Ызбекистон республикаси +ишло+ ва сув хыжалиги вазирлиги


Download 0.52 Mb.
bet4/15
Sana24.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1653875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
КУРС ИШИГА ҚЎЛЛАНМА Қ.Х. иқт.

Мундарижа курс ишида акс эттирилган бўлимлар, хулоса ва таклифлар, адабиётлар рўйхати ва ҳар бир иловани навбатма-навбат рўйхатидан иборат бўлади(1-илова).
Кириш. Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, унинг илмий аҳамияти, янгилиги, аграр тармоқ ривожланишининг замонавий вазифаларига мос ҳамоҳанглиги, курс ишини бажаришда фойдаланилган манбалар ва услублар тўғрисида батафсил маълумот келтирилади.
Курс иши камида 3-та асосий бўлимдан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Биринчи бўлимда кўриб чиқилаётган муаммонинг назарий мазмуни ва моҳияти акс эттирилади. Ушбу бўлим танланган мавзу бўйича билимларни, муаллифлар ва уларнинг ишларига мурожаат қилинган шаклда, тизимлаштирилган таҳлилидан иборат бўлади.
Иккинчи бўлимда мазкур муаммони ҳозирги босқичда ривожланишининг умумий қонуниятлари ва тамойилларига асосий эътибор қаратилади. Бўлимнинг асосий қисми - кўриб чиқилаётган муаммо бўйича йиғилган миллий ва чет эл тажрибалари шарҳи ҳисобланади.
Учинчи бўлимда талаба йиғилган материални танқидий баҳолаши, тегишли хулосалар чиқариш ва муаммо моҳияти бўйича аниқ тадбирларни таклиф этиши лозим.
Асосий бўлимларнинг номланиши курс иши мавзусига аниқ тўғри келиши ва уни тўлиқ очиб бериши лозим.
Хулоса ва таклифлар. Бу бўлим – бутун иш натижаси ҳисобланади, унинг мазмуни курс иши тўлиқ матнини ўқимасдан туриб ҳам тушунарли бўлиши лозим. Бу олинган натижаларнинг кетма-кет, мантиқан тўғри ифодаланиши бўлиб, у умумий мақсад ва вазифаларга тўғри келиши лозим. Тадқиқот моҳияти, унинг назарий ва амалий аҳамияти ифодаланади, натижалар берилади. Хулоса ва таклифларнинг ҳар бири бир абзац ҳажмида ифодаланса мақсадга мувофиқ бўлади.
Хулоса ва таклифлардан сўнг фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади. Ушбу рўйхатга киритилган ҳар бир адабиёт курс ишида аксини топиши лозим. Агарда муаллиф бошқа муаллифлар ишига таянадиган бўлса, келтирилган материаллар қайси манбадан олганлигини ифодалаб ўтиши лозим. Умуман фойдаланилмаган адабиётлар бу рўйхатга киритилмасликлари керак.
Курс ишини бажаришда қуйидаги манба ва материаллардан фойдаланиш керак: Вазирлар Маҳкамасининг тармоққа тегишли қарорлардан, маҳсулотларни шартнома асосида харид қилиш режалари ва бизнес режаларидан, статистик ҳисоботлардан, илмий текшириш институтлари маълумотларидан ва маҳсус адабиётлардан фойдаланилади.
Курс ишининг асосий қисмини тўлдирувчи ва уларни тушунишга ёрдам берувчи материаллар иловалар қисмидан жой олиши лозим. Иловалар курс ишининг охирги бетларида жойлаштирилади.
Курс иши талаба томонидан мустақил ҳолда мантиқий жиҳатдан саводли услубда ёзилган бўлиши керак. Кўп сўзли баённомаларга, шуниндек ўқув қўлланмалар ва иқтисодий адабиётлардан тўғридан-тўғри кўчириб ёзишга руҳсат этилмайди.



Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling