«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»
IV-БОБ. ГАРНИЗОН ВА НАВБАТЧИ СМЕНАЛАР ХИЗМАТИНИ ТЕКШИРИШ
Download 1.19 Mb.
|
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)
IV-БОБ.
ГАРНИЗОН ВА НАВБАТЧИ СМЕНАЛАР ХИЗМАТИНИ ТЕКШИРИШ 126. Гарнизон ва навбатчи сменаларнинг хизмати, уларнинг доимий шайлик ҳолатини ўрганиш, амалий ёрдам кўрсатиш, илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва бошқа гарнизонларга тадбиқ этиш мақсадида текширилади. 127. Гарнизон ва навбатчи сменалар хизматини шахсий гувоҳномалари бўлган қуйидаги шахслар текшириш ҳуқуқига эга: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва унинг ўринбосарлари; Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ бошлиғи ва унинг ўринбосарлари; Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ бўлим (бўлинма) бошлиқлари ва бош мутахассислари; Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари (фақатгина тезкор жиҳатдан уларга бўйсунувчи ЁХХ бўлинмаларини); ЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари (ҳудудий гарнизон таркибига кирувчи ЁХХ бўлинмаларини); Маҳаллий гарнизон бошлиқлари (фақатгина гарнизон таркибига кирувчи ЁХХ бўлинмаларни); ЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи бўлим (бўлинма) бошлиқлари ва бош мутахассислари, куч ва воситаларни бошқариш хизмати бошлиқлари (тезкор навбатчи) (ЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи бошлиғи томонидан белгиланган тартибда, фақатгина гарнизон ҳудудида жойлашган бўлинмаларни маҳаллий гарнизон бошлиғини хабардор қилган ҳолда). 128. Текшириш учун келган бошқа мансабдор шахслар гарнизон (бўлинма, навбатчи смена) бошлиғига ДЁХХ бошқарув органининг мухри билан тасдиқланган ёзма кўрсатмани кўрсатишлари шарт. 129. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари текширув кўлами ва мақсадини мустақил равишда белгилайдилар. 130. Низомнинг 128 бандида кўрсатилган, ДЁХХ бошқарув органининг ёзма кўрсатмаси бўйича навбатчи смена хизматини текшириш учун келган шахслар, текширувни бўлинма раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирокида ўтказадилар. 131. ЁХХнинг катта мансабдор шахси текширувчилар келганлиги тўғрисида юқори турувчи бошқарув органи бошлиғига ахборот бериши шарт. 132. Гарнизон хизматини текширишда хизматни мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг бошқа меъёрий ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этилганлиги ва олиб борилиши, бошлиқлар таркибининг тактик тайёргарлик даражаси ҳамда гарнизон мансабдор шахсларининг касбий тайёргарлиги, шахсий таркибни ёнғинларни бартараф этиш бўйича ҳаракатларни амалга ошира олиш қобилияти ўрганилади. Текширувчи навбатчи смена хизматини текшириб қуйидагиларни аниқлаши шарт: бўлинмада навбатчи смена хизматини тўғри ташкил этилганлигини; навбатчи смена шахсий таркибини ёнғинларни бартараф этиш бўйича ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини, экипажларни шунингдек, ҳисоб рақамларини ўзаро ҳамжиҳатлик билан, аниқ ҳаракат қила олишини; газ ва тутундан ҳимоялаш хизматининг ҳолатини; техника хавфсизлиги ва меҳнатни мухфаза қилиш ишларининг ҳолатини; ёнғин ўчириш техникалари, алоқа ва хабарлаш воситалари, ҳимояланган газниқоблар ва асбоб-анжомларни созлигини; ёнғинга қарши сув манбааларининг ҳолатини; навбатчи смена шахсий таркибини ўз хизмат вазифаларини билиши ва бажара олишини, уларни саф тайёргарлиги даражасини ва интизомини; доимий шайлик ҳолати ва ёнғин ўчириш тактик тайёргарлигик даражасини; машғулотларга раҳбарлик қилувчи бошлиқлар таркибининг машғулот ўтказиш услублари бўйича тайёргарлик даражасини; бўлинмада навбатчи смена хизмати ҳужжатларини мавжудлиги ва уларни юритилишини; машғулот ўтиладиган объктлар (ўқув синфи, ўқув минораси, иссиқтутунхона, руҳий тайёргарлик йўлаги ва бошқалар), хизмат хоналари ва ҳудуднинг ҳолати, уларни низом, қўлланма, дастурлар ҳамда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига жавоб беришини; Текширувлар шахсий таркиб билан машғулот ўтказишга тўсқинлик қилмайдиган тарзда ташкил этилиши керак. 133. Объектларни муҳофаза қилувчи бўлинмалар навбатчи смена хизматини текширишда қўшимча равишда объектда белгиланган ёнғинга қарши режимга риоя этилиши, объектни бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан таъминланганлиги, ёнғинга қарши автоматика ва сув манбааларининг мавжудлиги ва созлиги текширилади. 134. Текширувчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт: навбатчи смена хизматининг ҳолатини, бўлинмани ёнғинларни бартараф этиш бўйича ҳаракатларни амалга оширишга шайлигини баҳолашлари ва тегишли хулоса қилишлари; текширув натижаларини бўлинманинг бошлиқлар таркиби билан муҳокама этишлари; аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилашлари ва уларни бажариш муддатларини кўрсатишлари; хизмат китобининг тегишли бўлимига текширув натижаларини ёзиб қўйишлари; тегишли қарор қабул қилиш учун текширув натижалари юзасидан гарнизон бошлиғига ахборот беришлари; таклиф этилган тадбирларни бажариш юзасидан назорат ўрнатишлари. Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисмини (отряд) доимий шайлигини баҳолаш икки босқичда амалга оширилади: 1-босқичда қуйидагилар текширилади: навбатчи сменаларни шахсий таркиб билан жамланганлик даражаси; ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомлар ва бошқа жиҳозлар билан таъминланганлиги; ёнғин ўчириш автомобилларига техник хизмат кўрсатишни ташкил этилганлиги ва техникаларни соз ва озода ҳолатда сақланиши; ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари ва жиҳозларни синовдан ўтказилганлиги; навбатчи смена мансабдор шахсларининг ўз хизмат вазифалари ва чиқиш ҳудудини алоҳида хусусиятларини билишлари. 2-босқичда қисм навбатчи сменалари шахсий таркибининг ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги меъёрларини амалда бажаришлари текширилади. Текширув якуни бўйича Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисми (отряд) қуйидагича баҳоланади: А) Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисми (отряд) олдига қўйилган вазифаларни бажаришга тайёр, агарда: ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги меъёрлари белгиланган вақтда бажарилган бўлса; навбатчи сменалар штат бирлиги бўйича шахсий таркиб билан тўлиқ жамланган бўлса; навбатчиликда турган ёнғин ўчириш техникалари асбоб-анжомлар билан меъёр талаблари асосида жихозланган бўлса; мазкур Низомнинг 9-иловасида кўрсатилган хизмат ҳужжатлари юритилган бўлса. Б) Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисми (отряд) олдига қўйилган вазифаларни бажаришга тайёр эмас, агарда «А» бандидаги икки ва ундан ортиқ талаблар бажарилмаган бўлса. 135. Бўйсунувчи бўлинмаларнинг навбатчи сменаларини текшириш тартиби, турлари ва муддатлари юзага келган тезкор вазиятни ва бўлинмадаги (гарнизон) ишларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда гарнизон бошлиғи томонидан белгиланади, лекин бўлинма ҳар чоракда камида бир маротаба текширилиши шарт. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling