Ызбекистон республикаси +ишло+ ва сув хыжалиги вазирлиги


Download 0.52 Mb.
bet3/15
Sana24.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1653875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
КУРС ИШИГА ҚЎЛЛАНМА Қ.Х. иқт.

2. КУРС ИШИГА МАВЗУ ТАНЛАШ
Курс иши «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиети» кафедрасида бажарилади.
Курс иши мавзуси қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги бозор муносабатларининг долзарб муаммоларини акс эттириши лозим. Шу билан бирга у умумий қўйилган талабларга ҳам жавоб бериши лозим.
Курс иши мавзулари кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва таклиф қилинади, шунингдек мавзулар манфаатдор илмий-ишлаб чиқариш муассасалари ва қишлоқ хўжалик корхоналари буюртмаси бўйича ҳам таклиф этилиши мумкин. Бундан ташқари талаба ўзи ҳам мақсадга мувофиқлигини асослаб берган ҳолда мавзу таклиф этиши мумкин. Мавзу ҳаёт талаблари ва агросаноат ишлаб чиқариши талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим.
Курс иши мавзуси кафедрада кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Курс иши мавзусини танлаш ва уни тасдиқлаш белгиланган семестр бошидан 1 ой давомида якунланади.
Курс ишларини бажаришда йиғилган тажриба ва аграр тармоқ ривожланишининг ҳозирги аҳволини эътиборга олган ҳолда, кафедра курс ишларининг намунавий мавзуларини тавсия қилади.
3. КУРС ишиНИнг Таркиби
Курс иши қуйидаги босқичларда бажарилади: мавзу танлаш; танланган мавзу бўйича раҳбардан топшириқ олиш; махсус адабиётларни ўрганиш; курс ишини ишлаб чиқиш; жадвал ва расмларни чизиш; тақриз олиш; ҳимояга маъруза тайёрлаш; курс ишини ҳимоя қилиш.
Курс ишини ёзиш учун режа тузилади. Мавзуни режа орқали ёритишда аниқ маълумотлар таҳлил қилинади.
Курс иши тузилмаси қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: кириш, асосий мавзуга тегишли бўлимлар, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалар. Курс ишининг умумий ҳажми 40-45 бетдан иборат бўлиши лозим. Бўлимларнинг ҳажми курс ишининг умумий ҳажмига нисбатан тахминан қуйидагича бўлиши лозим.

  1. Титул варақаси.

  2. Мундарижа.

  3. Кириш (5%-7%).

  4. Асосий бўлимлар (85-90%).

  5. Хулоса ва таклифлар (5-8%).

  6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

  7. Иловалар (курс ишининг мавзусидан келиб чиққан ҳолда).

Титул варақаси ўрнатилган намунага мос бланк шаклида бўлади (3-илова). Унда кафедра ва факултет номи, курс иши мавзуси, пастда ўнг томондан – талаба исми шарифи, янада пастдан раҳбар лавозими ва илмий даражаси ёзилади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling