Фаннинг ма=сади ва вазифаси
Фаннинг мақсади: «Автомобилларда ишлатиладиган ашёлар» фани автомобил ёқилғилар, мойлаш материллари, махсус суюқликлар, лак-бўёқ материаллари ва бошқа металлмас материалларнинг муҳим хоссалари, сифат кўрсаткичлари ва ҳар хил шароитда ишлатилишини ўргатади.
Билим: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги билимларга эга бўлишлари керак.
Автомобилларда ишлатиладиган ашёлар фани қуйидагиларни ўргатади:
Автомобил ёқилғилари, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларнинг муҳим хоссалари ҳамда шу хоссаларнинг автомобил агрегатлари ва двигателларининг ишлашига таъсири;
Автомобил ёқилғилари, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларнинг асосий маркалари, сифат кўрсаткичлари ва ҳар хил шароитда ишлатилиши;
Лак-бўёқ ва бошқа металлмас материалларнинг фойдаланиш ҳусусиятлари, сифат кўрсаткичлари, муҳим хоссалари;
Асосий эксплуатацион материалларнинг заҳарли, тез ўт олувчанлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари;
Автомобил транспортида ёқилғи, мойлаш материаллари ва махсус суюқликларни ишлатилишини оқилона ташкил қилиш.
Кўникма: Фанни ўрганиш натижасида ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлишлари керак.
Автомобиллар русумларига биноан ёқилғи ва мойларни танлаш;
Бензиннинг ва дизел ёқилғисини сифатини аниқлаш;
Мотор мойлари ва пластик мойларнинг сифатини аниқлаш;
Ёнилғи мойлаш ва лак-бўёқ материалларини ишлатишда техника хавф-сизлиги қоидаларига риоя қилиш.
Фаннинг мазмуни
1-мавзу. Кириш. Нефть тўғрисида қисқача маълумот ва ундан олинадиган нефть маҳсулотлари. Автомобиль ёқилғилари.
Нефт ва унинг мамлакат энергетикасидаги улуши. Янги нефтли ҳудудларни ўзлаштириш ва ҳукуматимизнинг нефть маҳсулотларини қазиб чиқаришни кўпайтириш тўғрисидаги асосий қарорлари. Мамлакатда нефтни кўпроқ қазиб чиқариш.
Хорижий мамлакатларда кескин энергетик ўзгаришнинг моҳияти. Нефть таркибидаги углеводородлар, олтингугуртли ва кислородли бирикмаларнинг кимёвий таркиби, тузилиши ҳақида тушунча. Ёқилғи мойлаш маетериалларининг эксплуатацион хоссаларига айтиб ўтилган компонент-ларнинг умумий таъсирлари.
Нефтдан автомобил ёқилғиларини олишнинг асосий усулари:
Тўғридан-тўғри ҳайдаш, термик ва каталитик крекинг жараёнлари, каталитик риформинг ва газсимон углеводородлар синтези. Шу усуллар ёрдамида олинган компонентларни тозалаш.
Баъзи маҳсулотларни олиш мақсадида тозаланган компонентларни аралаштириш. Олинган база маҳсулотларини қўшилмалар ёрдамида стандарт меъёри ва сифатига етказиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |