«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


-§. Ёнғин хавфсизлиги хизматининг авария-таъмирлаш хизматлари билан


Download 1.19 Mb.
bet8/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1422590
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)

5-§. Ёнғин хавфсизлиги хизматининг авария-таъмирлаш хизматлари билан ҳамкорликни ташкил этиш

46. Ёнғин хавфсизлиги хизматини бошқа хизматлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари йўриқномалар асосида ташкил этилади.


47. Йўриқномаларда ҳамкорлик хизматларини ёнғинга жалб этиш тартиби, улар томонидан бажариладиган вазифалар, маълумот алмашиш тартиби белгиланиши шарт. Йўриқномалар гарнизон бошлиқлари ва тегишли хизматларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади.


6-§. Ёнғинга қарши алоҳида режим жорий этилганда гарнизон хизматини ташкил этишнинг хусусиятлари

48. Давлат ёки маҳаллий бошқарув органларининг қарорлари асосида тегишли ҳудудларда ёнғинга қарши алоҳида режим жорий этилганда гарнизон хизмати ушбу қарор билан белгиланган тартибда ташкиллаштирилади.


III-БОБ. НАВБАТЧИ СМЕНА ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

49. Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг навбатчилиги сменали тартибда ташкил этилади. ДЁХХ навбатчилик вақтининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг амалдаги меъёрий ҳужжатлари асосида белгиланади.


50. Навбатчи сменанинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
навбатчилик даврида навбатчи сменани ёнғинларни бартараф этишга доимий шай ҳолатда бўлишини таъминлаш;
бўлинмалар ёнғин ва аварияларни бартараф этиш билан боғлиқ вазифаларни бажариб қайтгач, навбатчи смена хизматини тезда қайта тиклаш учун зарур шароитларни яратиш;
чиқиш ҳудудидаги ёнғинга қарши сув манбаалари, алоқа воситалари, кўчаларнинг соз ҳолатда бўлишини назорат қилиш;
гарнизон бўлинмалари шахсий таркиби орасида хизмат интизомини юқори даражада бўлишини таъминлаш;
гарнизон бўлинмалари ва шаҳарнинг (туман, объект) авария таъмирлаш хизматлари билан мустаҳкам алоқа бўлишига эришиш;
бўлинма худуди ва биноларини қўриқланишини таъминлаш, хўжалик ишларини бажариш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида кўриладиган чораларни кучайтириш, ёнғинларни ўз вақтида аниқлаб бартараф этиш мақсадида объектларда пост ва кузатув хизматларини ташкил этиш.
51. Навбатчи смена хизматини олиб бориш шахсий таркибдан мазкур Низомга қатъий амал қилишни, ҳушёрлик, ташабускорлик ва қатъиятликни талаб қилади.
52. Навбатчи смена (навбатчилик хизмати) шахсий таркиби хизматни белгиланган кун тартиби асосида олиб боради.
Бунда:
тайёргарлик режаси асосида навбатчи смена шахсий таркиби билан амалий ва назарий машғулотлар ўтказилади;
чиқиш ҳудудини тезкор-тактик жиҳатдан ўрганиш ташкил этилади;
бўлинманинг чиқиш ҳудудидаги авария таъмирлаш хизматлар билан алоқани мавжудлиги, ёнғинга қарши сув манбаалари, кўчалар, бино ва иншоотларга бориш йўлларининг ҳолати назорат қилинади;
бўлинмада хўжалик ишлари бажарилади;
навбатчи смена хизмати вазифаларини бажариш учун зарур бошқа тадбирлар амалга оширилади.
Тунги вақтларда навбатчи смена шахсий таркибини белгиланган тартибда дам олиши ташкил этилади (тўрт соатгача).
53. Якка тартибдаги бошланғич тайёргарликдан ўтмаган, техника хавфсизлиги қоидалари бўйича синов топширмаган ҳамда соғлиғи туфайли ўз вазифасини бажаришга қодир бўлмаган шахслар навбатчи смена хизматига қўйилмайдилар ва бу ҳақда гарнизон куч ва воситаларини бошқариш хизмати хабардор қилинади.
54. Навбатчи смена шахсий таркибининг сони штат бирлиги билан белгиланади, шахсий таркиб сони зарур бўлган ҳолатларда белгиланган тартибда бўлинманинг бошқа сменалари ҳисобидан шунингдек, гарнизоннинг бошқа бўлинмалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.
55. Навбатчи сменанинг доимий шай холда белгиланган меъёр ҳамда Низомнинг 121-банди асосида техник жиҳатдан соз ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомлар бўлади ва улар смена алмашиш вақтида топширилади.
56. Ёнғин ўчириш техникалари ва асбоб-анжомларда носозликлар аниқланган ҳолатларда уларни навбатчи смена шахсий таркибининг кучи билан бартараф этиш чоралари кўрилади.
Зудликда бартараф этиб бўлмайдиган носозликлари бўлган асбоб-анжомлар алмаштирилади, техникалар эса навбатчиликдан чиқарилиб, заҳирадагиси билан алмаштирилади ва бу ҳақда гарнизон куч ва воситаларини бошқариш хизмати хабардор қилинади.
Асбоб-анжомларни алмаштириш тўғрисидаги қарор навбатчи смена бошлиғи томонидан, ёнғин ўчириш техникаларини алмаштириш тўғрисидаги қарор эса бўлинма раҳбари томонидан қабул қилинади ва зудлик билан гарнизон куч ва воситаларини бошқариш хизмати хабардор қилинади.
Бўлинмада заҳирадаги техникалар бўлмаган ёки улар носоз бўлган ҳолатларда тегишли мансабдор шахслар, бўлинма чиқиш худудида Ёнғин хавфсизлиги хизматининг бошқа бўлинмалар ҳисобидан таъминлаш чораларини кўриш учун гарнизон куч ва воситаларини бошқариш хизматига ҳабар қиладилар.
57. Гарнизон бўлинмаларидаги ички тартиб қоидалар ва кун тартиби мазкур Низом билан белгиланади.
58. қуйидагилар навбатчи сменанинг мансабдор шахслари ҳисобланадилар:
навбатчи смена бошлиғи;
экипаж командири;
ёнғин ўчириш автомобили ҳайдовчиси;
диспетчер, катта диспетчер, радиотелефонист (келгуси матнда-диспетчер);
катта ёнғин ўчирувчи.
Навбатчи смена мансабдор шахслари лавозимлари бўйича вазифаларини бажариш учун зарур билим ва тажрибага эга бўлишлари лозим.
59. 58-бандда кўрсатилган мансабдор шахсларнинг хизмат вазифалари мазкур Низом билан белгиланади. Навбатчи сменанинг бошқа мансабдор шахсларини хизмат вазифалари лавозимлари бўйича бажарадиган вазифаларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади.
60. Навбатчи сменанинг мансабдор шахслари ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармасликлари, берилган хуқуқлардан нотўғри фойдаланганликлари ёки тўлиқ фойдаланмаганликлари учун жавобгардирлар.
61. Навбатчи смена мансабдор шахсларининг хизмат вазифаларига маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда бўлинма раҳбари томонидан ўзгартириш ва кўшимчалар киритилиши мумкин.
62. Навбатчи смена бошлиғи смена шахсий таркибининг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади ва бўлинма раҳбарига бўйсунади.

63. Навбатчи смена бошлиғи қуйидагиларни бажариши шарт:


навбатчи смена шахсий таркиби томонидан хизматни олиб боришини ташкиллаштириши ва назорат қилиши шунингдек, ходимлар томонидан ички хизматни олиб борилишини текшириши;
навбатчилик давомида смена шахсий таркиби билан тайёргарлик режасига асосан машғулотлар ўтказиши;
ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомлари ҳамда ёнғин ўчириш воситаларини ёнғинларни бартараф этиш учун шай ҳолатда бўлишини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириши;
навбатчи смена шахсий таркиби томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария қоидаларини бажарилишини таъминлаши;
навбатчи смена шахсий таркиби ўртасида хизмат интизомига риоя этилишини таъминлаши;
нафас олиш органларини ҳимоя қилувчи аппаратларга техник хизмат кўрсатишни (1-2 текширувлар) ва ГТҲХ ҳужжатларини тўғри юритилишини назорат қилиши;
кун тартибида белгиланган тадбирларни бажарилишини таъминлаши;
тунги вақтларда одамлар қоладиган таълим, даволаш ва болалар муассасаларидан маълумотларни олинишини назорат қилиши;
навбатчи смена шахсий таркибидан бирор ходим тўсатдан касал бўлиб қолган ҳолатларда уни зудлик билан яқин жойдаги даволаш муассасасига юбориши ва бу ҳақда бўлинма раҳбариятига ҳамда куч ва воситаларни бошқариш хизматига ахборот бериши;
мутахассислиги бўйича тезкор-хизмат фаолиятининг бирор йўланилиши бўйича ишларни бажариши;
Низомнинг 127 ва 128 бандларида кўрсатилган шахслардан ташқари бегона шахсларни хизмат хоналарига киритилмаслиги;
бўлинма иш режаларига асосан навбатчи смена хизматини ташкил этиш бўйича йўриқномаларда белгиланган ҳужжатларни ишлаб чиқиши ва уларга тегишли ўзгартиришлар киритиши.
64. Навбатчи смена бошлиғига қуйидагилар таъқиқланади:
бўлинма ҳудудини ташлаб кетиш (мазкур Низомда белгилаб қўйилган ҳолатлардан ташқари);
навбатчи смена шахсий таркибидан бирор ходимни қўйиб юбориш ёки бир ходимни иккинчи ходим билан алмаштириш (навбатчи смена хизматини олиб бориш билан боғлиқ ҳолатлардан ташқари);
ёнғин ўчириш автомобилларини навбатчиликдан чиқариш (мазкур Низомнинг 56 бандида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари);
ёнғин ўчириш автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчининг ҳаракат хавфсизлиги қоидалари билан боғлиқ бўлган ишларига аралашиши.
65. Навбатчи смена бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
навбатчи смена шахсий таркиби томонидан хизматни олиб борилишини белгиланган тартибда текшириш;
навбатчи смена шахсий таркибидан лавозимлари бўйича вазифаларини бажаришларини талаб қилиш;
ўз ваколати доирасида навбатчи смена шахсий таркибига буйруқлар бериш ва бажарилишини талаб қилиш;
хизмат интизомини ва техника хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги учун сафдорлар таркиби ходимларини навбатчи смена хизматини олиб боришдан четлатиш;
белгиланган тартибда бўлинма раҳбарига навбатчи смена шахсий таркибини рағбатлантириш ёки жазолаш тўғрисида таклиф киритиш;
бўлинма раҳбарларидан навбатчи смена шахсий таркибига хизматни олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратишларини талаб қилиш;
чиқиш ҳудудидаги тезкор вазият тўғрисида зарур маълумотларни сўраб олиш, навбатчи смена хизматини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлар билан танишиш.
66. Навбатчи смена бошлиғи ёнғин-техник маълумотга эга бўлган офицерлар ёки сержантлар таркибига мансуб ходим томонидан алмаштирилиши мумкин. Навбатчи смена бошлиқларини алмаштирувчи шахсларнинг тайёргарлигини ташкил этиш тегишли қулланмалар билан белгиланади. Навбатчи смена бошлиқларини алмаштирувчи шахслар, шунингдек ёнғинларни ўчириш бўйича амалий иш тажрибасига ва навбатчи сменага мустақил раҳбарлик қилиш учун рухсатномага эга бўлишлари керак. Рухсатнома куч ва воситалар бошқариш хизмати томонидан берилади.
67. Навбатчи смена бошлиғи тўсатдан касал бўлиб қолган ҳолатларда бўлинма раҳбари (тезкор навбатчи) уни яқин жойдаги даволаш муассасасига юбориш тўғрисида қарор қабул қилади.
Навбатчи смена бошлиғининг вазифаларини бажариш бўлинма раҳбарларидан бирининг ёки зарур тайёргарликка эга бўлган бошқа мансабдор шахс зиммасига юклатилади.
68. Экипаж командири навбатчи смена бошлиғига бўйсунади ва навбатчи смена бўлинма шахсий таркибининг бевосита бошлиғи бўлиб ҳисобланади.
69. Экипаж командири қуйидагиларни бажариши шарт:
навбатчи сменаларни алмашиш вақтида бириктирилган ёнғин ўчириш техникаларини, асбоб-анжомларни, хизмат хоналарини, буюм ва моддий бойликларни қабул қилинишини таъминлаши;
экипаж шахсий таркибини ўргатиши, навбатчилик даврида навбатчи смена бошлиғига тайёргарлик режасини бажаришда кўмаклашиши;
ёнғин ўчириш ва саф тайёргарлиги меъёрларини экипаж шахсий таркиби томонидан бажарилишини таъминлаши;
экипажга бириктирилган ёнғин ўчириш автомобилидаги ҳимояланган газниқобларни сақланишини назорат қилиши;
ёнғин ўчирувчиларни сафда юриш қоидаларига ўргатиши ва уларни жисмонан чиниқтириши;
экипаж шахсий таркибини техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини назорат қилиши;
экипаж шахсий таркибига ўз касбига хурмат хиссини сингдириши ҳамда уларни ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомлар ва буюмларни эҳтиёткорлик билан ишлатиш руҳида тарбиялаши;
ўзига бўйсунувчи ходимларнинг бетоблиги, шикоят ва илтимослари тўғрисида шунингдек, экипажга бириктирилган асбоб-анжомларни бузилганлиги ёки йўқолганлиги ҳақида навбатчи смена бошлиғига ахборот бериши.
70. Экипаж командири қуйидаги ҳуқуқларга эга:
навбатчи смена хизматини ташкил этишга тааллуқли хизмат ҳужжатлари билан танишиш;
навбатчи смена бошлиғи билан келишган ҳолда, хизмат интизомини бузган экипаж шахсий таркиби ходимларини хизматни олиб боришдан четлатиш;
навбатчи смена бошлиғига белгиланган тартибда экипаж шахсий таркибини рағбатлантириш ёки жазолаш тўғрисида ҳамда навбатчи смена хизматини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
71. Ҳайдовчи экипаж командирига, автомобилларга техник хизмат кўрсатишга доир масалалар юзасидан эса бўлинма катта ҳайдовчисига бўйсунади.
72. Ҳайдовчи қуйидагиларни бажариши шарт:
ўзига бириктирилган ёнғин ўчириш техникасини доимий шай ҳолатда бўлишини таъминлаши;
навбатчи сменалар алмашиш вақтида ўзига бириктирилган ёнғин ўчириш техникасини текшириши, камчилик ёки носозликлар аниқланган ҳолатда бу ҳақда экипаж командирига ахборот бериши ва носозликларни бартараф этиш чораларини кўриши;
гараж жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиши ва ўзига бириктирилган техникани ишлатиш бўйича керакли ҳужжатларни юритиши;
бириктирилган ёнғин ўчириш автомобилларига белгиланган тартибда, техника хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя этган ҳолда техник хизмат кўрсатиши.
73. Ҳайдовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ёнғин ўчириш техникаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни доимий соз ҳолатда бўлишини таъминлаш ҳамда хизматни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
74. Ҳайдовчилик ҳамда ёнғин ўчириш автомобилини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси бўлмаган ҳайдовчилар навбатчиликка қўйилмайдилар.
75. Ҳайдовчига автомобилни бошқаришни бошқа шахсларга, ҳаттоки ўзи бўйсунадиган мансабдор шахсларга ҳам топшириши таъқиқланади.
76. Диспетчер смена бошлиғига бўйсунади.
Диспетчер қуйидагиларни бажариши шарт:
навбатчиликка тушиш вақтида қисм диспетчерлик хизмати (келгуси матнда - ҚДХ) хонасидаги техник воситаларни, буюмларни, хизмат ҳужжатларини рўйхат бўйича қабул қилиб олиши;
телефон орқали барча чақириқларга «Ёнғин хавфсизлиги хизмати» деб жавоб бериши;
ҚДХ журналига қабул қилиб олинган хабарларни белгиланган тартибда киритиши, зарурият бўлган ҳолатларда ушбу хабарлар бўйича тегишли чораларни кўриши;
қисм чиқиш ҳудудидаги тезкор вазиятни, тезкор ёнғин ўчириш режа ва варақалари тузилган ва ёнғин содир бўлганда куч ва воситалар юқори чақириқ (мураккаблик даражаси) билан юбориладиган объектларнинг рўйхатини билиши;
алоҳида муҳим, ёнғин ва портлаш хавфи юқори объектлар, ёнғинга қарши сув манбаалари жойлашган жойларни, сувсиз ҳудудларни, кўчаларни, бўлинма навбатчиликда турган ёнғин ўчириш техникалари ва асбоб-анжомларнинг тактик-техник имкониятларини билиши;
навбатчиликка тушиш вақтида ҚДХ хонасидаги техник воситаларнинг ишлашини текшириши;
авария таъмирлаш хизматлар билан доимий алоқада бўлиши;
кўчаларни вақтинчалик ёпиб қўйилганлиги, сув манбаалари ва алоқа тизимини ишдан чиққанлиги тўғрисида олинган хабарлар тўғрисида навбатчи смена бошлиғи ва МДХга ахборот бериши ва тегишли журналларга (6,7-иловалар) қайд этиши;
бошқа бўлинма чиқиш ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳақидаги хабарни МДХ ёки чиқиш ҳудудида ёнғин содир бўлган бўлинма диспетчерига етказиши, бу ҳақда навбатчи смена бошлиғига ахборот бериши;
навбатчи смена бошлиғи томонидан берилган кўрсатма ва топшириқларни шахсий таркибга етказиши;
тунги вақтларда инсонлар қоладиган болалар, таълим ва даволаш муассасаларидан олинадиган маълумотларни қайд этиш журналини (8-илова) юритиши;
ҚДХ хонасига бегона шахсларни киритмаслиги;
ҚДХ хонасига навбатчилик хизматини текшириш ҳуқуқига эга мансабдор шахслар кирганда қуйидаги шаклда ахборот бериши: «Ўртоқ майор диспетчер Абдурахмонова. Алоқа тармоғи ва воситалари соз ҳолда (ёки қуйидаги аппарат ва асбоблар носоз...)»;
чақирув жойига, амалий машғулотларга, ёнғинга қарши сув манбааларини текширишга чиққан экипажлар билан алоқа ўрнатиши ва доимий алоқада бўлиши, ҳодиса жойидан олинган хабарларни МДХ диспетчерига етказиши ва қДХ журналига қайд этиши;
МДХ диспетчерининг кўрсатмасига асосан ёнғин ёки бошқа фавқулодда ҳодиса жойида юқори чақириқ (даража) бўйича ишлаётган бошқа бўлинмаларнинг экипажлари билан алоқа ўрнатишни ва доимий алоқада бўлишни таъминлаши;
қабул қилиб олинган барча маълумотларни ҚДХ журналига қайд этиши ва МДХ диспетчерига етказиши;
ёнғин ўчириш раҳбарининг (келгуси матнда - ЁЎР) талабига кўра маълумот ҳужжатлари ҳамда тегишли хизматлар орқали экипажлар ишлаётган объектнинг тезкор-тактик хусусиятини, газ тарқалиш даражасини, радиация (нурланиш) ҳолатини аниқлаши;
зарурият бўлган ҳолатларда, белгиланган тартибда шахсий таркибни чақирилган жойга етиб келишлари тўғрисидаги хабарни етказиши.
77. Диспетчер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
навбатчи сменанинг чақириқ бўйича чиққанлиги тўғрисида биринчи навбатда бўлинма раҳбариятини хабардор қилиш;
белгиланган тартибда «Хавф» хабарини бериш;
ёнғин ўчириш автомобилларини чақирув жойига юбориш учун йўлланмани (10-илова) тўлдириш ва имзолаш;
навбатчи смена хизматини ташкил этишни такомиллаштириш ва ҚДХ алоқа воситаларини соз ҳолатда бўлишини таъминлаш бўйича таклифлар бериш.
78. Катта ёнғин ўчирувчи экипаж командирига бўйсунади ва қуйидагиларни бажариши шарт:
навбатчиликка тушиш вақтида ўзига бириктирилган ёнғин ўчириш асбоб-анжомларини қабул қилиб олиши;
белгиланган тартибда ўзига бириктирилган ҳимояловчи газниқобга техник хизмат кўрсатиши ва уни текширувини амалга ошириши;
навбатчи смена шахсий таркибини постларда, кузатув ва ички хизматларда вазифаларини бажаришларини таъминлаши;
ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари билан ишлаш бўйича маҳоратини ҳамда касбий тайёргарлигини такомиллаштириб бориши;
навбатчилик вақтида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиши;
бўлинманинг буюмларини асраб-авайлаши, ёнғин ўчириш қуролларини, шахсий анжомларини озода ва доимий шай ҳолатда сақлаши.
79. Катта ёнғин ўчирувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бўлинманинг чиқиш ҳудудидаги тезкор вазият билан танишиш;
экипаж командирига навбатчи смена хизматини олиб бориш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича таклифлар бериш.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling