) нархнинг 
кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Бироқ нархлар кўтарилишига бундан бошқа 
сабаблар ҳам мавжуд. Энг асосий сабаблардан бири Биткоинни Хитой, Япония 
ва Жанувий Корея сингари ривожланган давлатлар расман тўлов воситаси 
сифатида қабул қилаётгани Биткоин тангаларга нисбатан талабни ўта 
кучайтириб, унинг нархи 2017 йилнинг ўзида 998 АҚШ долларидан салкам 
20000 АҚШ долларигача ўсди (850 фоиз). Шунинг учун ҳам дунёнинг етакчи 
биржалари ва йирик банклари Биткоин савдосини трейдинг тизимида йўлга 
қўймоқда. Гарчи, криптовалюталар бозорининг гуркираб ривожланиши бутун 
жаҳон молиявий-иқтисодий тизимига катта таъсир қилган ҳолда мавжуд 
тизимнинг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлса-да, айни пайтда 
катта даромад кўриш истагида бўлган инвесторлар Биткоинлар бозорининг 
ривожланишидан манфаатдор бўлмоқдалар.
Шунингдек, криптовалюталар бозорининг гуркираб ривожланишидан 
энг кўп манфаатдор инсонлар яширин иқтисодиётда фаолият юритувчи 
инвесторлардир. Шу ва шу каби факторлар оқибатида ҳозирги даврда бир 
қанча иқтисодиёти ривожланган давлатлар Биткоин орқали турли ноқонуний 
ва жиноий фаолиятларнинг ривожланиб кетишининг олдини олиш мақсадида 
криптовалюталарни (шу жумладан, Биткоинни ҳам) тўлов воситаси сифатида 
қабул қилишга шошилмаяпти. Биткоинни харид қилиш масаласига 
тўхталадиган бўлсак, ҳозирги вақтда уни бир неча махсус биржалар ва 
Биткоин эгаларидан (иштирокчилардан) тўғридан-тўғри сотиб олишнинг бир 
қанча усуллари мавжуддир. Бу савдода Биткоиннинг жорий қиймати 
иштирокчилар орасида ўзаро келишилган ҳолда аниқланилади. Агар савдо 
биржалар орқали амалга оширилган бўлса, у ҳолда тўловлар халқаро VISA, 
Master Card карталари орқали ва бундан ташқари Wеb Money, Qiwi, Perfect 
Money, AdcCash, Payyer, Pay pal ҳамда бошқа турдаги электрон ҳамёнлар 
орқали сотиб олиш мумкин. Агар сиз 2010 йилда 0,003 курс бўйича 100 
долларга Биткоин сотиб олган бўлсангиз, бугунги кунга келиб, унинг қиймати 
153 миллион доллардан ошган бўлар эди. Бироқ Биткоин ягона криптовалюта 
эмас, ҳозирги вақтда ундан ташқари бошқа бир қанча турдаги 
криптовалюталар ҳам мавжуд 
Аммо унинг тўлов тизими марказлашган бўлгани учун сақланиб қолган 
ва “криптовалюта” атамаси биринчи марта Биткоин пирринг тўлов тизими 
пайдо бўлганидан сўнг қўлланила бошланди. Ушбу тизим 2009 йилда Сатоси 


Якомото исмли (псевдо номли) шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан ишлаб 
чиқилган. Бу тизим ША-256 туридаги хешлаштиришдан ва proof-of-work 
тизимидан фойдаланади. Шундан кейинги йилларда Биткоинга боғлиқ 
бўлмаган мустақил криптовалюталар ҳам қўлланила бошланди. Улар Биткоин 
форклари деб номланди. Масалан, Намекоин, Литекоин, ППCоин, Новаcоин 
ва шу кабилар. Булардан бошқа бир қанча форклар ҳам яратилган, аммо 
уларнинг Биткоиндан унчалик катта фарқлари йўқ деса ҳам бўлади. Фарқлари 
фақат 
эмиссия 
тезлиги 
ва 
чегаралари 
ёки 
хеш-функциялар 
алгоритмларидагина бўлиши мумкин. Бундай турдаги кўпгина форклар 2011-
2014 йилларда Биткоиннинг бозорда эришган муваффақиятлари туфайли 
вужудга келган дейишимиз ҳам мумкин. Криптовалюталарнинг бошланғич 
нархи унинг генерация қилиш учун компьютерга сарф қилинган электр 
энергиясининг баҳосига тенг дейиш мумкин. Криптовалютанинг иккиламчи 
бозор нархини эса унга бўлган талаб аниқлаб беради. Бундай талаб икки хил 
турда бўлиши мумкин:
➢ спекулятив — инвесторники (криптовалютани уни янада қимматроқ 
сотиш мақсадида сотиб олиш);
➢ криптовалюта тўлаб, ўрнига қандайдир товар ёки маҳсулот олиш;
➢ криптовалютани бошқа ҳисоб рақамига комиссиясиз (ёки 0,1 %дан 
ҳам камроқ комиссия билан) ўтказиш.
Булардан ташқари криптовалютанинг бозор нархини ҳосил қилишда 
унинг охирги эмиссияси қандай бўлганлиги ҳам роль ўйнайди. Биткоин 
тармоғини яратган Гевин Андрисен ҳам баъзи бир криптовалюталарнинг 
фирибгарлик маҳсули бўлиши мумкинлигидан ўз хавотирини билдирган. 
Ҳозирги даврда Биткоиндан бошқа ҳеч қандай криптовалюта бунчалик 
кенг миқёсда тарқалмаганлигини ҳам айтиб ўтишимиз керак. Литекоин ва 
Намекоин криптовалюталари бошқаларга нисбатан бироз кенгроқ тарқалди, 
аммо Биткоинга етишнинг уддасидан чиқа олмади. Бошқа барча 
криптовалюталар уларнинг курсларида бироз миқдорда спекуляция қилиш 
учун қўлланилади ва бошқа ерларда қўлланилганлари ҳозирча кузатилмади. 
Асосий криптовалюталар эмиссиянинг қуйидаги умумий миқдори доирасида 
амал қилади: (БТC) Биткоин – 21 миллион криптотанга ва (ЛТC) Литекоин – 
84 миллион криптотанга. 
Криптовалюталар билан ишлашни бошлашни ўрганиш ёки улар билан 
ишлашга мўлжалланган сайтлар сони ва криптовалюталар биржалари жуда 
ҳам кўп миқдорда. АҚШ доллари билан катта миқдордаги савдо ҳажмини 
амалга оширувчи Хитой криптовалюта биржаси ва шу кабилар. Кейинги 
пайтда русийзабон фойдаланувчилар учун мўлжалланган криптовалюталар 
билан автоматик тарзда савдо қиладиган тизимлар ҳам тобора машҳур бўлиб 
бормоқда. Уларга бир марта кирасиз ва унга аъзо бўлганингиздан сўнг, савдо 
жараёнини тизимнинг ўзи автоматик тарзда амалга оширади. 
Сиз ҳам ўз омадингизни ушбу криптовалюта савдо тизимларида бемалол 
текшириб кўришингиз мумкин. Аммо савдо жараёнини бошлашдан аввал 
криптовалюта турлари ва савдо амалиётини мавжуд тренажёрларда яхшилаб 
ўрганиб, ўзлаштириб олишингизни маслаҳат берар эдик. Қуйидаги тасвирда 
криптовалюталар олами ўзига хос мозаикали тасвирлар воситасида 


келтирилган ва у крипто-олам тўғрисидаги ўқувчи тасаввурини янада 
бойитиш учун хизмат қилади. 
Юқорида айтилганлардан келиб чиққан холда шуни айтиш керакки
рақамли валюта деганда, шундай валюта турига айтиладики, бундай турдаги 
валюта ҳозирги пайтда ҳамёнингизда бўлган қоғоз кўринишидаги 
валюталардан фарқли ўлароқ, фақатгина электрон кўринишда бўлади. Аммо 
ҳозирги даврда кўпчилик инсонлар Биткоин, лайткоин, токен ва блокчейнлар 
каби электрон валюта турларидан қандай фойдаланишни тушунавермайдилар. 
Демак, табиий равишда қуйидаги савол туғилади: электрон валюталар 
воситасида интернет тизими орқали одатий пул каби тўловлар амалга ошириш 
мумкинми? Қуйида шу ва шу билан боғлиқ бир қанча долзарб саволларга 
жавоб беришга ҳаракат қиламиз. 
Шуни ҳам айтиш керакки, Биткоин тангаларини яратиш учун 
сарфланадиган харажатлар унчалик катта эмас, бироқ худди олтин ёки нефтни 
қазиб олишдаги ташкилотлар кўпайиши ва ушбу ресурсларнинг камёб 
топилиши боис нархи ошгани сингари Биткоинни ҳам сўнгги вақтларда 
майнинг орқали ҳосил қилиш мураккаблашган ҳолда бутун бир бошли 
“майнинг фермалари”даги бир неча кунлик тўхтовсиз амалиёт натижасида 
бор-йўғи бир нечта Биткоин ҳосил бўлаётгани ҳамда Биткоинлар максимал 
сони чегаралангани (21 000 000) нархнинг кўтарилишига туртки бўлмоқда. 
Бироқ бундан бошқа яна энг катта сабаблардан бири Биткоиннинг Хитой, 
Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида 
расман тўлов воситаси сифатида қабул қилиниши ушбу Биткоин тангаларига 
нисбатан талабни чунонан кучайтирдики, 2017 йилнинг ўзида йил бошига 
нисбатан жадал ўсиш кўрсаткичига эришилди (курс 998 АҚШ долларидан 
20000 АҚШ долларигача ўсди). Бугун дунёдаги етакчи биржалар ва йирик 
банклар ҳам Биткоиннинг олди-сотдисини трейдинг тизимида йўлга 
қўйишларига тўғри келмоқда. Гарчи криптовалюталарнинг гуркираб 
ривожланиши бутун жаҳон молиявий-иқтисодий тизимига катта таъсир 
қилган ҳолда мавжуд бўлган тизимни йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлиши 
мумкин бўлса ҳам, айни пайтда катта даромад кўриш истагида бўлган 
инвесторлар Биткоиннинг ривожланишидан манфаатдор бўлишмоқда. 
Шунингдек, Биткоин тангаларини гуркираб ривожланишидан энг кўп манфаат 
кўрувчи инсонлар яширин иқтисодиётда фаолият юритувчи инвесторлардир. 
Айнан шунинг учун ҳам ҳозирда бир нечта иқтисоди ривожланган давлатлар 
Биткоин орқали турли ноқонуний ва жиноий фаолиятларнинг ривожланиб 
кетиши олдини олиш мақсадида Биткоинни тўлов воситаси сифатида қабул 
қилишмаяпти. 
Биткоинни харид қилиш масаласига тўхталадиган бўлсак, ҳозирги 
вақтда уни бир нечта махсус биржалар ва умуман, ҳар қандай Биткоинга эга 
бўлган иштирокчидан тўғридан-тўғри сотиб олиш йўллари мавжуддир. Унда 
Биткоиннинг қиймати иштирокчилар ўзаро келишган нархда амалга 
оширилади. Тўловлар агар биржалар орқали амалга оширилса, халқаро VISA, 
MasterCard карталари орқали ва бундан ташқари Wеb Money, Qiwi, Perfect 
Money, AdcCash, Payyer, Paypal ва бошқа электрон ҳамёнлар орқали сотиб 
олиш мумкиндир. Ҳозирги кунга келиб, криптовалюталарга маълум бир 
усулда (майнинг, форжинг) эмиссия қилганларгина уларга эга бўлиши 


мумкин. Қолганлар эса виртуал пулларни фақатгина бошқалардан олишлари 
мумкин. Бунинг учун маълум миқдорда пул тўлашлари ёки товар ёки хизматга 
алмаштириши ва алмашинув ҳеч қандай воситачиларсиз амалга оширилиши 
мумкин. Аммо амалиётда бу ишни махсус жойлардагина амалга ошириш 
мумкин бўлиб қолмоқда. Бу эса табиий равишда криптовалюталар бозорини 
вужудга келтирди. Натижада ҳозирги вақтда криптовалюталар эгалари уларни 
нафақат ҳақиқий пулларга, балки бошқа турдаги виртуал пулларга ҳам 
алмаштириш имконига эга бўлмоқдалар. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling