Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Ишлаб чиқариш режасининг ресурслар билан таъминланганлиги


Download 3.32 Mb.
bet57/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

9.3. Ишлаб чиқариш режасининг ресурслар билан таъминланганлиги

Ишлаб чиқариш дастури хисоб-китоб қилинган ва қувватлар танлангандан сўнг моддий ресрусларга эхтиёж аниқланади. Бунинг учун материаллар оқими диаграммасидан фойдаланиш мумкин бўлиб, унда ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида материаллар ва ўрдамчи воситалар баланси акс эттирилади. Моддий ва молиявий ресурслар эхтиёжларини хисоблаш қуйидагилар бўйича амалга оширилади:



  • асосий материаллар, масалан, хом-ашё, ярим тайёр махсулотлар, эхтиёт қисмлар;

  • ёрдамчи материаллар;

  • асосий ёрдамчи материаллар;

  • ишчи кучи.

Ресурсларга эхтиёжни аниқлаш учун детерминант (норматив), статистик ва эмпирик каби турли усуллар қўлланиши мумкин:.
Детерминант (норматив) йўл билан махсулот чиқариш учун ресурсларга бўлган эхтиёжни аниқлаш мақсадга мувофиқ. Бошқа материаллардан таъмирлаш ва эксплуатация харажатлари, захираларни шакллантириш учун фойдаланиш мумкин.
Моддий захиралар хажмини аниқлаш. Захиралар асосан ишлаб чиқариш жараёнини номаълум характерли харидларга бо\лиқлигини камайтириш, технологик ишлов бериш бўйича келгуси операцияларни ишлаб чиқариш босқичидаги аввалги хатолардан мустақил бўлиши, шунингдек, харидорлар талаби барқарор бўлмаган холларда тайёр махсулотнинг барқарор таклифини таъминлаш учун мўлжалланади.
Моддий захираларни режалаштиришда уларнинг оптимал хажмига риоя қилиш керак, чунки захираларнинг камайиб кетиши махсулот ишлаб чиқариш ва сотишда узилишларга сабаб бўлиши, ортиқча захираларнинг тўпланиб қолиши эса айланма воситаларнинг бо\ланиб қолиши, кердиторлик қарзларининг кўпайиши, материалларни олиб келиш ва сақлаш учун харажатларнинг ортишига олиб келиши мумкин. Бу эса корхонанинг молиявий холатини ёмонлаштиради.
Ушбу вазифани хал қилиш учун корхона захираларнинг белгиланган нормаси – моддий ресурслар минимал хажмига амал қилиши лозим бўлиб, бу ресурслар корхонанинг тўхтовсиз суратларда ишлашини таъминлаши лозим бўлади.
Захиралар хажмини учта асосий омил белгилаб беради:

  • кундалик материал истеъмоли хажми;

  • материаллар сарфланиши характери (истеъмолнинг бир хиллик даражаси);

  • иккита марта материал олиб келиш ўртасидаги вақт.




Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling