Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Download 3.32 Mb.
bet65/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

11-мавзу. МОЛИЯВИЙ РЕЖА


Режа
11.1. Молиявий режанинг мохияти ва асосий бўлимлари
11.2. Даромад ва харажатларни режалаштириш
11.3. Корхонанинг пул оқимлари, башорат баланси ва зарар кўрмаслигини режалаштириш


11.1. Молиявий режанинг мохияти ва асосий бўлимлари

Молиявий режа бу бизнес-режанинг якунловчи бўлимидир. Унда корхона фаолиятини молиявий таъминлаш хамда мавжуд пул мабла\ларидан жорий молиявий ахборот ва махсулотни сотиш башоратлари асосида энг самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилади. Айнан шу бўлимдан инвестор ёки банкир олиш мумкин бўлган фойда миқдорини, қарз берувчи эса потенциал қарз олувчининг ўз қарзини қайтариш учун имкониятларини билиб олиши мумкин.


Молиявий режа бизнес-режанинг бошқа бўлимларида келтирилган маълумотларга зид келмаслиги лозим. Молиявий режадаги номутаносибликлар молиячи мутахассисларнинг малакаси камлигидан ёки инсофсизлигидан дарак беради. Сифатсиз тайёрланган молиявий режа нотў\ри хулоса чиқаришга ва корхона нуфузини пасайтиришга олиб келиши мумкин.
Молиявий режада молиявий ресурслар (капитал) қачон, қаерда ва нима мақсадда сарфланиши, бизнеснинг муваффақиятга эришиши учун корхона олдида турган мақсадлар батафсил ёритиб берилади. Бошқача қилиб айтганда, нафақат харажатлар, балки даромадлар ва бошқа молиявий тушумлар хам кўрсатилади. Кўнгилдагидек тайёрланган молиявий режадан корхона захираларини бахолаш ва жалб қилиш, молиявий барқарорликни мустахкамлаш учун фойдаланиш мумкин.
Молиявий режанинг шунга ўхшаш анъанавий режалардан фарқи шундаки, у бозордаги вазиятни тўлалигича, хусусан, фонд бозоридаги вазиятни хисобга олишни мажбурий қилиб қўйган. Молиявий мухит тў\рисидаги тўлиқ ахборотнинг мавжудлиги бизнесда муваффақиятга эришиш учун мухим замин тайёрлайди. Бироқ, айрим ахборотлар етишмаётган, бозор тўлиқ ўрганиб чиқилмаган, ишлаб чиқариш масалаларининг баъзилдари охиригача ишлаб чиқилмаган бўлса хам, бизнес-режанинг ушбу бўлими барибир тузилиши лозим. Бунда энг катта маъно молиявий кўрсаткичларда бўлиб, улар корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлайди ва бир вақтнинг ўзида инвестиция, ташкилий ва техник қарорлар қабул қилишда фойдали бўлади.
Молиявий режа бизнес-режа билан бир хил муддатга ишлаб чиқилади. мавжуд тавсияларга кўра уни 3-5 йилга ишлаб чиқиш маъқул. Бунда дастлабки йил учун режадаги кўрсаткичларни ойлар бўйича, иккинчи йил учун чораклар бўйича ва кейинги давр учун йиллар бўйича гурухларга тақсимлаш мақсадга мувофиқ. Масалан, хорижий амалиётда бизнеснинг биринчи йили (янги корхона очилиши) учун молиявий режа кўрсаткичлари ойлар бўйича ва зар бир модда бўйича тақисмланади. Кейинги йилларда бу кўрсаткичлар йил давомида махсулотни сотиш хажми фоизларида аниқланади. Бундай режанинг умумий схемаси қуйида шаклда бўлиши мумкин:
Бир йилда сотув хажми – 100
жумлада:
ишлаб чиқариш харажатлари – 50
юклама харажаталр ва фойда – 50
шундан:
а) маркетинг ва сотув харажатлари – 15
б) жорий қилиш харажатлари - 10
в) бошқарув харажатлари – 8
г) солиқлар тўланмасдан олдинги фойда – 17
Молиявий режанинг мухим қисми бу махсулотни сотиш хажмининг башорат қилинишидир. У корхона ўз товар ва хизматлари билан «эгаллаб» олишни мўлжаллаган бозор улуши хақида тасаввурга эга бўлишга ёрдам бериши лозим. Шу сабабли башоартни биринчидан, ишлаб чиқариш режаси билан, иккинчидан, маркетинг режаси билан бо\лаш талаб қилинади. Бозорни жиддий равишда тахлил қилмасдан утриб махсулот сотувини башорат қилиш у ёқда турсин, ишлаб чиқариш хажмини режалаштириш хам ўз ахамиятини йўқотади.
Махсулотни сотиш хажми башоратлари одатда корхонанинг маркетинг хизмати томонидан ишлаб чиқилади. Мавжуд тавсияларга кўра у қуйидаги кўриниш ёки шаклда бўлиши лозим.
11.1-жадвал
Махсулотни сотиш хажми башоратлари



Кўрсаткичлар

Йил чораклари




I

II

III

IV

йилда

Режа

Амал

Режа

Амал

Режа

Амал

Режа

Амал

Режа

Амал

1. Корхонанинг бозор салохияти (мазкур товар бирлигида)































2. Товар нархи































3. Сотиш хажми































4. Мазкур товар бўйича тармоқ бозорида корхона улуши































5. Корхона чиқарган махсулотлар сони































6. Режадаги йил бошида корхона омборларида мазкур товар захиралари































Одатда бундай башоратлар 3-5 йилга қилинади. бунинг сабаби шундаки, дастлабки йиолда корхона бозордаги вазият блан таниш бўлиб, ким учун махсулот ишлаб чиқаришни билади, кейинги йиллар учун эса биз буни таъкидлай олмаймиз. Шу сабабли иккинчи йилдан бошлаб корхона башорат бахолари билан шу\улланишга мажбур бўлади.


Бозор салохияти корхонада ишлаб чиқарилаётган мазкур товарга тармоқ бозоридаги талаб катталигини кўрсатади. У корхонанинг тармоқ бозоридаги улушини белгилаб беради. Сотув хажми кўрсаткичи корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари ва бозор талаби ўртасидаги муносабатлар натижасини тавсифлайди. Сотув хажми талабдан ортмайди.
Башоратларни хақиқий кўрсаткичларга яқинлаштириш мухим ахамият касб этади. Гап шундаки, молиявий режанинг бошқа бўлимлари айнан шу мухим элементга асосланади.
Молиявий режанинг иккинчи мухим бўлими тушум ва харажатлар баланси бўлиб, у бизнес-лойиханинг (янги иш, янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хоказо) фойда келтириши ёки келтирмаслиги, шунингдек, бундай ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун қанча мабла\ киритиш лозимлигини бахолашга имкон беради. Одатда у корхонанинг даромад ва харажатлари баланси деб аталади.
Мазкур бўлимнинг асосий вазифаси пул мабла\лари келиб тушиши ва сарфланишининг синхронлигини, яъни хар бир лахза учун ушбу мабла\ларнинг етарли эканлигини аниқлаши лозим. Бошқача қилиб айтганда, корхона активларини тезда пул мабла\ларига айлантириш ёки лойихани амалга оширишда унинг ликвидлигини англатади. Шуни эътиборга олиш керакки, ликвидлик билан бо\лиқ муаммо бозор муносабатлари шароитларида корхоналарнинг муваффақиятсизликка учраши сабабларидан бири хисобланади.
Умуман даромад ва харажатлар баланси корхонанинг қанчалик самарали ишлашини тавсифлайди. У шунингдек, солиқ декларацияларини тўлдириш, кредит сўраб мурожаат қилишда хам катта ахамиятга эга.
Молиявий режанинг ушбу бўлимида акс эттирилувчи асосий кўрсаткичлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. мазкур товарни сотишдан келиб тушган пул тушуми;

  2. махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан бо\лиқ ишлаб чиқариш харажатлари (моддалар бўйича);

  3. умумишлаб чиқариш харажатлари (моддалар бўйича);

  4. солиқ ва бошқа тўловлар;

  5. соф фойда;

  6. корхона тасарруфида қолувчи фойда.

Юқорида кўрсатиб ўтилган кўрсаткичларни хисоблаш механизми уларга хос бўлган ишлаб чиқаришнинг молиявий жихатларини акс эттириб, худди ишлаб чиқаришни режалаштириш, махсулотни сотиш хажмини башорат қилиш ва бизнес-режанинг бошқа бўлимларидаги каби алохида жадвалда умумлаштирилади. Йиллик даромад ва харажатлар баланси чораклар бўйича, чораклик баланс эса ойлар бўйича тақсимлаган холда ишлаб чиқилади. Кейинги холатда ушбу хужжат оператив характерга эга бўлиб, корхонанинг молиявий фаолиятини тартибга солишга хизмат қилади.
Даромад ва харажатлар баланси билан бирга корхона йил боши ва охирида актив ва пассивлар йи\ма балансини туради. Бу хужжатнинг ахамияти даромад ва харажатлар баланси каби юқори бўлмасада, бизнес-режани усиз тузиш мумкин эмас. Ушбу баланс тижорат банки мутахассислари томонидан турли типда киритиш мўлжалланаётган активларнинг мақсадга мувофиқлиги ва уларнингн суммасини бахолаш, шунингдек, ушбу активларни қайси пассивлар хисобига молиялаштиришга харакат қилинаётганлигини аниқлаш нуқтаи назаридан синчиклаб ўрганадилар. Корхонанинг ўзи учун бу хужжат молиялаштириш манбаларининг ишончлилиги ва сифатлилигини бахолаш учун керак бўлади.



Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling