«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


-§. Таянч масканларини ёнғинларни бартараф этишга жалб этиш ва уларнинг доимий шайлигини текшириш тартиби


Download 1.19 Mb.
bet18/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1422590
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)

2-§. Таянч масканларини ёнғинларни бартараф этишга жалб этиш ва уларнинг доимий шайлигини текшириш тартиби

172. Таянч масканларни жалб этиш учун асос бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:


ёнғин хавфсизлиги гарнизони бўлинмаларининг чиқиш жадвали;
ёнғинларни бартараф этишга куч ва воситаларни жалб қилиш режаси;
гарнизон миқёсида ўтказиладиган тадбирлар режаси.
173. Таянч маскани куч ва воситаларини доимий шай ҳолатга келтириш тартиби, куч ва воситаларни доимий шай ҳолатга келтириш режаси билан белгиланади. Таянч маскани куч ва воситаларни доимий шай ҳолатга келтириш режаси гарнизон бўлинмаларининг чиқиш жадвалига ёки ёнғинларни бартараф этишга куч ва воситаларни жалб қилиш режасига илова шаклида бўлиши мумкин.
Ушбу режада қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:
гарнизон ва навбатчилик хизматидан бўш бўлган шахсий таркибни хабарлаш ва йиғиш тартиби;
шахсий таркибга таянч масканига тегишли буюмларни тарқатиш тартиби ва муддати;
ёнғин ўчириш техникаларини доимий шай ҳолатга келтириш ва уларни ёнғин, авария ёки табиий офатларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилаётган жойга жўнатиш масалалари;
таянч масканининг ёнғин ўчириш техникаларига бириктирилган (жалб этилган) шахсий таркибни ҳисоб рақамлари бўйича асосий вазифалари;
таянч маскани куч ва воситаларини доимий шай ҳолатга келтириш учун белгиланган вақт (1,5 соатдан ошмаслиги керак);
ёнғинлар билан боғлиқ бўлмаган хабарлар олинганда, куч ва воситаларни бошқариш хизматининг таянч маскани техникаларини юбориш бўйича ҳаракатлари.
174. Режа бўйича назарда тутилган тадбирлар ёнғин хавфсизлиги гарнизонининг барча шахсий таркибга етказилади.
175. Таянч масканининг тахникалари, асбоб-анжомлари, ёнғин ўчириш воситалари ва буюмларидан қуйидаги ҳолатларда фойдаланилади:
таянч маскани жойлашган ёнғин хавфсизлиги гарнизони ҳудудида ёки хизмат кўрсатиш худудида содир бўлган ёнғинларга–гарнизон бўлинмаларининг чиқиш жадвалига (ёнғинларни бартараф этишга куч ва воситаларни жалб қилиш режаси) асосан ёки ёнғин жойидан ЁЎРнинг талабига кўра;
бошқа таянч масканларининг хизмат кўрсатиш ҳудудида содир бўлган ёнғинларга-ДЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи томонидан белгиланган тартибда.
176. Таянч масканининг доимий шайлиги гарнизон шахсий таркиби билан хизмат кўрсатиш ҳудудини тезкор-тактик жиҳатдан ўрганиш бўйича ўтказиладиган машғулотларда, назорат текшируви ва ёнғин ўчириш амалий машқлари ўтказиш давомида текширилади.
Ушбу тадбирларни ўтказиш давомида қуйидагилар аниқланади:
таянч масканларини ташкил этиш бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги;
таянч маскани техникаларининг ҳолати ва уларнинг амалда ишлаш имкониятлари;
таянч масканини ёнғин ўчириш техникалари ва бошқа буюмлар билан таъминланганлиги ҳамда уларни ҳисобга олинганлиги, сақланиши;
таянч маскани техникаларини машғулот (машқ) ўтказилаётган манзилга юборилгунга қадар вақт ичида навбатчиликга қўйилиши;
177. Ёнғин хавфсизлиги гарнизонлари ва бўлинмалари (отряд, қисм) бошлиқлари гарнизон миқиёсида ўтказиладиган тадбирлар режасига асосан таянч маскани шахсий таркибини йиғиш ва доимий шай ҳолатга келтириш бўйича машғулотлар ўтказадилар.
Таянч масканининг доимий шайлигини текшириш учун келган шахсларни ҳудудга киритиш мазкур Низомнинг 4-боби талаблари асосида амалга оширилади.
178. Таянч масканларини доимий шай ҳолатга келтирган ҳолда текшириш икки босқичда ўтказилади:
1 босқич – таянч масканини режа асосида доимий шай ҳолатга келтириш. Бунда қуйидагилар текширилади:
таянч маскани техникаларини доимий шай ҳолатга келтириш учун кетган вақт (бир ярим соат ичида-қониқарли, ундан ошса қониқарсиз);
таянч масканини меъёр талаблари асосида ёнғин ўчириш техникалари, бошқа жихоз ва буюмлар билан таъминланганлиги;
ёнғин ўчириш техникаларидан фойдаланиш ва уларни сақланишини ташкил этилиши;
ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари ва жиҳозларни синовдан ўтказилганлиги;
таянч масканини доимий шай ҳолатга келтириш режаси ва бошқа хизмат ҳужжатларининг мавжудлиги ва сифати;
жалб этилган шахсий таркибни таянч масканидаги ёнғин ўчириш техникалари ва бошқа жиҳозларни ишлатиш бўйича ўз вазифаларини билишлари;
мазкур бобдаги бошқа масалар.
2-босқич – таянч маскани шахсий таркибини машғулот раҳбари (текширувчи) томонидан берилган топшириқларни амалда бажариш бўйича ҳаракатлари.
Бунда қуйидагилар текширилади:
ёнғин хавфсизлиги гарнизони мансабдор шахслари ҳамда бўлинма (отряд, қисм) бошлиқларининг юклатилган вазифаларни бажариш бўйича тўғри қарор қабул қила олишлари ва шахсий таркиб олдига аниқ вазифаларни қўйишлари;
уларга ажратилган шахсий таркибни машғулот (машқ) давомида ҳамда таянч масканининг жихоз ва буюмларини ишлатиш жараёнида бошқариш қобилиятлари.
179. Таянч маскани текширув натижаси бўйича қуйидагича баҳоланади:
А) Таянч маскани қўйилган вазифаларни бажаришга қодир, агарда:
таянч маскани меъёрий вақтда доимий шай ҳолатга келтириган бўлса;
таянч маскани ёнғин ўчириш техникалари ва асбоб-анжомлар билан меъёрдан 75 ва ундан ортиқ фоизга таъминланган бўлса;
мазкур Низом билан белгиланган хизмат ҳужжатлари тўлиқ юритилган бўлса;
қўйилган вазифалар тўғри бажарилган бўлса;
Б) Таянч маскани қўйилган вазифаларни чегараланган миқдорда бажаришга қодир, агарда А бандидаги 4 та талабдан 1 таси бажарилмаган бўлса.
В) Таянч маскани қўйилган вазифаларни бажаришга қодир эмас, агарда А бандидаги 4 та талабнинг 2 ва ундан ортиғи бажарилмаган бўлса.
Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling