«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


-§. Гарнизон хизматини ташкил этиш бўйича бошқа шахсларнинг умумий бурчлари


Download 1.19 Mb.
bet7/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1422590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)

4-§. Гарнизон хизматини ташкил этиш бўйича бошқа шахсларнинг умумий бурчлари


38. Ёнғин хавфсизлиги отрядлари ва қисмлари шахсий таркибини тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи:
ёнғин ўчириш штабининг фаолиятини назорат қилади;
ёнғин ўчириш амалий тактик машқ ва машғулотлари ўтказиш, бўлинмаларнинг доимий шайлигини режа асосида ва режадан ташқари текшириш жадвалларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритади ва бу борадаги ишларни таҳлил қилиб боради;
таҳлил асосида ДЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи раҳбарияти учун гарнизоннинг моддий-техника базасини ҳолати, доимий шайлиги тўғрисида ҳамда маҳаллий гарнизонлар томонидан мазкур Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан маълумотлар тайёрлайди;
гарнизонлар шахсий таркиби билан бошланғич ва касб тайёргарлиги машғулотларини, шунингдек махсус полигонларда (руҳий тайёргарлик йўлакларида) амалий машғулотларни ташкил этиб ўтказилишини назорат қилади;
офицерлар ва сержантлар таркиби билан хизмат тайёргарлиги машғлотларини ташкил этиб ўтказади;
Олий махсус таълим муассасалари ва тайёрлов Марказларида ўқиш жараёнини ташкил этилишини, бошланғич, малака ошириш ва қайта тайёргарлик сифатини назорат қилади, ҳодимларнинг тоифалари бўйича ўқув режаларини ишлаб чиқишда амалий ёрдам кўрсатади;
гарнизон бўлинмаларида (отряд, қисм) меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатларни ўрганилишини ва унинг талабларини бажарилишини назорат қилади, содир бўлган бахтсиз ҳодисалар юзасидан текширувлар ўтказишда иштирок этади;
гарнизон газ ва тутундан ҳимоялаш хизматининг (келгуси матнда - ГТҲХ) фаолиятини ташкил этади ва назорат қилади, ГТҲХ шахсий таркибини нафас олишга яроқсиз муҳитларда ишлашга тайёрлайди, иссиқ тутунхоналарда машғулотлар ўтказишни ташкил этади;
ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича умумгарнизон мусобақаларини режалаштирилиши ва ташкил этиб ўтказилишини назорат қилади;
ёнғин ўчириш хизмати ходимларининг тезкор-хизмат фаолият йўналишлари бўйича кўрик-танловларини ташкил этиб ўтказади;
39. Ёнғин хавфсизлиги отрядлари ва қисмлари шахсий таркибини тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғига юклатилган вазифалар бўлим (бўлинма) ходимларига тақсимланади.
40. Ёнғин ўчириш штаби бошлиғи (унинг ўзи куч ва воситаларни бошқариш хизмати (КВБХ) бошлиғи):
КВБХ фаолиятини ташкил этади ва диспетчерлик хизматини такомиллаштиради;
ёнғин ўчиришни ташкил этиш йўналиши бўйича хизмат ҳужжатларини (ҳамкорликда ҳаракат қилиш йўриқномалари, тезкор ёнғин ўчириш режа ва варақалари) ишлаб чиқади ва ўзгартиришлар киритади, ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг ҳаракатлари таҳлиллари асосида ЁХХ тайёргарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
гарнизон ҳудудидаги ёнғинга қарши сув манбаалари, ёнғин ўчириш техникалари, махсус ёнғин ўчириш воситалари, нафас олиш органларини ҳимоя аппаратлари ва таянч масканларининг ҳисобини олиб боради, уларни ҳолатини ҳамда навбатчи сменаларни шахсий таркиб билан жамланганлигини назорат қилади;
ҳаёт маромини таъминловчи хизматлар, ёнғин ўчириш тузилмалари ва объектларнинг бошқа хизматлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
зарурият бўлган ҳолларда тезкор ёнғин ўчириш режа ва варақаларига, кўчалар ва сув манбалари маълумотномаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;
технологик жарёнида кучли таъсир этувчи заҳарли портловчи ва радиактив моддалар ишлатиладиган ва сақланадиган масканларда, баланд қаватли биноларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;
алоҳида муҳим объектлар, технологик жарёнида кучли таъсир этувчи заҳарли портловчи ва радиактив моддалар ишлатиладиган ва сақланадиган масканлар ҳамда баланд қаватли бинолар ҳисобини олиб боради;
гарнизон бўлинмаларининг катта ва мураккаб, ўзига хос ёнғинларни бартараф этишдаги ҳаракатларини ўрганади, таҳлилини ишлаб чиқади, муҳокама қилади ва уларни мувоффақиятли ўчириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ДЁХХни керакли техникалар ва ёнғин ўчириш воситалари билан таъминлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;
гарнизонда тасдиқланган режа асосида ёнғин ўчириш амалий тактик машқ ва машғулотларини ўтказади;
хизматни ташкил этишнинг илғор иш услубларини ўрганади;
41. Ёнғин ўчириш штаби бошлиғига юклатилган вазифалар ҳар бир навбатчи гуруҳга тақсимланади.
42. Ёнғин хавфсизлиги отряд командири.
Ёнғин хавфсизлиги отряд командири ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғига бўйсунади, тасдиқланган штат бирлигида ёнғин хавфсизлиги бўлим (бўлинма) бошлиғи лавозими белгиланмаган шахар (туман, объект)ларда унинг ўзи ДЁХХ махаллий гарнизон бошлиғи ҳисобланади.
Ёнғин хавфсизлиги отряд командири отряд таркибига кирувчи ёнғин хавфсизлиги қисмлари шахсий таркибнинг тайёргарлигига, тарбияси ва интизомига ҳамда мухитга бевосита жавоб беради;
ДЁХХнинг махаллий гарнизонида (объектда) ёнғин ўчиришни ташкил этиш йўналиши бўйича хизмат ҳужжатларини (ҳамкорликда ҳаракат қилиш йўриқномалари, тезкор ёнғин ўчириш режа ва варақалари) ишлаб чиқади ва ўзгартиришлар киритади, ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг ҳаракатлари таҳлиллари асосида қисмлар шахсий таркибини тайёргарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
гарнизонлар шахсий таркиби билан бошланғич ва касб тайёргарлиги машғулотларини, шунингдек махсус полигонларда (руҳий тайёргарлик йўлакларида) амалий машғулотларни ташкил этиб ўтказади;
қисмларнинг навбатчи смена таркибига кирмайдиган офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркиби билан хизмат тайёргарлиги машғлотларини ташкил этиб ўтказади;
отряд таркибига кирувчи қисмларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатларни ўрганилишини ва унинг талабларини бажарилишини назорат қилади, содир бўлган бахтсиз ҳодисалар юзасидан тегишли ҳужжатларни тузади;
қисмларда газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати (келгуси матнда – ГТҲХ) фаолиятини ташкил этади ва назорат қилади, ГТҲХ шахсий таркибини нафас олишга яроқсиз муҳитларда ишлашга тайёрлайди, иссиқ тутунхоналарда машғулотлар ўтказади;
умумгарнизон миқиёсида ўтказиладиган тезкор-хизмат фаолият йўналишлари бўйича кўрик-танлов хайъатинини ташкил этади, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ҳамда кўрик-танлов низоми асосида ишларни ташкил этади;
отряднинг хўжалик ва молиявий фаолиятига, ёнғин хавфсизлиги қисми навбатчиликдаги техникалари ҳамда ёнғин-техник қуроллари, алоқа воситалари, бино ва маиший хизмат хоналари ҳамда иншоотлардан тўғри фойдаланилишини назорат қилади;
отряд таркибидаги қисмлар шахсий таркибини ишчанлик қобилияти ва аҳлоқий жиҳатларини, уларнинг эҳтиёжларини ўрганади, эҳтиёжларини қондириш ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ғамҳўрлик қилади;
отряд таркибидаги қисмларда маҳфийлик тартибига риоя этилишини, ёнғин ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилинишини таъминлайди;
отряд таркибидаги қисмлар томонидан муҳофаза қилинадиган маъмурий ҳудудда (объект) содир бўлган ёнғинлар ва фавқулодда ҳодисалар жойига чиқади ҳамда гарнизонда белгиланган тартибга ва юзага келган оператив вазиятга кўра ёнғин ўчиришга ёки бириктирилган жойдаги шахсий таркибнинг ҳаракатларига раҳбарлик қилади;
отряд таркибидаги қисмлар томонидан муҳофаза қилинадиган ҳудудда (объектда) содир бўлган ёнғинларни тўлиқ ва ҳаққоний ўрганилишини таъминлайди;
отряд таркибидаги қисмлар навбатчи сменалар хизматини ташкил этишнинг илғор иш услубларини ўрганади ва уларни тадбиқ этади;
отряд таркибидаги қисмларда дам олиш ва байрам кунлари ГТҲХ усталарининг навбатчилик жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
отряднинг кундузи ишлайдиган ҳодимлари ва хизматчиларининг иш вақтлари ҳисобини олиб борилишини таъминлайди;
отряд таркибидаги қисмлар негизида таянч маскани, ГТҲХ базаси, таълим маскани ташкил этилган ҳолатларда, уларнинг бошлиқларига хизмат фаолиятларини амалга оширишда ёрдам кўрсатади.
бошлиқлар таркиби томонидан бўйсунувчи ходимлар билан тарбиявий ишлар ўтказишини назорат қилади;
қисм бошлиғи, унинг ўринбосари ҳамда смена бошлиқлари лавозимларига офицерлар таркибидан муносиб номзодларни танлайди ва худудий гарнизон бошлиғига тавсияномалар тайёрлайди;
43. Ёнғин хавфсизлиги отряд командирига юклатилган вазифалар унинг ўринбосарларига тенг тақсимланади.
44. Бўлинма (қисм) бошлиғи шахсий таркибнинг навбатчилик хизматини ташкил этиш масалалари бўйича тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади. У тегишли (ҳудудий ёки маҳаллий) гарнизон бошлиғига бевосита бўйсунади ва бўлинманинг ёнғинларни бартараф этишга доимий шайлигига, навбатчилик хизматининг ҳолатига, шахсий таркибни касбий, тактик ва руҳий тайёргарлигига, меҳнатни муҳофаза қилиш ишларининг ҳолатига, кадрларни танлаб олиш, жой-жойига қўйиш ва шахсий таркибни интизомига, бўлинмадаги ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомларни соз ҳолатда бўлишини таъминлашга, шахсий таркиб орасидаги соғлом руҳий мухитга шахсан жавобгардир.
Бўлинма (қисм) бошлиғи қуйидагиларни бажариши шарт:
навбатчилик хизматини ташкил этиши ва назорат қилиши;
бўлинманинг (қисм) чиқиш ҳудудини, алоҳида муҳим, ёнғин чиқиш ва портлаш хавфи юқори бўлган объктларни жойлашишини, уларни технологик жараёнини, ёнғинга қарши сув манбаалари, алоқа воситалари кўчалар ҳамда ўтиш жойларининг ҳолатини, бўлинмада мавжуд бўлган ёнғин ўчириш техникаларининг тактик-техник имкониятларини билиши;
Низомнинг 9 иловаси бўйича хизмат ҳужжатларини ишлаб чиқиши, юритиши, уларга белгиланган муддатларда ўзгартиришлар киритиши ва янгилаши, белгиланган тартибда сақланиши ва амалда ўрганилишини таъминлаши;
навбатчи сменалар шахсий таркиби томонидан хизматни олиб борилишини назорат қилиши, уларнинг ёнғинларни бартараф этишдаги ҳаракатларини тахлил қилиши;
бўлинмада (қисмда) белгиланган ички тартиб-қоидаларга қатъий риоя этилишини назорат қилиши;
шахсий таркибни касбий, тактик ва руҳий тайёргарлигини ташкил этиши, шахсий таркиб билан белгиланган тартибда саф кўрикларини, ҳимоя газниқобларида нафас олишга яроқсиз муҳитларда, руҳий тайргарлик йўлакларида, шунингдек ёнғин ўчириш тактикаси бўйича объектларда амалий тактик машғулотларини, алоҳида муҳим мавзулар бўйича эса ўқув синфида машғулотлар ўтказиши;
бўлинманинг (қисм) чиқиш ҳудудидаги ёнғинга қарши сув манбаалари, кўчалар, ўтиш йўллари ва алоқа воситалари ҳолатининг доимий назоратини ташкил этиши, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриши;
бўлинма (қисм) шахсий таркибини ишчанлик қобилияти ва аҳлоқий жиҳатларини, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиши, эҳтиёжларини қондириш ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ғамҳўрлик қилиши;
ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомлар, шахсий ҳимоя ва алоқа воситаларини доимий шай ҳолатда бўлишини таъминлаши, уларнининг ҳолати ва ҳисобини доимий равишда текшириб туриши;
бўлинманинг (қисм) хизмат ва маиший хоналаридан тўғри фойдаланишни, маҳфийлик тартибига риоя этилишини, ёнғин ва санитария-гигиена қоидаларига амал қилинишини таъминлаши;
навбатчилик хизматини олиб боришда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бажарилишини назорат қилиши, хизматни олиб бориш ва ёнғинларни бартараф этиш вақтида шахсий таркиб билан юз берган бахтсиз ҳодисалар юзасидан текширувларни белгиланган тартибда сифатли ўтказилишини таъминлаши;
бўлинма (қисм) томонидан муҳофаза қилинадиган маъмурий ҳудудда содир бўлган ёнғинлар ва фавқулодда ҳодисалар жойига чиқиши ҳамда гарнизонда белгиланган тартибга ва юзага келган оператив вазиятга кўра ёнғин ўчиришга ёки бириктирилган жойдаги шахсий таркибнинг ҳаракатларига раҳбарлик қилиши;
бўлинма (қисм) томонидан муҳофаза қилинадиган ҳудудда (объектда) содир бўлган ёнғинларни тўлиқ ва ҳаққоний ўрганилишини таъминлаши;
бўлинмада (қисм) навбатчи сменалар хизматини ташкил этишнинг илғор иш услубларини ўрганиши ва умумлаштириши;
бўлинма (қисм) бўйича сержантлар ва офицерлар таркибини навбатчилик жадвалини ишлаб чиқилишини таъминлаши ва тасдиқлаши;
гарнизон бошлиғи томонидан берилган кўрсатмаларга ҳамда юзага келган вазиятга асосан навбатчилик хизматини кучайтириши, пост ва кузатув жойларини вақтинча ўзгартириб, хизматни ташкил этишга ўзгартиришлар киритиши;
бўлинманинг (қисм) кундузи ишлайдиган ҳодимлари ва хизматчиларининг иш вақтлари ҳисобини олиб борилишини таъминлаши;
бўлинма (қисм) негизида таянч маскани, ГТХХ базаси, таълим маскани ташкил этилган ҳолатларда, уларнинг бошлиқларига хизмат фаолиятларини амалга оширишда ёрдам кўрсатиши.
45. Бўлинма (қисм) бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
белгиланган тартибда шахсий таркиб учун бажарилиши шарт бўлган буйруқлар (фармойиш) бериш ҳамда ушбу буйруқларни (фармойиш) бажарилишини талаб қилиш;
ўз ваколати доирасида, белгиланган тартибда навбатчилик хизматини ташкил қилиш, навбатчилик хизмати ҳужжатларини ишлаб чиқиш, бўлинманинг (қисм) мансабдор шахсларини тайинлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
бўлинманинг (қисм) хизмат ҳужжатларини белгиланган тартибда имзолаш ёки тасдиқлаш;
юзага келган вазиятга қараб навбатчилик хизматини кучайтириш, бир навбатчи смена шахсий таркибини иккинчи сменага ўтказиш;
белгиланган тартибда бўлинма (қисм) навбатчиликда турган ёнғин ўчириш техникалари сонига заҳирадаги техникалар ҳисобидан ўзгартириш киритиш;
белгиланган тартибда навбатчи смена хизмати вазифаларини бажариш учун оператив маълумотларни талаб қилиб олиш;
бўлинма (қисм) навбатчи сменаларини ёнғинларни бартараф этишга шайлигини текшириш;
бўлинма (қисм) томонидан муҳофаза этиладиган маъмурий ҳудуднинг тегишли мансабдор шахсларидан белгиланган тартибда ёнғинга қарши сув манбаалари, алоқа ва ҳаёт маромини таъминлаш тармоқларидаги носозликларни ҳамда ёнғин ўчириш автомобилларини ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи ҳолатларни бартараф этилишини талаб қилиш;
маҳаллий бошқарув органлари ҳамда ҳаёт маромини таъминловчи хизматлар раҳбарлари билан тузилган келишувлар асосида маъмурий худуддаги (объект) авария-қутқарув тузилмаларининг куч ва воситаларини ёнғинларни бартараф этишга жалб қилиш;
бўлинма (қисм) мансабдор шахслари орасидаги келишмовчиликларни ҳал этиш;
ўз ваколатлари доирасида шахсий таркибни рағбатлантириш ва жазога тортиш ҳамда юқори турувчи бошқарув органи бошлиғига бўлинма (қисм) шахсий таркибини рағбатлантириш ёки жазога тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling