«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


Download 1.19 Mb.
bet5/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1422590
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ЁХББ-буйруги Низоми (81-буйрук)

II-БОБ.
ГАРНИЗОН ХИЗМАТИ

11. Республикада Ёнғин хавфсизлиги гарнизонлари қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар ва объектларни ёнғиндан мухофаза қилувчи (ҳудудий), шунингдек шаҳар ва туманларда (маҳаллий) тузилади. Маҳаллий гарнизонлар тегишли ҳудудий гарнизонлар таркибига киради.


12. Маҳаллий гарнизонларнинг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ бошлиқларининг буйруқлари билан белгиланади.
13. Гарнизон хизматининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
гарнизон шахсий таркибини доимий шайлигини юқори даражада бўлишини таъминлаш;
содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни ўз вақтида бартараф этишни таъминлаш учун гарнизон куч ва воситаларидан самарали фойдаланишнинг зарур шарт-шароитларини яратиш;
куч ва воситаларни бошқаришнинг ягона тизимини яратиш;
ЁХХнинг бошқа турлари, ваколатли органлар, авария-таъмирлаш хизматлари ва ўзга хизматлар билан самарали ҳамкорликни ташкил қилиш;
умумгарнизон тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
14. Гарнизон хизмати вазифаларини бажаришда қуйидагилар амалга оширилади:
гарнизон куч ва воситаларининг ҳисоби олиб борилади ва ҳолати назорат қилинади;
гарнизон куч ва воситаларидан ёнғинларни бартараф этишда фойдаланиш режалаштирилади, шунингдек куч ва воситаларни жалб қилиш режаси, чиқиш жадваллари ва ЁХХнинг бошқа тезкор ҳужжатлари ишлаб чиқилади;
шахсий таркибни касбий тайёргарлиги ва бошқа турдаги тайёргарликлари бўйича ўқитиш, гарнизоннинг мансабдор шахсларини ўқитиш, ёнғин ўчириш амалий тактик машқлар, мусобақалар ўтказиш, ўқув йиғинлари ташкил этиш ва гарнизон миқёсидаги бошқа тадбирлар ўтказилади;
гарнизонда алоқа хамда куч ва воситаларни бошқариш бўйича автоматлаштирилган тизими ташкил этилади;
хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш ҳамда маълумот тизимларининг доимий ишчи ҳолатда бўлиши таъминланади;
гарнизон хизмати ва навбатчи смена хизматидан бўш бўлган гарнизон шахсий таркибини катта ва мураккаб ёнғинларни ва фавқулодда ҳодисалар оқибатларини бартараф этишга жалб қилиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилади;
гарнизоннинг штатдан ташқари хизматлари ташкил этилади, гарнизон мансабдор шахслари тайинланади, уларнинг хизмат вазифалари ишлаб чиқилиб, тасдиқланади;
ваколатли органлар, авария таъмирлаш хизматлари ва бошқа хизматлар билан ҳамкорлик бўйича келишувлар (режа ва йўриқномалар) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади;
гарнизон хизмати вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган бошқа тадбирлар ўтказилади.
15. Гарнизон хизматини тартибга солиш ва такомиллаштириш мақсадида гарнизон миқёсида ўтказиладиган тадбирлар режаси мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклда ишлаб чиқилади ва гарнизон бошлиғи томонидан тасдиқланади.
16. Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда чиқиш жадвали ишлаб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятларнинг ҳудудий давлат ҳокимияти органлари, мухофаза этилаётган объект раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
Чиқиш жадвали ИИВ-ИИББ-ИИБ бошлиқларининг буйруқлари билан эълон қилинади, гарнизонда автоматлаштирилган бошқарув тизими бўлган ҳолларда чиқиш жадвалининг автоматлаштирилган шаклидан фойдаланилади. Чиқиш жадвалига Ёнғин хавфсизлиги хизматларининг барча турлари ҳамда ёнғин-техник таълим муассасалари киритилади.
Тоифаланмаган ва биринчи тоифага кирувчи шаҳар ва туманлар учун чиқиш жадвали, иккинчи тоифага кирувчи шаҳар ва туманлар учун эса 3-иловада кўрсатилган шаклда куч ва воситаларни жалб қилиш режаси ишлаб чиқилади.
17. Ёнғин-техник таълим муассасаларининг шахсий таркиби гарнизон бўлинмаларининг навбатчи сменаларида ўқув режаларида назарда тутилган вақтларда хизматга жалб этиладилар. Таълим муассасаларининг Ёнғин хавфсизлиги хизмати қисмларида гарнизон хизмати олиб борилади ва навбатчи смена хизмати ташкил этилади.
18. Гарнизон хизмати гарнизоннинг тегишли бошқарув органлари ва штатдан ташқари тузилган хизматлари томонидан бошқарилади.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling