Ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таълим вазирлиги ырта махсус, касб-щунар таълими маркази


Download 105 Kb.
bet5/7
Sana03.12.2023
Hajmi105 Kb.
#1797630
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2.08 Автомобилларда ишлатиладиган ашёлар

3-Лаборатория иши
Мотор мойларининг сифатини аниқлаш:
a) двигателлар учун мойнинг ташқи кўринишига кўра баҳолаш;
b) Мойнинг кинематик қовушқоқлигани 50 0С, 70 0С ва 100 0С да
аниқлаш;
c) қовушқоқлик индексини аниқлаш;
d) ГОСТ бўйича мойнинг маркасини аниқлаш ва унинг ишлатилиш
ма­саласини ҳал этиш.


6-мавзу. Автомобилнинг пластик суркама мойлари
Суркаманинг олиниши, таркиби ва тузилиши ҳақида қисқача маълумот. Суркаманинг вазифаси ва асосий эксплуатацион талаблари: бир хиллиги, етарли даражада, маълум механик хоссалари, металларга минимал ейилиши таъсири, механик аралашмалар ва сувнинг йўқлиги. Суркаманинг сифати кўрсатилган талабларни ГОСТ бўйича ифодалаш.
Томчилаш ҳарорати ва суркаманинг кўпи билан (максимал) рухсат этилган қизишини аниқлаш. Суркаманинг механик кўрсаткичлари: мустаҳкамлик чегараси, эффиктив қовушқоқлик, пенетрация.
Жорий ГОСТ бўйича пластик суркамаларнинг маркалари ва минтақаларда ишлатилиши. Паспорти бўйича суркаманинг эксплуатацион хоссаларини баҳолаш.
4-Лаборатория иши
Пластик суркамаларнинг сифатини аниқлаш:
a) пластик суркаманинг ташқи кўринишига кўра баҳолаш;
b) суркаманинг бир хиллигини баҳолаш;
c) суркаманинг сувда ва бензинда эрувчанлигини синаш;
d) томчилаш ҳароратини аниқлаш;
e) ГОСТ ва ТУ бўйича суркаманинг маркасини аниқлаш ва унинг ишла­тилиш масаласини ҳал этиш.
7-мавзу. Автомобил учун махсус суюқликлар
Двигателларнинг совитиш системалари учун суюқликлар ва уларга қўйиладиган талаблар. Сув, унинг хоссалари ва юмшатиш усуллари. Паст ҳароратларда музлайдиган суюқликлар (антифризлар), уларнинг таркиби ва ишлатилиш ҳусусияти. Гидравлик системалар (амортизаторлар, тормоз узатмалари, руль бошқармасининг гидрокучайтиргичлари, кўтаргич механизмлар ва домкратлар) учун суюқликлар. Уларга қўйиладиган эксплуатацион талаб­лар, ҳоссалари ва қўлланилиши.



Download 105 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling