10.3. Кадрлар сиёсати ва персонални бошқариш
Бошқарувни ташкил қилиш, ташкилий тузилмани танлаш, бошқарув аппарати ва органларини шакллантириш – буларнинг барчаси корхонанинг кадрлар сиёсатига, кадрлар салохиятидан унумли фойдаланишга бо\лиқ.
Кўплаб хорижий фирма ва компаниялар тажрибаси шуни кўрсатадики, тадбиркорлик лойихаларини амалга оширишдаги муваффақиятсизликларнинг 90%дан кўпи бошқарувнинг кўнгилдагидек ташкил этилмаслиги, бошқарув қонун-қоидаларидан бехабарлик, ходимларнинг тўлиқ эмаслиги ва касб малакасининг пастлиги рахбариятда бошқарув тажрибасининг камлигига бориб тақалади. Афсуски, бу камчиликлар мамлакатимздаги корхоналар орасида хам кўп учрамоқда. Бунга далил сифатида корхоналарнинг банкротга учраши, айрим бизнес-лойихаларнинг экспертиза ва танлов пайтида рад қилинишини кўрсатиш мумкин. Шу сабабли кадрлар ва ходимларни бошқариш масаласи доимо корхона рахбарияти нигохи остида бўлиши хамда ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқаришда мунтазам хисобга олиб борилиши лозим.
Кадрлар салохияти бу корхона ходимларининг корхона олдида турган ишлаб чиқариш, фан-техника ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажари имконияти ва юир вақтнинг ўзида қобилияти хамдир.
Кадрлар салохиятидан самарали фойдаланиш корхонадан кадрлар билан шилаш бўйича бир қатор тадбирларни талаб қилади, хусусан:
кадрларни танлаш ва жойлаштириш мезон ва усулларини такомиллаштириш;
ходимлар малакасини ошириш мақсадида кадрларни аттестациядан ўказиш;
ходимларни корхонада ушлаб қолиш мақсадида иш хақи структурасини яхшилаш хамда ра\батлантириш ва имтиёзлар тизимини ривожлантириш;
мехнат фаолиятини бахолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларни ходимларга етказиш;
мехнат шароитлари ва ташкил этилишини такомиллаштириш, яъни мехнат сифатини ошириш;
бошқа лавозимга ёки иш жойига ўтказиш йўли билан ходимлар тажрибасини ошириш;
жамоадаги ижтимоий-психологик мухитни такомиллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |