«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


V-БОБ. ХИЗМАТНИ ВАХТА УСУЛИДА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ОЛИБ БОРИШ


Download 1.19 Mb.
bet15/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1422590
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)

V-БОБ.
ХИЗМАТНИ ВАХТА УСУЛИДА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ОЛИБ БОРИШ

136. Хизматни вахта усулида ташкил этиш тўғрисидаги қарор, уни жорий этиш мақсадга мувофиқлиги исботланганда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ҳамда Транспортдаги ИИБ бошлиқлари томонидан, Ёнғин хавфсизлиги хизмати шахсий таркибига хизматни олиб бориши ва дам олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилганда, объект маъмурияти ва касаба уюшмаси билан келишган ҳолда қабул қилинади. ЁХХ бўлинмаси шахсий таркибини вахтага юбориш, хизмат сафари деб ҳисобланмайди.


137. Хизматни олиб бориш вақтида навбатчи сменаларнинг шахсий таркиби Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисмларига жойлаштирилади.
138. ДЁХХ бўлинмаси шахсий таркибини хизмат (иш) жойига олиб бориш ва олиб келиш, тиббий ва маиший хизмат кўрсатиш, овқатланишни ташкил этиш масалалари муҳофаза этиладиган объект маъмурияти ва ДЁХХ ўртасида тузиладиган шартномада кўрсатилади.
139. Объектларни муҳофаза қилувчи ҳарбийлаштирилган ва касбий ёнғин хавфсизлиги қисмларининг шахсий таркиб сони Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан тасдиқланган намунавий штат билан белгиланади.


1-§ Тезкор-хизмат фаолиятини ташкил этиш

140. Хизматни вахта усулида олиб борувчи Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисмларининг тезкор-хизмат фаолияти муҳофаза этилаётган объектнинг ёнғинга қарши режимини назорат қилишни ҳамда содир бўлган ёнғинларни бартараф этилишини таъминлаши керак.


141. Навбатчи сменаларнинг хизмати ва муҳандис-инспекторлар таркибининг иш фаолияти вахта усулида хизматни ташкил этишнинг алоҳида хусусиятларини эътиборга олган ҳолда тузилган кун тартиби (14-илова) бўйича амалга оширилади.
142. Ёнғинни олдини олиш хизмати кичик инспекторлари навбатчи сменаларга бириктирилади ва ишлаб чиқилган алоҳида жадвал асосида хизматни олиб борадилар. Бунда уларни сутка давомида 8 соат давомида бевосита объектда, қолган вақтда эса навбатчи сменанинг кун тартиби бўйича ишлашлари эътиборга олиниши керак. Кичик инспекторларни навбатчи сменанинг ички хизматларига жалб этиш таъқиқланади.
143. Вахтага смена шахсий таркиби смена бошлиғи бошчилигида тушади.
144. Сменаларни вахта алмашиши бевосита Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисмида ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомлар ва хизмат ҳужжатларини белгиланган тартибда топшириш орқали амалга оширилади.
145. Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмларининг офицерлар таркиби билан хизмат тайёргарлиги машғулотлари отрядда ёки ИИВ-ИИБ ЁХБда ўтказилади.
146. Хизматни вахта усулида олиб борувчи Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисмларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш ҳамда муҳофаза этилаётган объектда ёнғин-техник текширувини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ, Қорақалпоғистонт Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ЁХБ ва отряд ходимлари объектларга хизмат сафарига юборилиши мумкин.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling