«Ызбекистон Республикаси иив давлат ён\ин хавфсизлиги хизматининг Хизмат Низомини тасди=лаш ты\рисида»


Download 1.31 Mb.
bet3/18
Sana30.04.2023
Hajmi1.31 Mb.
#1403415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
81-сонли буйрукдан кучирма

Навбатчилик хизмати – ёнғин ўчириш техникалари бўлмаган ЁХХ қисмининг навбатчиликда бўлган шахсий таркиби. Ушбу қисмларда хизматни ташкил этишнинг алоҳида хусусиятлари эътиборга олиниб, унинг тартиби Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ДЁХХнинг меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади.
Навбатчилик вақти – навбатчи смена ёки навбатчилик хизмати шахсий таркиби томонидан хизматни узлуксиз олиб бориш вақти. Навбатчилик вақти шахсий таркибнинг ёнғинларни бартараф этишда иштирок этган вақтни ҳам ўз ичига олади.
Диспетчерлик хизмати – марказий диспетчерлик хизмати ва гарнизондаги бўлинмалар диспетчерлари (радиоалоқачилар)ни ўз ичига олади.
Гарнизоннинг штатдан ташқари хизматлари – гарнизон хизмати вазифаларини бажаришни таъминаш учун тузиладиган штатдан ташқари тузилмалар.
Чиқиш жадвали – шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларида содир бўлган ёнғинларни бартараф этишга гарнизон куч ва воситаларини Низом талаблари асосида жалб қилиш тартибини белгиловчи ҳужжат.
Куч ва воситаларни жалб қилиш режаси – ДЁХХ гарнизони ҳудудида содир бўлган ёнғинларни бартараф этишга ЁХХнинг (ганизонлар) куч ва воситаларини жалб қилиш тартибини белгиловчи ҳужжат.
Қисм чиқиш ҳудуди (келгуси матнда – чиқиш ҳудуди) – ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар олинганда жадвал асосида куч ва воситалар биринчи навбатда юбориладиган ҳудуд.
Ёнғиннинг мураккаблик даражаси – чиқиш жадвали ёки куч ва воситаларни жалб қилиш режаси билан белгиланган тартибда навбатчиликдаги асосий ёнғин ўчириш автомобилларидан иборат экипажларни ёнғинни ўчириш учун сафарбар этишни (объектнинг аҳамиятига ва ёнғиндаги вазиятга қараб – ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар олиниши билан ёки ЁЎР сўровига кўра) ифодаловчи, ёнғиннинг хавфлилик даражасини англатувчи шартли рақам.
Доимий шайлик – ЁХХ гарнизонлари, қисмлари, навбатчи сменалар, ёнғинга қарши барча тузилмаларнинг мазкур Низом билан белгиланган вазифаларини муваффақиятли бажаришини таъминловчи ҳолати.
Тезкор вазият - қисм чиқиш ҳудудида вазифаларни белгилашга ва уларни бажариш ҳусусиятларига таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар йиғиндиси.

Download 1.31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling