Ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус таълим вазирлиги ырта махсус, касб-щунар таълими маркази
Download 105 Kb.
|
2.08 Автомобилларда ишлатиладиган ашёлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-мaвзy. Автомобиль дизель ёқилғилари
2-мавзу. Автомобил бензинлари
Автомобил бензинлари учун асосий эксплуатацион талаблар: двигателнинг узлуксиз ишлаши ва минимал ейилишини таъминлаш; ёқилғини кам сарфлаш. Аниқ буғланувчанликка ва детонацияга чидамлиги; физикавий ва кимёвий барқарор; металларга емирувчи таъсирининг камлиги; механик аралашмалар ва сувнинг йўқлиги. Бензин сифатини кўрсатилган талабларни ГОСТ бўйича ифодалаш. Бензинни фракцион таркиби ва тўйинган буғ босимида ифодалаш. Бензиннинг ҳайдаш натижасини эксплуатацион баҳолаш, двигателни осон ишга туришиш шартини аниқлаш. Унинг тез қизиши, унда бензиннинг тўлиқ ёнмаслиги ва таъминлаш тизимида (йўлида) буғ тиқинининг ҳосил бўлиши. Двигателда ёқилғининг нормал ва детонацияланиб ёниши. Бензинларнинг детонацияга чидамлилиги ва уни октан сони билан баҳолаш. Октан сонини антидетонаторлар ёрдамида ошириш. ТЭҚ (тетроэтилқўрғошин) этил суюқлиги. Уларнинг таркиби, хоссалари ва ишлатилиши. Бензинда смола ҳосил қилувчилар, индукцион даври, оксидланишга қарши қўшилмалар, ҳақиқий смолa миқдори. Бензиннинг актив емирилиш кўрсаткичлари: сувда эрийдиган кислота, ишқор ва актив олтингугуртли бирикмаларни йўқлиги. Нафтен кислоталар ва активмас олтингугуртли бирикмаларни чекланган миқдори. Жорий ГОСТ бўйича бензиннинг эксплуатацион хоссаларини баҳолаш. 1-Лаборатория иши Бензиннинг сифатини аниқлаш: a) ташқи кўринишига кўра бензинни баҳолаш; b) сувда эрийдиган кислота ва ишқорлар миқдорини текшириш; c) зичлигини аниқлаш; d) фракцион таркибини аниқлаш; e) ГОСТ бўйича бензиннинг маркасни аниқлаш ва унинг ишлатилиш масаласини ҳал этиш. 3-мaвзy. Автомобиль дизель ёқилғилари Автомобил дизель ёқилғисига қуйиладиган асосий эксплуатацион талаблар, тинимсиз ишлашни таъминлаш, двигателларнинг тежамлилига, минимал ейилишини таъминлаш ва таъмирлашга кам сарфлаш, имкон борича паст ҳароратда маълум даражада оқувчанлигини сақлаш. Аниқ қовушқоқликка ва ўз-ўзидан алангаланишига, кимёвий барқарорликка эгалиги, металларга минимал ейилиш таъсири, механик аралашмалар ва сувнинг бўлмаслиги. Дизель ёқилғисининг сифати кўрсатилган талабларини ГОСТ бўйича ифодалаш. Хиралашиш ва қотиш ҳарорати. Дизель двигателларининг имкони борича паст ҳароратда ишлашини аниқлаш. Охирги сизиб ўтиш ҳарорати ҳақида тушунча. қовушқоқликнинг ёқилғига таъсири ва двигатель цилиндрларига пуркалишига таъсири. Дизель двигателларининг «қаттиқ» ишлаши ва алангаланишнинг кечикиш даврига боғлиқлиги. Ёқилғининг ўз-ўзидан алангаланишини цетан сони билан баҳолаш. Ёқилғининг ўз-ўзидан алангаланишини қўшилмалар ёрдамида яхшилаш. Дизель ёқилғиларининг актив емирилиш кўрсаткичлари: сувда эрийдиган кислоталар, ишқорлар ва актив олтингугуртлар йўқлиги. Нафтен кислоталар ва активмас олтингугуртли бирикмаларининг чекланган миқдори. Жорий ГОСТ бўйича дизель ёқилғиларининг маркалари ва минтақаларда уларнинг ишлатилиши. Паспорт бўйича дизель ёқилғисининг эксплуатацион ҳоссаларини баҳолаш. Download 105 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling