«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


Download 1.19 Mb.
bet12/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1422590
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)

5-§. Ички хизмат


112. Бўлинмада тартиб-қоидага риоя этилишини таъминлаш, техникалар, асбоб-анжомлар, хизмат хоналари ҳамда қисм худудини кўриқлаш мақсадида ташкил этиладиган ички хизматга навбатчи смена шахсий таркибидан ходимлар тайинланади.


113. Ички хизматдаги ходимлар навбатчи смена бошлиғига, у бўлмаган вақтларда навбатчи смена бўйича масъул шахсга бўйсунадилар.
114. Навбатчи сменаларда ташкил этиладиган ички хизматга гарнизон бошлиғи томонидан шахсий таркиб қуйидаги таркибда тайинланади:
смена бўйича масъул навбатчи;
хоналар ва гараж бўйича навбатчи;
ошхона бўйича навбатчи;
ховли соқчиси.
Ички хизматдаги барча ходимлар вазифаларини пухта билишлари ва уларни сидқидилдан бажаришлари шарт. Ички хизматдаги ходимлар «ХАВФ» хабари бўйича смена таркибида ёнғинга чиқадилар (ошхона бўйича навбатчидан ташқари). Ички хизмат неча сменадан иборат бўлишини, смена ёнғинга чиққанда хизмат хоналарини қўриқлаш тартибини бўлинма раҳбари белгилайди. Ички хизматдаги ходимларни ўз вақтида алмаштирилишини навбатчи смена бошлиғи назорат қилади.
115. Смена бўйича масъул навбатчи этиб экипаж командирлари тайинланади ва уларга ички хизматдаги барча ходимлар бўйсунадилар.
Смена бўйича масъул навбатчи қуйидагиларни бажариши шарт:
ички хизматдаги ходимларнинг вазифаларини билиши;
ички хизматга тайинланган ходимлар билан йўриқнома ўтиши, уларни ўз вазифаларини билишларини текшириши;
ички хизматдаги ходимлар томонидан хизматни олиб борилишини текшириши ва навбатчи смена бошлиғига ходимларни ўз вақтида алмаштирилганлиги тўғрисида ахборот бериши;
навбатчи смена шахсий таркиби томонидан кун тартибига амал қилинишини, асбоб-анжомлар, жиҳозлар ва буюмларни соз ҳолда бўлишини, хоналар ва худудни тозалигини, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини ҳамда хоналарнинг ҳарорати ва ёритилишини кузатиши.
116. Хоналар ва гараж бўйича навбатчи этиб, ҳайдовчилар (соат 24:00 га қадар) ёки ёнғин ўчирувчилар тайинланадилар.
Хоналар ва гараж бўйича навбатчи қуйидагиларни бажариши шарт:
хизмат ва маиший хоналарни тоза ва озода сақлаши;
умумий фойдаланиш жойларида санитария нормалари ва қоидаларига амал қилинишини таъминлаши;
хизмат ва маиший хоналарда белгиланган ёнғинга қарши режимга риоя этилишини назорат қилиши;
ҳайдовчи ва ёнғин ўчирувчиларни ёнғин ўчириш автомобилларига яқинлашишига фақатгина хизмат вазифаларини бажариш учун, навбатчи смена бошлиғининг кўрсатмасига асосан рухсат бериши;
гаражда белгиланган ёнғинга қарши режимга, тозаликка риоя этилишини таъминлаши;
гаражда белгиланган ҳаво ҳароратини ушлаб турилишини назорат қилиши ва тунги вақтларда навбатчи чироқларни ёқиб қўйиши;
ёнғин ўчириш техникалари ва бинони иситиш тизимидаги аниқланган носозликлар тўғрисида зудлик билан навбатчи смена бошлиғига ахборот бериши.
117. Ошхона бўйича навбатчи этиб ёнғин ўчирувчилар тайинланадилар.
Ошхона бўйича навбатчи қуйидагиларни бажариши шарт:
саломатлиги тўғрисида тегишли тиббий маълумотномага эга бўлиши;
озиқ-овқат махсулотлари сақланадиган, овқат тайёрланадиган ва овқатланиш хоналарини тоза ва озода сақлаши;
санитария қоидаларига амал қилинишини таъминлаши;
белгиланган шаклдаги кийимни кийиб юриши (оқ халат, қалпоқ ва бошқалар).
118. Ҳовли соқчиси этиб ёнғин ўчирувчилар тайинланадилар.
Ҳовли соқчиси қуйидагиларни бажариши шарт:
Ёнғин хавфсизлиги хизматининг қисми биносига фуқароларни ва транспорт воситаларини киритиш тартибини билиши;
фуқаролардан ёнғин (авария) содир бўлганлиги тўғрисидаги хабарларни қабул қилиши ва навбатчи смена бошлиғига зудлик билан ахборот бериши;
атрофни доимий равишда кузатиб туриши, ёнғин ёки фавқулодда ҳодиса рўй берганлигини аниқлаганда навбатчи смена бошлиғига зудлик билан ахборот бериши;
барча турдаги автомобилларни қисм гаражи дарвозасининг рўпарасида тўхтаб туришига ва сақланишига йўл қўймаслиги (худудда белгиланган автомобиль турар жойларидан ташқари);
бўлинма шахсий таркибига кирмайдиган бегона шахсларни худудга киритиш тартибига риоя этиши;
бино ховлисини тоза ва озода бўлишини таъминлаши.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling