Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Download 3.32 Mb.
bet61/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

10.2. Бошқарувни ташкил этиш

Замонавий менежмент фан ва амалиётдан кўра одамларни бошқариш санъати сифатида кўпроқ намоён бўлади. Корхонанинг ташкилий режасида кўзда тутилган барча тадбирлар, амалиётнинг кўрсатишича, ишлаб чиқаришни ривожлантириш вазифаси корхона рахбариятдан ташқари ходимлар жамоасининг хам зиммасида бўлса муваффақиятли тузилиши, келгусида эса ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши мумкин. Ходимлар иқтисодиётда бошқарувнинг акциядорлик шакллари етакчилик қилаётган, бизнес ва тадбиркорлик фақатгина бизнес учун ту\илган, танланган шахсларнинг эмас, балки хар бир шахс шу\улланиши мумкин бўлган хозирги шароитларда кўплаб хўжалик субъектларининг хўлқ-атвори учун қоидага, деярли заруратга айланиб бормоқда.


Бироқ, корхона муваффақияти хақида қай\урувчи жамоа илмий менежмент тамойиллари ва талабларига зид келиши хам мумкин. Биринчидан, жамоанинг хар бир аъзоси – оддий ишчидан то биринчи рахбаргача корхонада белгиланган қоун-қоидаларга асосан ўз вазифа ва мажбуриятларини бажариши, иккинчидан, мансабдор шахслар, бўлинма ва хизматлар ўртасида субординация таъминланиши, учинчидан эса, бошқарувни ташкил қилишда чуқур билимга эгалик ва самарадорлик таъминланиши лозим.
Маълумки, хар бир шахс ўзига яраша индивидуал бўлади. Агар рахбар ходим, мутахассис ўз салохиятини тўлиқ очиб беришини истаса бошқарув жараёнида хар бир шахсга ўзига хос ёндашиши зарур. Инсон табиатини яхши билмаган рахбар муваффақиятга умид қилиши қийин, ташкилий режа эса қо\озда қолиб кетади. Тажрибаларнинг кўрсатишича, кўплаб қўл остидаги ходимлар фаолияти кўп жихатдан рашбарият билан муносабатлар характерига бо\лиқ бўлади. Айнан рахбарият кимнинг нима иш қилиши ва ким нима учун жавобгар бўлишини белгилаб беради.
Бошқарув санъатидан яхши хабардор бўлиш рахбариятнинг турли хил ички ва ташқи вазият омилларини олдиндан кўра билиш қобилиятини англатади. Бу жараённинг асосини режа кутилаётган натижаларни берадиган даражада одамлар фаолияти ва ишни ташкил қилиш хисобланади. Бу эса кўп жихатдан тўпланган иж тажрибасидан ташқари, бошқарув усулларига, асосий вазифаларни иккинчи даражали вазифалардан ажрата олиш, жамоанинг ва хар бир шахснинг хатти-харакатларини бахолаш ва ра\батлантириш қобилиятига бо\лиқ бўлади.
Кўриниб турганидек, бошқарувни ташкил қилиш кўп қиррали жараён бўлиб, ўз мазмунига кўра оддий бошқарувдан кўпроқ маънони англатади. У одатда, аввало, корхона рахбарияти томонидан бошқарув тузилмаси ва коммуникация тизимини шакллантириш, иқчнинг боришини назорат қилиш бўйича белгиланган бошқарув қарорининг қабул қилиниши билан бо\лиқ бўлади. бошқача қилиб айтганда, бошқарувни ташкил қилиш икки хил аспектга эга: ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил қилиш. Схема кўринишида буни қуйидагича акс эттириш мумкин:


10.1-расм. Ташкилий қарорлар ва бошқарув


Ташкил қилиш жараёнида корхонанинг танланган ривожланиш стратегияси билан унинг бошқаруви ташкилий тузилмаси ўртасидаги муносабат мухим ахамият касб этади. Кўплаб олим ва мутахассислар фикрига кўра бошқарув тузилмасининг ривожланиш стратегиясига мос келиши энг юқори иқтисодий самарадорликка эришишдан ташқари, ортиқча бошқарув харатларини камайтириш, бошқарувнинг тизим сифатида мослашувчанлиги хамда корхонанинг рақобтли мухитда яшовчанлиги ва унинг ўсишида хам катта ахамиятга эга. Бундай мутаносибликка эриши корхонада бошқарувни ташкил қилишнинг асосий вазифаларидан биридир.


Бироқ бу ерда кўп нарса корхона хажми, мулкчилик шакли, иш фаолияти ва бошқа белгиларига хам бо\лиқ бўлади. Масалан, корхона хажми ўсиши билан унинг структураси хам ўзгаради, у янада стандартлашган ва формаллашган бўлади. Корхона хажмининг каттариши ёки кичрайиши мос равишда бошқарув бў\инлари сонига таъсир кўрсатади, бошқарув фаолияти билан маш\ул бўлган ходимлар сонига ўзгартириш киритади, бошқарув харажатларининг ўсиши ёки камайишига олиб келади.
Айрим корхоналар ўз структурасини ташкилот бўйича махсус справочниклар чиқариш йўли билан формаллаштиради. Бу справочникларда одатда корхонанинг тарихи ва унинг такилий тузилмаси, ишлаб чиқариш мақсади ва турлари, рахбарият фаолиятининг баён қилиниши, кадрлар сиёсати, бандлик шароитлари, энг кам ва энг юқори иш хақи каби маълумотлар ўрин олади. Бундай ахборотлар шунингдек, кўп холларда корхона фаолиятини реклама қилиш ва бозордаги имиджини оширишга хизмат қилади.
Бизнес-режа ва унинг бўлимлари хаётийлигини таъминлаш мақсадида бошқарув тизими – менежментни маркетинг билан бо\лаш мухим. Улар у ёки бу даражада ташкилий режа билан бо\лиқ бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш муваффақияти ва кутилаётган фойда даражасига эришишига хизмат қилади. Айнан шундай бо\лиқлик бошқарувни ташкил қилишда нафақат ўз истеъмолчиси ва бозорига, балки барча бозорлар ва истеъмолчиларга, қабул қилинган ва амалга оширилаётган қарорларнинг оқилоналигига йўналтирилган тўлиқ бир тизимни кўришга имкон беради. Масалан, самарадорлик нуқтаи назаридан корхона ва унинг бизнеси кимлар ва нима сабабдан корхона махсулотини сотиб олаётганлиги бефарқ қолдирмаслиги керак. Корхона харидорлари бошқалардан нима сотиб олади? Улар учун ушбу харидлар қандай қийматга эга? Бизнесни жонлантириш ва истеъмолчилик талабининг ўсиши учун қандай ташкилий ва бошқарув қарорларини қабал қилиш зарур? Бошқарувни ташкил қилиш бошқа бирон мақсадни кўзламаган мақсад эмаслиги сабабли шу ва шу каби бошқа саволларнинг жавоби хар бир ишлаб чиқариш корхонаси рахбариятининг бошқарув хатти-харакатлари асосида ётиши лозим.
Янги ташкил этилаётган корхона учун юқорида айтиб ўтилган вазифалардан ташқари бизнес миқёсига мос келувчи ташкилий тузилмани шакллантириш мухим ахамитя касб этади. Уни тавсифлаб беришда одатда қуйидаги масалалар ёритилади:

    • асосий бошқарув лавозимлари ва бошқарув ходимларининг умумий сони;

    • бошқарув тизимининг иерархия босқичлари сони;

    • у ёки бу лавозимларга мутахассислар резюмесини тўплаш ва бошқарув командасини шакллантириш;

    • бошқарув командаси аъзолари ўртасида ролларни тақсимлаш ва зар бир команда аъзосининг фукнцияларини белгилаб олиш;

    • бошқарув командасининг хар бир аъзоси учун ойлик иш хақи миқдорини белгилаш;

    • бошқарув командаси аъзоларини ёллаш шартлари.

Корхонанинг оптимал ташкилий тузилмасини шакллантириш бир вақтнинг ўзида амалга ошириладиган нарса эмас. Унинг ечими кўп холларда нафақат кўп вақт, балки ташклий харакатлар хам талаб қилади. Айниқса бошқарув командасини тузиш о\ир ва мураккаб иш хисобланади. Бунда қуйидаги тамойилларга риоя қилиш зарур:

      • команда аъзоларининг психологик жихатдан бир-бирига мос келишини таъминлаш;

      • команда ягона оргнаизм каби фаолият кўрсатади;

      • хар бир команда аъзоси жамоа олдига қўйилган мақсадни тўлиқ тушуни олиши лозим;

      • команда аъзоси ўз малакасини мунтазам ошириб бориши керак;

      • қонуний асосда корхона нуфузи ва фойдасини ўстириш учун барча зарур ишларни амалга ошириш.

Лойихани амалга ошириш календар режасига асосан бажарилади. 2003 йилнинг биринчи чораги мобайнида фирма яратилади ва давлат рўйхатидан ўтказилади, мос келувчи бино ижарага олинади, бозор холати тахлил қилинади ва бизнес \ояси ишлаб чиқилади. Бу даврда шунингдек, зарур асбоб-ускуналар харид қилиниб, ходимларни ўқитиш амалга оширилади. Компьютер клуби ўз ишини йилнинг иккинчи чорагидан бошлайди.



Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling