Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Download 3.32 Mb.
bet12/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

Миқдор кўрсаткичлари – абсолют кўрсаткичлар бўлиб, бу қаторга ялпи ва товар махсулотлар хажми, сотув хажми, ходимлар сони, иш хақи фонди, фойда ёки даромад миқдори, ишлаб чиқариш ресурсларининг сарфланишини киритиш мумкин.
Сифат кўрсаткичлари нисбий катталик хисобланади. Улар ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини, унинг айрим омилларини акс эттиради. Бу мехнат махсулдорлигининг ўсиши, махсулот таннархининг пасайиши ва хоказолардир. Бу қаторга шунингдек, ўзаро миқдор кўрсаткичларини ифодаловчи кўрсаткичлар, масалан, ишлаб чиқариш рентабеллиги, фонд си\ими, махсулот сифати ва бошқаларни хам киритиш мумкин.
Хажм кўрсаткичлари ишлаб чиқаришнинг, унинг айрим жараёнлари ва унда иштирок этувчи омилларнинг абсолют катталигини белгилайди. Бу қаторга масалан, ялпи, товар ва сотилган махсулот хажми, мехнат харажатлари хажми, олинган фойданинг умумий хажми ва бошқалар киритилади.
Солиштирма кўрсаткичлар икки ёки ундан ортиқ ўзаро бо\лиқ кўрсаткичлар ва махсулот бирлиги харажатлари салмо\ининг нисбатларини тавсифлайди. Масалан, махсулот бирлигига металл, электр энергияси, ёқил\и сарфланиши, ишлаб чиқариш қуввати бирлигига капитал қўйилмалар, жами тўловлар хажмида мукофотларнинг салмо\и ва хоказолар.
Ушбу барча кўрсаткичлар ўртасида ўзаро алоқалар мавжуд. Бу кўрсаткичлар режалаштириш жараёнида хам, корхонанинг хўжалик фаолиятини тахлил қилишда хам қўлланади.
3.2. Бозор шароитларида корхона фаолиятини
тартибга солиш ва режалаштириш

Бозор муносабатлари шароитларида хар бир корхона ишлаб чиқаришнинг тўхтовсиз ўсиши, махсулот сифатининг оширилиши ва унинг ўз вақтида сотилиши, шунингдек, режалаштирилган фойда ва даромадни ўз вақтида олиш асосида ўзининг гуллаб-яшнашини таъминлашга интилади. Шу сабабли корхона фаолияти кўп мақсадли ва динамик характерга эга бўлади. Биринчидан, фан-техника тараққиётига йўналтирилган, иккинчидан, ишлаб чиқариш қувватлари ва ресурслардан самарали фойдаланишга эришувчи, учинчидан эса, бозор конъюнктурасига ўз вақтида ва тезкорлик билан жавоб бериши мумкин бўлган корхона рифожланади ва гуллаб-яшнайди.


Истиқболдаги вазиятни қатъий режалаштириш бу холда ўзини оқламайди. Бозор конъюнктураси ва рақобат, талабга мос равишда чиқарилаётган махсулот тавсифномасига ўзгартириш киритиш имкониятлари билан бо\лиқ бўлган узоқ муддатли дастур талаб қилинади. Бу вазифа одатда истиқболга йўналтирилган корхона фаолиятини жорий режалаштириш жараёнида аниқланган кўрсаткичларни тартибга солиш йўли билан бажарилади.
Шу сабабли кўплаб корхоналар бозор конъюнктурасининг ўзгариб туришини хисобга олган холда ишлаб чиқариш технологиясига оператив ўзгартиришлар киритиш хамда бунда асбоб-ускуна ва қурилмаларнинг имкониятларни кенгайтириш, бутловчи қисмлар ва материалларни бир хиллаштириш, махсулот сифатини ошириш ва ассортиментини кенгайтиришга мажбур бўладилар.
Корхона фаолиятини режалаштириш вазифалари қайсидир маънода маълум бўлгани сабабли уни режалаштириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараёнида тартибга солиш замонавий фан томонидан нисбатан кам тадқиқ этилган ва умумлаштирилган. Бу ерда амалиёт назариядан анча илгарилаб кетган. Шундай бўлсада, корхона фаолиятининг олдиндан белгилаб қўйилган кўрсаткичларини тартибга солишга тў\ри келади. Бу истеъмолчилик талабининг ўзгаришидан ташқари, корхона хаётида ва иқтисодий мухитда рўй бераётган янги вазиятлар, хом-ашё ва материаллар таъминотчилари билан алоқалар, сиёсий вазият ва хоказоларга бо\лиқ бўлади.
Гап шундаки, бугун ишлаб чиқарилаётган нарса эртага ёки индинга керак бўлмай қолиши мумкин. Шу сабабли режалаштириш нафақат бугунги, балки эртанги кунга хам йўналтирилган бўлиши лоим. Хеч қайси корхона ўз фаолиятида истиқболни кўздан қочира олмайди. Бу бозор шароитларида корхона барқарорлигининг асосий қоидасидир. Барча ходимлар, айниқса, корхона рахбарияти шуни аниқ билиши керакки, бугунги кунда осон бажарилаётган хар қандай иш 3-5 йилдан сўнг қийинлашиши ёки умуман имкони бўлмай қолиши мумкин. Демак, олдиндан белгилаб қўйилган режа (башорат) кўрсаткичларини тартибга солиш – корхона фаолияти ва ишлаб чиқаришни башорат қилиш ва режалаштиришнинг узвий бир қисми хисобланиши мумкин.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling