Ызбекистон республикаси +ишло+ ва сув хыжалиги вазирлиги


Download 0.52 Mb.
bet2/15
Sana24.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1653875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
КУРС ИШИГА ҚЎЛЛАНМА Қ.Х. иқт.

1. КУРС ишини бажаришнинг УМУМИЙ ҚОИДАЛАРи


1.1. Курс ишининг мақсади ва вазифалари
Курс иши ихтисослик бўйича назарий, амалий (илмий-тадқиқот) масалаларни ёки муайян муаммоларни тадқиқ этиш билан боғлиқ мустақил тарзда бажариладиган тадқиқот ишидир.
Курс ишининг мақсади «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фани бўйича назарий ва амалий билимларни тизимлаштириш, кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳисобланади.
Курс ишини бажариш мазкур фан бўйича ўқув жараёнининг якуний босқичи ҳисобланади.
Курс ишининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Барча талабаларни фаол ва мақсадли мустақил иқтисодий тахлил қилишни ўрганиш.

  2. Мутахассислик бўйича назарий ва амалий билимларни тизимлаштириш, мустаҳкамлаш, кенгайтириш ҳамда муайян ташкилий-иқтисодий, ишлаб чиқариш ва бошқарув вазифаларини самарали ечишда улардан фойдаланиш.

  3. Курс ишида кўтарилаётган муаммоларни ёритишда мустақил иш бажариш кўникмаларини ривожлантириш, тадқиқот ва тажриба услубиётларини яхши ўрганиб олиш.

  4. Талабанинг олган мутахассислигига мувофиқ илмий-тадқиқот ташкилотлари, ишлаб чиқариш тузилмалари ва фаолиятнинг бошқа соҳаларида мустақил иш олиб боришга тайёргарлигини аниқлаш.

Курс ишининг сифати, унинг илмий янгилиги, мавзусининг замонавийлиги, долзарблиги ва ишлаб чиқаришга йўналтирилганлиги билан аниқланади.


1.2. Раҳбар ва талаба мажбуриятлари
Курс иши кафедрадан бириктирилган профессор-ўқитувчи раҳбарлигида бажарилади.
Раҳбарнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  • мавзуга мувофиқ ишнинг бош йўналишини аниқлаш;

  • курс ишининг календар режасини тузишда талабага ёрдам бериш;

  • талаба билан суҳбат ва маслаҳатлар ўтказиш;

  • курс ишини бўлимлар бўйича ва умуман бажарилишини назорат қилиб бориш;

  • курс ишини ҳимояга тайёрлиги тўғрисида хулоса бериш.

Курс ишини бажаришда талабалар қуйидаги талабларга риоя қилишлари лозим:

  1. Курс ишида қўйилган масалаларни тўғри баҳолаш ва ечишда ўрганилаётган фан назарий асосларидан тўғри фойдаланиш кўникмаларини намоён этиш.

  2. Иқтисодий тадқиқотнинг замонавий услубларидан фойдалана олиш.

  3. Ўз фикр, мулохаза ва таклифларини аниқ ва мантиқан тўғри ифодалай олиш.

  4. Курс ишини бажаришда ўқув жараёни давомида олган назарий билимларининг мустаҳкамлигини кўрсатиши, курс иши мавзуси бўйича муаммоларини кўриб чиқаётганда юқори касбий тайёргарликни намоён этиши.

  5. Курс ишида берилган маълумотлар, статистик ва бошқа турдаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби, келтирилган хулосалар бўйича маънавий ва юридик масъулиятни талаба – курс иши муаллифи – сезиши лозим.

  6. Талаба ўз ишланмаларида кафедра ходимларининг услубий кўрсатмаларидан фойдаланиши лозим.


Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling