Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Хом-ашё ва материаллар хариди


Download 3.32 Mb.
bet58/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

Хом-ашё ва материаллар хариди корхонанинг хўжалик фаолиятида мухим қадам хисобланади. Бунда вазифа харид қилинаётган материаллар оптимал хажми қандай бўлишини аниқлашга бориб тақалади, чунки бир марталик харид қилинадиган материаллар партияси қанчалик катта бўлса, шунча кўп айланма мабла\ларни «бо\лаб» қўйишга тў\ри келади ва аксинча.
Ресурслардан фойдаланишни бахолаш. Бизнес-режани ишлаб чиқишда корхонанинг ресурслардан фойдаланишини ёритиб бериш зарур.
Гап шундаки, талаб қилинувчи ресурслар хажмини аниқлаш бу хали режалаштиришнинг бошланиши бўлиб, амалдаги бизнесда бу ресурслар қандай фойдаланилиши мухим ахамият касб этади.
Ресурслардан фойдаланиш стратегиясини қуйидаги кетма-кетликда амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
1. Барча ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш.
2. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш.
3. Айланма ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш.
Натурал ва қиймат ўлчамидаги амалдаги (ўтган йилги) ва режадаги (башорат қилинган) кўрсаткичлар ресурслардан фойдаланишни тавсифлаш учун асос бўла олади. Режадаги кўрсаткичларнинг амалдаги кўрсаткичлардан ортиб кетиши корхонанинг ресурслардан фойдаланиш сиёсатида ижобий ўзгаришлар рўй берганлигидан дарак беради.
Айланма воситалар таркиби. Айланма воситалар бу айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондларига аванс тариқасида берилган пул мабла\ларидир.
Хўжалик фаолияти жараёнида айланма воситалар тўхтовсиз айланишда бўлиб, буни шартли равишда уч босқичга жаратиш мумкин. Биринчи босқичда (П—Т) айланма воситалар (П) ишлаб чиқариш мақсадлари учун харид қилинувчи товарга (Т) айланади. Иккинчи босқичда (Т—П—Т) харид қилинган товар шаклидаги айланма воситалар ишлаб чиқаришга киритилади ва бу жараёнда тайёр махсулот, ярим тайёр махсулот ва ишлов бериш тугалланмаган махсулот шаклини олади. Учинчи босқичда (Т—П) тайёр махсулот шаклидаги айланма воситалар уни сотиш жараёнида яна пулга айланади. Айланма воситалар битта ишлаб чиқариш циклида тўлиқ истеъмол қилинади ва ўз қийматини ишлаб чиқарилган махсулот таннархига ўтказади.
Айланма воситалардан фойдаланишнинг асосий кўрсаткичи айланиш коэффициенти (Ко) ва битта айланиш муддати (То) хисобланади.
Айланиш коэффициенти йил давомида асосий воситаларнинг айланиш сонини тавсифлайди ва (ПТ) пул тушуми хажмининг фойдаланилган ўртача айланма мабла\ларга (АМ) нисбати сифатида аниқланади:



Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling