Ызбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Ижтимоий онгни шакллантирувчи усулларга
Download 1.12 Mb.
|
futbol sport turiga yangi texnologiyalarni tadbiq etish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи гуруҳ
- Учинчи гуруҳ
- 1.2. «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тести орқали назарий билим олишда иннавацион техналогияларни ўзига хос жиҳатлари
Ижтимоий онгни шакллантирувчи усулларга: ўқувчиларда илмий дунёқараш, эътиқодни, маънавий ва сиёсий ғояларни шакллантириш мақсадида уларни онги, ҳислари ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари киради. Бу усуллар орқали жамият ўқувчилар олдига қандай талаблар қўяётгани етказилади. Булар асосан сўз орқали ифодаланади.
Тушунтириш - ижтимоий онгни шакллантиришда энг кўп ишлатиладиган усулдир. Тушунтиришда ўқувчиларга мамлакатимиз фуқаросининг ўз давлатига нисбатан ҳуқуқлар ва бурчлар билан боғланганлиги борасида маълумотлар берилади. Биринчи гуруҳ - сўз орқали узатиш, маслаҳат бериш, маълумотларни эшитиш орқали қабул қилиш, ҳикоя, маъруза, суҳбат ва бошқа усулларга. Иккинчи гуруҳ - кинофильмлар, тасвирий санъат, бадиий санъат ва бошқа кўриш орқали таълим бериш усулларига. Учинчи гуруҳ - таълим жиҳатларини амалий меҳнат ҳаракатлари орқали бериш, ўрнак кўрсатиш, бошқалар меҳнатини мисол тариқасида кўрсатиш. Тўртинчи гуруҳ - яхши бажарилган ишларни ўртоқлари олдида маъқуллаш, миннатдорчилик билдириш, иқтисодий ва маънавий рағбатлантириш. Бизнинг фикримизча, ўқувчиларда қуйида келтирилган чизма тарзида берилган босқичларда назарий билимлар, аста-секин чуқурлаштирилади ва мустаҳкамланади (3-чизма). Ўқувчиларга таълим берилган уларда интилувчанлик, мехнатсеварлик, кабилар ҳақида фикрлай олиш қобилиятлари камол топтирилади. 1.2. «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тести орқали назарий билим олишда иннавацион техналогияларни ўзига хос жиҳатлари Инсоният ҳаёти ва унинг тараққиёти жуда мураккаб, кўп қиррали ва ғоят чигал муаммоларга бойдир. Бу муаммолар кишиларнинг моддий неъматлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, фан, маданият, сиёсат, мафкура, ахлоқ, давлатни бошқариш соҳаларидаги, шунингдек, оиладаги ва бошқа фаолият турларининг борган сари кўпайиб, ривожланиб ҳамда уларнинг ўзгариб бориши натижасида вужудга келади. Узоқ даврлар мобайнида инсоният фикрини банд қилиб келган айрим масалалар бугунги кунда оддий ҳақиқат ва осон билиш мумкин бўлган нарсага ўхшаб кўринади. Шу муаммоларни ечиш ва ўз эхтиёжларини кондириш максадида кишилар турли йўналишларда, соҳаларда фаолият кўрсатадилар. Демак, инсоннинг турли фаолиятлари ичида энг асосийси, уларнинг яшаши, камол топишини таъминлайдигани соғлик ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган фаолиятдир. Назарий таълимга оид билимлар антик дунёнинг кўзга кўринган олимлари Платон, Аристотел, Ктесий, Ксенофонт асарларида, шунингдек қадимги Миср, Мессопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Марказий Осиё олимларининг асарларида ўз аксини топган эди. Куръони Каримни, Ҳадисларни, Қобусномани, улуғ мутаффаккир-ларимиз Ал-Бухорий, ат-Термизий, Мусо ал Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Носир Фаробий, Абу Райхон Беруний, Мир Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Марказий асарларида инсоннинг яшаши учун, табиат эҳсонларини ўзлаштириш, ижодий меҳнат қилиш кераклиги қайта уқтирилганлиги билан ўқувчиларни таништириш муҳим тарбиявий аҳамиятга эга. “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тести таълим масалалари ва уларни таълим-тарбия жараёнига тадбиқ қилиш муаммоларига бағишлаб илмий изланиш олиб борган олимлар: Р.Саломов, Ф.Керимов, Р.Маткаримов, Ж.Акрамовлар ўзларининг илмий қарашлари билан ўқитиш усулияти ва педагогика фанига янгилик киритишга муваффақ бўлдилар. Назарий билим беришда «Алпомиш» ва «Барчиной» махсус тестини ўқитишнинг турли-туман методларидан фойдаланилади. Бу ўринда И.Я.Лернер, М.Н Скаткин, М.А.Данилов, Б.П.Есипнинг тавсия қиладиган методларидан фойдаланиланиш ижобий натижаларни беради. Улар қуйидагилар: - тушунтириш методи - репродуктив метод - муаммоли баён қилиш методи - қисман изланиш методи - тадқиқот методи. В.П.Симонов таснифи бўйича назарий тарбиялашда ўқувчиларни гуруҳларга ажратиб таълим бериш мақсадга мувофиқдир. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling