Ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таълим вазирлиги ырта махсус, касб-щунар таълими маркази


Download 105 Kb.
bet4/7
Sana03.12.2023
Hajmi105 Kb.
#1797630
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2.08 Автомобилларда ишлатиладиган ашёлар

2-Лаборатория иши
Дизель ёқилғиларининг сифатини аниқлаш:
a) ташқи кўринишига кўра дизель ёқилғисини баҳолаш;
b) дизель ёқилғисини кинематик қовушқоқлигини 20 0С да аниқлаш;
с) зичлигини аниқлаш;
d) ГОСТ бўйича дизель ёқилғисининг маркасини аниқлаш ва унинг
ишлатилиш масаласини ҳал этиш.


4-мавзу. Газсимон автомобиль ёқилғилари, нефтмас ёқилғиларнинг яратилиши
Газсимон ёқилғилар манбаларининг умумий тавсифи ва нефтмас ёқилғиларнииг яратилиши. Газсимон ёқилғиларнинг классификацияси, улар­нинг афзаллик ва камчиликлари. Пропан-бутанли (суюлтирилган) газлар, асосий сифат кўрсаткичлари ва ишлатилиши ҳусусиятлари. Сиқилган газлар (табиий).
Нефтмас ёқилғилар яратилишининг асосий турлари: спирт ва уларнинг аралашмалари; водород ва аммиакли ёқилғилар. Уларнинг қисқача характеристикаси, ўзига хос ҳусусияти ва келажакда ишлатилиши.


5-мавзу. Автомобиль мойлари
Мойнинг вазифаси.
Дистиллят, қолдиқ ва аралаш автомобил мойларининг олиниши ва таркиби тўғрисида қисқача маълумот. Уларга бўлган асосий эксплуатацион талаблар: қотиш ҳароратининг пастлиги, аниқ қовушқоқлик хоссалари, физикавий ва кимёвий турғунлиги, металларга энг кам ейилиш таъсири, механик аралашмалар ва сувнинг йўқлиги. Мойнинг сифати кўрсатилган талабларни ГОСТ бўйича ифодалаш. Мойнинг классификацияси ва қовушқоқлик кўрсаткичи бўйича қўлланилиши. Мойнинг юргизиш хоссаларини қовушқоқлик-ҳарорат характеристика бўйича баҳолаш. қовушқоқлик индекси. қуюқлаштирилган мойлар ва уларнинг ўзига хослиги. Депрессор қўшилмаларининг аҳамияти. Мотор мойининг двигателлар учун иш шароити ва хоссалари. Антиоксидловчи, ювувчи, атникорризион. ейилишга қарши ва кўп функцияли қўшилмалар.
Карбюраторли ва дизель двигателли автомобиллар учун ГОСТ бўйича мойларнинг маркалари, уларнинг қўлланилиши. Мотор мойларининг унификция бўйича тушунчаси. Паспорт бўйича сурков мойларига эксплуатацион баҳо бериш. Трансмиссион мойларнинг иш шароити, функцияларнинг бажарилиши ва классификацияси. Уларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган компонент ва қўшилмалар. Трансмиссион мойларнинг асосий эксплуатацион хоссалари: қовушқоқлик-ҳарорат, суркалувчан (ейилиш тирналишга қарши), ҳимояловчи (консерацион), ва турғунлиги (термооксидловчи, кимёвий). Трансмиссион мойларнинг эксплуатацион ва физик-кимёвий хоссаларини баҳолаш. Унинг ассортименти паст ва юқори ҳароратда ва конструкцион материаллар билан биргаликда ишлатилиш ҳоссалари. Двигателнинг ишлаш жараёнида мойларнинг бошланғич ҳоссаларининг ўзгариши, мойларни алмаштиришга зарурияи туғилиши. Ишлатилган мойларни регенерация қилиш ва фойдаланиш тартиби.
Айрим махсус мойлар тўғрисида қисқача маълумот.

Download 105 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling