«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


-§.Ҳудудий гарнизоннинг бошқарув органлари ва хизматлари


Download 1.19 Mb.
bet6/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1422590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)

1-§.Ҳудудий гарнизоннинг бошқарув органлари ва хизматлари


19. Ҳудудий гарнизоннинг ёнғин ўчириш хизмати бошқарув органи бошлиғи бўлиб, худудий ДЁХХ бошқарув органи бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари ҳисобланади, унга ёнғин хавфсизлиги отрядлари ва қисмлари шахсий таркибини тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими ҳамда ёнғин ўчириш штаби бевосита бўйсунади.


20. Ёнғин хавфсизлиги отрядлари ва қисмлари шахсий таркибини тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими ўзининг хизмат фаолиятини мазкур Низомнинг 13-бандида белгиланган гарнизон хизматининг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этади.
21. Ҳудудий гарнизонлар шаҳар ва туманларда содир бўлган ёнғинларни бартараф этиш бўйича вазифаларини ёнғин ўчириш штаблари орқали амалга оширадилар.
22. Ёнғин ўчириш штаблари ҳудудий гарнизоннинг куч ва воситаларини бошқариш хизмати ҳисобланиб, куч ва воситаларнинг ҳисобини олиб боради, доимий шайлигини назорат қилади, бўлинмаларни зарур маълумотлар билан таъминлайди, ёнғинларни бартараф этишда куч ва воситаларни бошқаради, ҳаёт маромини таъминловчи хизматлар, ёнғин ўчиришга ихтисослаштирилган тузилмалар ҳамда объектлардаги бошқа хизматлар билан ҳамкорликни амалга оширади, ёнғин ва фавқулодда ҳодисалар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олишни ҳамда ёнғин ўчириш амалий тактик машқларини ўтказишни таъминлайди.
23. Белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий штатга асосан, ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бошқармаларида ёнғин ўчириш штаблари улар бошқарадиган бўлинмаларнинг (отряд, қисм) сонига қараб уч даражада ташкил этилади.
Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги гарнизонида I-даражали ёнғин ўчириш штаби ташкил этилади.
Таркибида ёнғин ўчириш техникалари мавжуд 20 та ва ундан ортиқ қисмлар бўлган гарнизонларда II-даражали ёнғин ўчириш штаблари ташкил этилади.
Таркибида ёнғин ўчириш техникалари мавжуд 10 тадан
20 тагача қисмлар бўлган гарнизонларда III-даражали ёнғин ўчириш штаблари ташкил этилади.
24. Ёнғин ўчириш штаби қуйидаги хизматларни ўз ичига олади:
марказий диспетчерлик хизматини;
техник хизмат кўрсатиш қисмини;
телесигнализация ва алоқа хизматини;
ёнғин ўчириш гуруҳларини.
25. Гарнизоннинг штатдан ташқари хизматлари тезкор вазиятларда куч ва воситаларни бошқариш хизматига бўйсунади.


2-§. Гарнизоннинг штатдан ташқари бошқарув хизматлари

15. Гарнизоннинг штатдан ташқари хизматлари (келгуси матнда – штатдан ташқари хизматлар) гарнизонни штатдан ташқари бошқарув органлари ҳисобланади, Низомда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ҳудудий бошқарув органи бошлиғининг буйруғи билан ташкил этилади ва ЁХХ офицерлар таркибидан тайинланган мансабдор шахслар томонидан бошқарилади.


Штатдан ташқари хизматлар таркибига гарнизон хизматини бажаришни таъминловчи ЁХХнинг мансабдор шахслари ва бўлинмалари киради.
Ҳудудий гарнизонларда қуйидаги штатдан ташқари хизматлар ташкил этилади:
газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати;
техник хизмат кўрсатиш хизмати;
алоқа ва маълумотлар хизмати.
ЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи бошлиғининг қарорига кўра ҳудудий гарнизонларда яна бошқа штатдан ташқари хизматлар ташкил этилиши мумкин.
16. Штатдан ташқари газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати гарнизондаги нафас олиш органларини ҳимояловчи аппаратларни ҳамда тутунга қарши бошқа техник воситаларни доимий шайлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилади. Штатдан ташқари газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати таркибига бўлинмаларнинг газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати фаолиятини таъминловчи қисмлар, иссиқ тутунхоналар (машқ қилдириш комплекслари) ва шахсий таркибни тайёргарлигини ташкил этишда қўлланиладиган бошқа техник воситалар киради.
17. Штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизмати гарнизондаги мавжуд ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомларни доимий шай ҳолатда бўлишини ҳамда ёнғин ўчириш воситаларини доимий заҳирасини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
Штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизмати таркибига техник хизмат кўрсатиш қисмлари, сув енгликлари базаси, ёқилғи мойлаш материаллари, ёнғин ўчириш воситалари ҳамда асбоб-анжомлар сақланадиган база (омбор)лар киради.
18. Штатдан ташқари алоқа ва маълумотлар узатиш тизими хизмати (келгуси матнда – алоқа хизмати) гарнизон алоқа воситаларини ҳамда бошқарув ва маълумотлар узатиш тизимини доимий шайлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
Штатдан ташқари алоқа ва маълумотлар узатиш тизими хизмати таркибига гарнизондаги Ёнғин хавфсизлиги хизматида алоқани таъминловчи бўлинмалар, маълумот дастурлари билан таъминлаш хизматлари ҳамда алоқа ва ёритиш автомобиллари киради.


3-§. Гарнизоннинг мансабдор шахслари

19. Гарнизоннинг мансабдор шахслари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:


ҳудудий (маҳаллий) гарнизон бошлиғи;
ёнғин ўчириш штабининг навбатчи гуруҳ бошлиғи;
МДХ (ҚДХ) катта диспетчери (диспетчери);
штатдан ташқари газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати бошлиғи;
штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизмати бошлиғи;
штатдан ташқари алоқа ва маълумотлар узатиш тизими хизмати бошлиғи.
20. Гарнизоннинг мансабдор шахслари ўзларига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаганликлари, берилган хуқуқлардан нотўғри фойдаланганликлари ёки тўлиқ фойдаланмаганликлари, белгиланган махфийлик тартибига риоя этмаганликлари, ЁХХ техникалари ва моддий бойликларини сақланиши учун жавобгардирлар.
21. Гарнизон бошлиғига гарнизон ва навбатчи смена хизматини ташкил этиш масалалари бўйича ҳудуддаги барча отряд ва қисмлар ҳамда мансабдор шахслар бўйсунадилар.
22. Ҳудудий гарнизон бошлиғи қуйидагиларни бажаришга мажбур:
гарнизон хизматини ташкил этиши ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириши;
гарнизон бошқарув органлари ва хизматларининг фаолиятига раҳбарлик қилиши;
ёнғин ўчириш хизматидаги илғор иш тажрибаларини тадбиқ этишни таъминлаши.
23. Маҳаллий гарнизон бошлиғи қуйидагиларни бажаришга мажбур:
маҳаллий гарнизон хизматини ташкил этиши ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириши;
гарнизонда ёнғин ўчириш тактикаси тайёргарлигини ташкил этиши;
ёнғин ўчириш хизматининг илғор иш тажрибаларини ўрганиши ва умумлаштириб бориши;
катта ва мураккаб ёнғинларни ўчириш таянч масканининг фаолиятига раҳбарлик қилиши;
гарнизон хизматини ўташ ҳамда ёнғинларни бартараф этиш билан боғлиқ вазифаларни бажариш вақтида шахсий таркиб томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлаши;
Низомнинг 4-иловасига мувофиқ белгиланган хизмат ҳужжатларини юритилишини ташкил этиши;
гарнизонда тезкор навбатчилик жадвалини ишлаб чиқиши;
маҳаллий гарнизон шахсий таркибини жалб этган ҳолда ёнғинга қарши сув манбаалари ва йўлларни ҳолатини ўрганишни ташкил этиши;
содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни бартараф этиш учун қулай шароитлар яратиш борасида ёнғин ўчириш автомобилларини ҳаракатланиши учун тўсқинлик қилувчи ноқонуний қурилишларни, сунъий тўсиқларни олиб ташлаш, қўшимча сув ҳовузлари ва табиий сув ҳавзалари, канал ва дарёларнинг қирғоғида пирслар қуриш тўғрисида маҳаллий ҳокимият ва ўзини-ўзи бошқариш органларига асосли таклифлар киритиши;
сув манбаалари, алоқа ва ҳаёт маромини таъминлаш тизимларидаги носозликларни бартараф этиш чораларини кўриши;
аҳоли орасида ёнғинларни катта майдонларга тарқалиб кетишига йўл қўймаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб бориши, ёнғин ўчириш техникалари ва асбоб-анжомларининг тактик-техник имкониятларини ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотларини ўтказиш орқали намойиш этиши;
24. Гарнизон бошлиғи (ҳудудий, маҳаллий) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
белгиланган тартибда гарнизон ва навбатчи смена хизматини ташкил этиш, ўзига бўйсинувчи гарнизон чегараларини белгилаш, чиқиш жадваллари (куч ва воситаларни жалб этиш режаси)ни ишлаб чиқиш, гарнизоннинг мансабдор шахсларини тайинлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
белгиланган тартибда бўйсинувчи гарнизоннинг мансабдор шахслари ва бўлинмалари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар бериш ва уларни бажарилишини талаб қилиш;
гарнизон хизмати вазифаларини бажариш учун зарур бўлган тезкор маълумотларни белгиланган тартибда талаб қилиб олиш;
гарнизон бўлинмаларининг доимий шайлигини текшириш;
катта ва мураккаб ёнғинлар, фавқулотда ҳодисалар содир бўлганда ҳамда алоҳида ёнғинга қарши режим жорий этилганда хокимнинг қарори асосида ишларни ташкил этади;
тегишли ташкилотларнинг мансабдор шахсларидан белгиланган тартибда сув манбаалари, алоқа ва ҳаёт маромини таъминлаш тизимларидаги носозликларни бартараф этилишини ҳамда гарнизон ҳудудидаги кўчалардан ёнғин ўчириш автомобилларини эркин ҳаракатланишини таъминланишини талаб қилиш;
белгиланган тартибда навбатчиликда турган ёнғин ўчириш автомобиллари сонини гарнизондаги заҳира техникалар ҳисобидан ўзгартириш;
ёнғин ўчириш амалий тактик машқлари, кўрик-танловлар, мусобақалар ва бошқа умумгарнизон тадбирларини ўтказишни ташкиллаштириш;
маҳаллий ҳокимиятларнинг ижро этувчи органлари билан келишилган ҳолда ҳудуддаги авария-қутқарув тузилмаларининг куч ва воситаларини гарнизон ҳудудида содир бўлган катта ва мураккаб ёнғинларни бартараф этишга жалб этиш;
ёнғин ўчириш хизмати масалалари бўйича гарнизоннинг мансабдор шахслари орасидаги келишмовчиликларни ҳал этиш;
гарнизон бўлинмалари шахсий таркибини рағбатлантириш ва жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;
ёнғин ўчириш хизмати ҳужжатларини белгиланган тартибда имзолаш ва тасдиқлаш.
36. Навбатчи ёнғин ўчириш гуруҳи бошлиғи (тезкор навбатчи):
навбатчилик давомида гарнизон куч ва воситаларини бошқариш хизмати ва штатдан ташқари хизматлар фаолиятига раҳбарлик қилади;
гарнизондаги оператив вазиятдан доимо хабардор бўлиб туради, хизматни ташкил этишдаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради, ҳодиса жойига чиқади;
гарнизон ҳудудида содир бўлган катта ва ўзига хос ёнғинларга, шунингдек ҳудудий бошқарув органи бошлиғининг кўрсатмасига асосан бошқа ёнғинларга чиқиб, бўлинмаларнинг ёнғинларни бартараф этиш билан боғлиқ биринчи даражадаги авария-қутқарув ишларини мувофиқлаштиради;
қисмларда гарнизон ва навбатчи смена хизматини мазкур Низом талаблари асосида олиб борилишини, гарнизон бошлиғи томонидан берилган вазифаларни бажарилишини назорат қилади;
гарнизон миқёсидаги тадбирларни тайёрлайди, зарур ҳолатларда уларни ўтказишда шахсан иштирок этади;
ҳаёт маромини таъминловчи хизматлар билан ҳамкорликни таъминлайди;
навбатчиликдан чиқарилган ҳамда ёнғин жойидан қайтиб келган ёнғин ўчириш автомобилларини ўз вақтида навбатчиликга қўйилишини назорат қилади, ёнғин ўчириш автомобилларини навбатчиликдан чиқариш сабабларини ўрганиб, тегишли қарорлар қабул қилади;

25. Навбатчи ЁЎГ бошлиғи (тезкор навбатчи) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тасдиқланган жадвал асосида навбатчи сменаларда хизматни ташкил этилишини хавф хабарини бермасдан текшириш, ёнғин ўчириш амалий тактик машқ ва машғулотларини ўтказиш;
гарнизондаги тезкор вазият тўғрисидаги зарур маълумотларни сўраб олиш, ёнғин ўчириш хизматига таллуқли хужжатлар билан танишиш;
Бундан ташқари, навбатчи ЁЎГ бошлиғи (тезкор навбатчи) қўшимча қуйидаги ҳуқуқларга эга:
кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда ДЁХХнинг офицерлар, сержантлар ва сафдорлар таркибига мансуб ходимларини навбатчилик хизматидан четлатиш ва бу ҳақда зудлик билан гарнизон бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга хабар бериш;
навбатчилик давомида отряд ва қисм (навбатчи смена) раҳбарларига ҳамда гарнизоннинг штатдан ташҳари хизматлари бошлиқларига ўз ваколати доирасида гарнизон ва навбатчи смена хизматига таллуқли, бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш, ёнғин ўчириш техникаларни жойлаштирилишига вақтинчалик ўзгартириш киритиб, бу ҳақда гарнизон бошлиғига ахборот бериш;
ҳудудий бошқарув органи ва бўлинмалар бошлиқларига белгиланган тартибда ёнғин ўчириш хизмати ҳодимларини рағбатлантириш ёки жазога тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
26. Гарнизон диспетчери бўлиб, МДХ навбатчи сменасининг катта мансабдор шахси, МДХ бўлмаган ҳолатларда «01» рақамли телефон тармоғи орқали чақирувларни қабул қилувчи навбатчи диспетчер (радиоалоқачи) ҳисобланади.
Гарнизон диспетчери тезкор ҳолатларда ёнғин ўчириш штаби бошлиғига, алоқа воситаларини ишлатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш масалалари бўйича эса штатдан ташқари алоқа ва маълумотлар узатиш тизими хизмати бошлиғига бўйсунади.
27. Гарнизон диспетчери қуйидагиларни бажариши шарт:
«01» рақамли телефон тармоғи орқали Ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмаларини чақириш ҳақидаги хабарларни қабул қилиши;
гарнизон куч ва воситаларини чиқиш жадвали асосида ҳодиса жойига юбориши;
белгиланган тартибда навбатчи сменалар ва экипажларни жойлашишини ўзгартиришни таъминлаши;
мазкур Низомнинг 5 иловасига асосан гарнизонда мавжуд куч ва воситалар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириши;
гарнизондаги бўлинмалар ва авария таъмирлаш хизматлар билан алоқа борлигини текшириши;
белгиланган тартибда бўлинмаларнинг чиқиши ва ҳодиса жойидаги вазият тўғрисида гарнизоннинг мансабдор шахсларини хабардор қилиши;
тезкор вазиятни ўзгариши ҳақида олинган маълумотларни тезкор навбатчига етказиши, ҳамда гарнизон бўлинмаларига хабар бериши;
тезкор навбатчи ва гарнизоннинг бошқа мансабдор шахслари томонидан берилган маълумотлар ва кўрсатмаларни, бўлинмаларга етказиши;
мазкур Низомнинг 5, 6, 7, 8 - иловаларида кўрсатилган хизмат ҳужжатларини юритиши.
28. Гарнизон диспетчери қуйидаги ҳуқуқларга эга:
гарнизон бўлинмаларида мавжуд бўлган куч ва воситалар, уларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олиш;
бўлинмалар чиқиш ҳудудида ЁХХ куч ва воситалари етарли бўлмаган ҳолатларда навбатчи сменаларни амалий ўқув машғулотларига чиқишини таъқиқлаш;
гарнизоннинг мансабдор шахсларидан гарнизондаги тезкор вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи камчиликларни бартараф этилишини талаб қилиш;
гарнизон бўлинмалари ўртасида радиоалоқани тўғри олиб борилишини назорат қилиш.
29. Мазкур Низомнинг 15 бандига мувофиқ штатдан ташқари газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати бошлиғи этиб, ЁХХнинг ҳудудий бошқарув органи Ёнғин хавфсизлиги хизматининг отрядлари (қисмлари) шахсий таркибини тайёргарлигини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлимининг нафас олиш органларини ҳимояловчи аппаратларда (келгуси матнда – ҳимояловчи газниқоб) ишлашга рухсатномаси бўлган ходими тайинланади.
30. Штатдан ташқари газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати бошлиғи қуйидагиларни бажариши шарт:
гарнизон бўлинмалари бошлиқларига газ ва тутундан ҳимоялаш хизматини (келгуси матнда - ГТҲХ) ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиши, ГТҲХ базалари ва назорат постларининг фаолиятини, ГТҲХ гуруҳлари билан машғулот ўтказиш комплексларини жихозланишини, ҳимояланган газниқобларни ишлатилиши ва уларга техник хизмат кўрсатилишини назорат қилиши;
гарнизон ва навбатчи смена хизматини ташкил этишда бўлинмалар шахсий таркибини ҳимояловчи газниқобларда ишлашга шайлигини ҳамда мавжуд тутунга қарши техникалар, техник воситаларни ишлатишга тайёрлигини назорат қилиши;
ҳимояловчи газниқобларда ишловчи ходимлар билан машғулотлар ташкил этиши ва машғулотларни шахсан ўзи ўтказиши, ГТҲХнинг мансабдор шахсларини тайёргарлигини таъминлаши;
ГТҲХнинг илғор иш тажрибаларини ўрганиши ва тадбиқ этиши;
гарнизон ГТҲХни аппаратлар, тутунга қарши техника ва техник воситалар билан таъминланиши тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши, ГТҲХ йўналиши бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриши;
ҳимояланган газниқобларда ишлаётган ҳодимлар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар юзасидан ўтказиладиган махсус текширувларда иштирок этиши;
штатдан ташқари газ ва тутундан ҳимоялаш хизматининг хизмат ҳужжатларини ишлаб чиқиши.
31. Штатдан ташқари газ ва тутундан ҳимоялаш хизмати бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
гарнизон бўлинмаларида ГТҲХни ташкил этилишини тасдиқланган жадвал асосида текшириш;
тегишли мансабдор шахслардан мазкур Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ГТҲХга таллуқли бандларини бажарилишини талаб қилиш;
гарнизон бўлинмаларида мавжуд ГТҲХ ҳолати тўғрисидаги зарур маълумотларни сўраб олиш, бошқарув органлари ва қуйи тизимларда ГТҲХ ташкил этиш масалалари бўйича меъёрий ҳужжатлар билан танишиш;
ЁХХ бошқарув органлари ва қуйи тизим раҳбарларига ГТҲХ ташкил этиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар бериш;
ҳимояланган газниқобларда ишлаш қоидаларини бузган ҳамда аппаратларда ишлашга рухсатномаси бўлмаган ходимларни ҳимояланган газниқобларда ишлашдан четлаштириш;
ҳудудий бошқарув органи ва бўлинмалар раҳбарларига белгиланган тартибда ГТҲХ ходимларини рағбатлантириш ёки жазога тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
32. Мазкур Низомнинг 15 бандига мувофиқ штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизмати бошлиғи этиб ЁХХ ҳудудий бошқарув органи моддий техника таъминоти бўлимининг (бўлинма, гуруҳ) ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган ходими тайинланади.
33. Штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизмати бошлиғи қуйидагиларни бажариши шарт:
штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиши;
гарнизон ва навбатчи сменалар хизматини ташкил этишда ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомлар ва жиҳозларни, ёнғин ўчириш воситаларини ёнғинларни бартараф этиш учун сафарбар қилишга шай ҳолатда бўлишини таъминланишини назорат қилиши;
замонавий ёнғин ўчириш техникалари ва ўчириш воситаларини ишлатишни ўргатиш бўйича машғулотлар ташкил этиши ва машғулотларни шахсан ўтказиши ҳамда штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизматининг мансабдор шахсларини тайёргарлигини таъминлаши;
штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизматининг илғор иш тажрибаларини ўрганиши ва тадбиқ этиши;
бўлинмаларни ёнғин ўчириш техникалари ва ўчириш воситалари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги маълумотларни билиши ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриши;
ёнғин ўчириш техникаларини ишлашини таҳлил қилиши ва уларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича табирларни амалга ошириши, шунингдек, бўлинмаларда (отряд, қисм) ёнғин ўчириш техникаларини, асбоб-анжомларни, ўчириш воситаларини синовдан ўтказилишини назорат қилиши;
ёнғин ўчириш техникалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини махсус текширувида иштирок этиши, гарнизонда белгиланган тартибда ҳодиса жойига чиқиши;
бўлинмалар (отряд, қисм) раҳбарларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этишда, ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомлар ва ўчириш воситаларидан фойдаланишда амалий ёрдам кўрсатиши;
ўзига берилган ваколатлар доирасида техник хизмат кўрсатиш хизмати бўлинмалари, енгликлар сақланадиган база ва ёнғин ўчириш техникаларини диагностика постлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириши;
штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизмати ҳужжатларини мустақил равишда ишлаб чиқиши.
34. Штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизмати бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
гарнизон ва навбатчи смена хизматини ташкил этилишини назоратини амалга оширишда штатдан ташқари техник хизматига алоқадор масалаларни белгиланган тартибда текшириш;
ЁХХ бошқарув органлари ва бўлинмаларидан техник хизмат кўрсатиш хизматининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олиш, штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизматини ташкил этиш масалалари бўйича меъёрий ҳужжатлар билан танишиш;
ЁХХ бошқарув органлари ва бўлинмалари раҳбарларига ёнғин ўчириш техникалари, асбоб-анжомлардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш, ўчириш воситаларини ишлатиш бўйича ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар бериш;
штатдан ташқари техник хизмат кўрсатиш хизматини моддий техника таъминоти бўйича буюртмаларни белгиланган тартибда келишиш;
тегишли мансабдор шахслардан мазкур Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг техник хизмат кўрсатишга таллуқли бандларини бажарилишини талаб қилиш;
йўл ҳаракати ва техника хавфсизлиги қоидаларини бузувчи ҳамда ёнғин ўчириш автомобилини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномаси бўлмаган ҳайдовчиларни ёнғин ўчириш автомобиллари ва бошқа транспорт воситаларини бошқаришдан четлатиш;
ҳудудий бошқарув органи ва бўлинмалар раҳбарларига белгиланган тартибда техник хизмат кўрсатиш хизмати ходимларини рағбатлантириш ёки жазога тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.
35. Мазкур Низомнинг 15 бандига мувофиқ штатдан ташқари алоқа хизмати бошлиғи этиб, МДХ бошлиғи тайинланади. Гарнизонда МДХ бошлиғи лавозими мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу вазифа ЁХХнинг ҳудудий бошқарув органида хизмат қилувчи, алоқа воситалари билан ишлаш ҳуқуқига эга ходимга юклатилади.
36. Штатдан ташқари алоқа хизмати бошлиғи қуйидагиларни бажариши шарт:
штатдан ташқари алоқа хизмати фаолиятига раҳбарлик қилиши;
гарнизон ва навбатчи смена хизматини ташкил этишда бўлинмаларни алоқа воситаларини қўллашга тайёрлигини назорат қилиши;
замонавий алоқа воситаларини ишлатиш, техника хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш бўйича машғулотлар ташкил этиши ва машғулотларни шахсан ўтказиши ҳамда штатдан ташқари алоқа хизматининг мансабдор шахсларини тайёргарлигини таъминлаши;
штатдан ташқари алоқа хизматининг илғор иш тажрибаларини ўрганиши ва тадбиқ этиши;
бўлинмаларни алоқа воситалари билан таъминланиш даражаси тўғрисидаги маълумотларни билиши ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриши;
алоқа воситаларини ишлашини таҳлил қилиши ва уларнинг техник ҳолатини яхшилаш бўйича табирларни амалга ошириши шунингдек, гарнизондаги алоқа сифатини ва радиоалоқа қоидаларига амал қилиншини назорат қилиши;
белгиланган тартибда ёнғин ҳақида ёлғон хабар берган, радиоалоқа қилишга тўсқинлик қилувчи воситалардан фойдаланаётган шахсларни аниқлашда иштирок этиши;
алоқа воситаларини ишдан чиқиш, бузилиш ва уларни йўқотиш ҳолатлари бўйича хизмат текширувларида иштирок этиши;
бўлинмалар раҳбарларига алоқа хизмати фаолиятини ташкил этишда, алоқа воситаларини ишлатиш ва таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатиши;
алоқа воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва уларни ишлатишни назорат қилиши;
ўзига берилган ваколатлар доирасида алоқа хизмати бўлинмалари, шунингдек дала алоқа тармоғи фаолиятини назорат қилиши;
штатдан ташқари алоқа хизмати ҳужжатларини мустақил равишда ишлаб чиқиши.
37. Штатдан ташқари алоқа хизмати бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
гарнизон ва навбатчи смена хизматини ташкил этилишини назоратини амалга оширишда штатдан ташқари алоқа хизматига алоқадор масалаларни белгиланган тартибда текшириш;
ЁХХ бошқарув органлари ва бўлинмаларидан штатдан ташқари алоқа хизматининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олиш, штатдан ташқари алоқа хизматини ташкил этиш масалалари бўйича меъёрий ҳужжатлар билан танишиш;
ЁХХ бошқарув органлари ва бўлинмалари раҳбарларига алоқа хизматини ташкил этиш, алоқа воситаларини ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш масалалари юзасидан таклифлар бериш, шунингдек мавжуд камчиликларни бартараф этилишини талаб қилиш;
тегишли мансабдор шахслардан мазкур Низом ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг алоқа хизматига таллуқли бандларини бажарилишини талаб қилиш;
ҳудудий бошқарув органи ва бўлинмалар раҳбарларига алоқа хизмати ходимларини рағбатлантириш ёки жазога тортиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
алоқа воситаларини бўлинмаларга тақсимлашда белгиланган тартибда қатнашиш ҳамда алоқа воситалари ва материаллар учун бериладиган буюртмаларни келишиш;
асосий алоқа тизими ишдан чиққанда ёки уни таъмирлаш вақтида ва бошқа ҳолатларда белгиланган тартибда вақтинчалик тизимга ўтишни талаб қилиш;



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling