Ызбекистон республикаси +ишло+ ва сув хыжалиги вазирлиги
Download 0.52 Mb.
|
КУРС ИШИГА ҚЎЛЛАНМА Қ.Х. иқт.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИҚТИСОДИЕТИ» КАФЕДРАСИ «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фаниданкурс иши мавзулари ва уларни бажариш бўйичаУСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
ТОШКЕНТ- 2015 Мазкур услубий қўлланма ўқув дастур асосида тайёрланган бўлиб, унда «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фани бўйича курс ишини бажариш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Қўлланма қишлоқ хўжалик олий ўқув юртларининг 5420100 - Қишлоқ хўжалигида менежмент таълим йўналишида тахсил олаётган талабаларга мўлжалланган.
Услубий қўлланма «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» кафедрасининг 2015 йил ____ № - сонли, «Агроиқтисодиёт» факультети услубий кенгаши томонидан 2015 йил ____ - № - сонли, ТошДАУ ўқув-услубий кенгаши йиғилишининг 2015 йил __ № _-сонли қарори билан тасдиқланган ва нашрга тавсия этилган. ТошДАУ таҳририяти – Нашриёт бўлими КИРИШ Курс ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнининг муҳим босқичи бўлиб, талабаларнинг назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтириш мақсадларини кўзлайди. Бундан ташқари, курс ишини ёзиш олий ўқув юрти талабасида мустақил фикрлаш ва иш юритиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади, мавжуд муаммо ва камчиликларни ечишда кенг изланишлар ҳамда тажрибалар ўтказиш имконини беради. Курс иши қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг аниқ статистик маълумотлари хамда иқтисодий малумотлари асосида бажарилади. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти фанини ўрганувчи ҳар бир талаба барча мавзу ва масалаларни ўзлари мустақил ҳолда ҳал этишлари учун маъруза ва амалий машғулотларда олган билимларига, мавзуга тегишли адабиётларга таянган ҳолда ёзадилар. У илмий тадқиқотга ҳос хусусиятларни жамлаши, амалиётга тадбиқ этиш учун аниқ тавсияномаларни ифодалаши лозим. Курс ишига илмий раҳбарликни кафедра мудири томонидан кафедра профессор-ўкитувчилари сафидан тайинланади. Курс ишининг ҳажми 40-45 бетдан иборат бўлади. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling