«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


Download 1.19 Mb.
bet4/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1422590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)

Фавқулодда вазият – ёнғинни бартараф этиш учун мазкур ҳудудда жойлашган ЁХХ гарнизони ҳамда авария таъмирлаш хизматларнинг куч ва воситалари етарли бўлмаган, ёнғиндаги вазият.
Тоифаланмаган шаҳар ва туманлар – ҳудудида кимё саноати корхоналари, ёқилғи-энергетика комплекси, технологик жараёнида портловчи, заҳарли ва инсон ҳаёти учун хавфли моддалар ишлатиладиган, стратегик аҳамиятга эга бўлган, мудофаа учун хизмат қиладиган ишлаб чиқариш корхоналари, ноёб тарихий аҳамиятга эга бинолар ва иншоотлар ва уларда содир бўлган ёнғинлар иқтисодиётга катта миқдорда зарар келтирадиган бошқа объектлар жойлашган шаҳар ва туманлар.
Биринчи тоифали шаҳар ва туманлар – ҳудудида ҳаёт маромини таъминловчи муҳим объектлар (нон заводлари, сув тозалаш иншоотлари), вилоят миқёсида аҳамиятга эга, ишлаб чиқариш корхоналари жойлашган шаҳар ва туманлар.
Вахта усули – ЁХХ шахсий таркибини доимий яшаш жойидан хизматни ўташ жойигача бўлган масофа узоқлиги сабабли хизмат жойига ҳар куни бориб-келиш имконияти бўлмаган шароитларда хизматни ташкил этишнинг алоҳида тури. Бундай ҳолатларда шахсий таркибнинг хизмати алоҳида жадвал асосида ташкил этилади ва ходимлар вахта оралиғидаги вақтда доимий яшаш жойида дам оладилар.
7. Гарнизон хизмати ва навбатчи сменаларга раҳбарлик қилиш яккабошчилик тамойили асосида амалга оширилади:
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шахри, вилоятлар ва объектларни ёнғиндан мухофаза қилувчи гарнизонларида – ДЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи бошлиқлари томонидан;
шаҳар ва туман гарнизонларида - ДЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи бошлиқлари томонидан тайинланган мансабдор шахслар томонидан.
ДЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи бошлиқларидан ташқари бошқа мансабдор шахслар, агарда бошқача тартиб қонун билан белгиланмаган бўлса, ЁХХ фаолиятига раҳбарлик қилишга аралашиш ҳуқуқига эга эмаслар.
8. ДЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи бошлиқлари орасидаги келишмовчиликлар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ (келгуси матнда - ЁХББ) томонидан, шаҳар ва туман гарнизонлари орасидаги келишмовчиликлар эса, ДЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи бошлиқлари томонидан ҳал этилади.
9. ЁХХ гарнизонларини ёнғин ўчиришга ихтисослаштирилган бошқа тузилмалар, ваколатли органлар, ҳудудий, масканларга қарашли хизматларнинг ёнғинларни бартараф этишга доимий шай ҳолатда бўлишларини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва мазкур Низом талабларига зид бўлмаган ўзаро келишувлар (йўриқномалар) билан белгиланади.
10. Гарнизонларнинг шахсий таркиби хизматни ўташ даврида қуйидагиларга амал қилиши шарт:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ИИВ ҳамда ДЁХХнинг қўлланмалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этишлари;
хизмат вазифаларини бажаришга виждонан ёндашишлари, бошлиқ (командир)ларнинг буйруқ ва кўрсатмаларини оғишмай бажаришлари;
гарнизон моддий бойликларини асраб авайлашлари;
доимо ўзларининг касб маҳоратлари ва билимларини ошириб бориш устида ишлашлари;
Ёнғин хавфсизлиги хизматининг мавқеини юқори бўлиши учун ҳаракат қилишлари, давлат ва хизмат сирларини ошкор қилмасликлари;
хизмат интизомига ва қисмда белгиланган тартиб қоидаларига, навбатчи сменаларнинг кун тартибига ҳамда хизмат кийимини кийиш қоидаларига қатъий риоя этишлари.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling