Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Кредитларни олиш учун талаблар


Download 312.5 Kb.
bet7/12
Sana24.03.2023
Hajmi312.5 Kb.
#1290901
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Фалсафа ТМИ - 2022

Кредитларни олиш учун талаблар:
Фанга оид назарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштириш, таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиш, ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиш ва оралиқ назорат шаклларида берилган вазифа ва топшириқларни бажариш, якуний назорат бўйича ёзма ишни топшириш. Силлабусда белгиланган баҳолаш тартиби асосида ижобий баҳолар доирасида баҳоланган талабаларга кредитлар берилади. Талаба белгиланган таълим олиш натижаларига эриша олмаган тақдирда, кредитлар берилмайди.


Талабалар билимини баҳолаш тизими:
Талаба билимини баҳолаш кредит - модул тизимига мувофиқ ишлаб чиқилган Низом асосида амалга оширилади.



Назорат тури

1 - ОБ

2 - ОБ

ЯБ

Ўтказилиш вақти

8 - ҳафта

16 - ҳафта

17 - 18 ҳафта

Назорат шакли

Ёзма

Ёзма

Ёзма ёки тест



Оралиқ баҳолаш: фаннинг маъруза қисмига тегишли тенг ярми ўтиб бўлингандан сўнг сўнг ОБ олинади. Бунда ўтилган мавзуларга доир 3 та назарий ёзма саволлари варианти тарқатилади. Олдиндан тузилган 3 та ёзма саволларга аниқ, тўлиқ ва асосли жавоб ёзган талабага ҳар бир тўғри жавоб учун максимал 5 баҳо берилади.
Якуний баҳолаш тест ёки ёзма бўлиши мумкин. Бунда талаба 30 та ёзма тест саволга жавоб бериши лозим. Ҳар бир саволга 1балл ажратилади (ёзма 3 та савол 3 х 10 = 30 балл ) ёки 3 та саволга ёзма равишда жавоб беради. Ҳар бир саволга 10 балл ажратилади. (3 х 10 = 30) Умумий баҳо ўртача арифметика асосида чиқарилади.
Назоратлардаги ҳар бир савол ва топшириқлар қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича баҳоланади:

а) “5” (аъло) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

  • Ҳулоса ва қарор қабул қилиш;

  • Ижодий фикрлай олиш;

  • Мустақил мушоҳада юрита олиш;

  • Олган билимларини амалда қўллай олиш;

  • Моҳиятини тушуниш;

  • Билиш, айтиб бериш;

  • Яхши тасаввурга эга бўлиш;

б) “4” (яхши) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

  • Мустақил мушоҳада юрита олиш;

  • Олган билимларини амалда қўллай олиш;

  • Моҳиятини тушуниш;

  • Билиш, айтиб бериш;

  • Тасаввурга эга бўлиш;

в) “3” (қониқарли) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

  • Моҳиятини тушуниш;

  • Билиш, айтиб бериш;

  • Тасаввурга эга бўлиш;

г) талабанинг билим даражаси “2” (қониқарсиз) деб қуйидаги ҳолларда баҳоланади:

  • Аниқ тасаввурга эга бўлмаслик;

  • Жавобларда хатоликларга йўл қўйилганлик;

  • Билмаслик.



Download 312.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling