Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Даромад ва харажатларни режалаштириш


Download 3.32 Mb.
bet66/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

11.2. Даромад ва харажатларни режалаштириш

Даромад ва харажатларни режалаштириш бизнес-режани ишлаб чиқишнинг якунловчи босқичи бўлиб, у иқтисодий ривожланиш тенденциялари, бозор, инфляция, ишлаб чиқариш технологияси ва ташкил қилинишида рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришлар тенденциялари хақидаги объектив ахборотларга таяниши лозим. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни бораётган, корхоналар мустақил хўжалик субъектларига айланиб, ишлаб чиқаришдаги «плюс» ва «минус»лар учун ўзлари тўлиқ жавоб бераётган хозирги шароитларда даромад ва харажатлар кўрсаткичларини аниқлаш объектив заруратга айланиб бормоқда.


Бироқ даромад ва харажатлар режаси – молиявий режалаштиришнинг материаллашган натижалари – бозордан олдинги иқтисодиётда хўжалик шароитларида хам мавжуд бўлган. У бизнес-режадаги каби, техник-молиявий-саноат режаларида хам якуний бўлим хисобланган. Хозирги ва илгари амал қилган хужжатлар ўртасида фарқ шундаки, илгари даромад ва харажатлар давлатга тегишли бўлган бўлса, хозирги кунда уларнинг барчаси корхона эгаси қўлидадир. Айнан у биринчи навбатда корхонанинг зарар кўрмасдан ишлаши, сарфланган харажатлар фойда келтириши, ишлаб чиқаришнинг ретабеллик даражаси юқори бўлишидан манфаатдор бўлади.
Даромад ва харажатлар режасида корхонани молиялаштириш натижалари фаолият турлари бўйича фойдалилик нуқтаи назаридан келтирилади. Унда корхонанинг режадаги давр учун даромад ва харажатларининг хисоб-китоб бахоси берилади. Молиявий натижалар ва харажатлар моддаларини режалаштириш 1999 йил 5 февралда тасдиқланган «Молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ва махсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби тў\рисидаги Низом»10га асосан амалга оширилади.
Ушбу қоидалар махсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашнинг ягона методолгик асослари вакорхонанинг молиявий натижаларини шакллантириш тартибини белгилаб беради.
Унда харажатлар гурухланиб, молиявий натижаларни шаклантиришнинг асосий қоидадари келтирилади.
Корхона фаолиятининг молиявий натижалари қуйидаги фойда кўрсаткичлари билан тавсифланади:

  1. Махсулотни сотишдан олинувчи ялпи фойда, махсулот сотишдан келиб тушган соф тушум билан сотилган махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади:

ЯФқ ССТ - ИТ,


бу ерда
ЯФ – ялпи фойда;
ССТ – сотишдан келиб тушувчи соф тушум;
ИТ – сотилган махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи;

  1. Асосий фаолиятдан кўрилган фойда - махсулот сотишдан олинувчи ялпи фойда билан вақт харажатлари ўртасидаги фарқ сифатида плюс бошқа даромадлар ва минус асосий фаолиятнинг бошқа харажатлари:

АФФ қ ЯФ - ДХ + БД - БЗ,


бу ерда
АФФ –асосий фаолиятдан олинган фойда;
ДХ – давр харажатлари;
БД – асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари;
БЗ - асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар;

  1. Умумхўжалик фаолияти натижасидан фойда (ёки зарар), қуйидагича хисобланади: асосий фаолиятдан олинувчи миқдори плюс даромадлар минус молиявий фаолият бўйича харажатлар.

УФ қ АФФ + МД - МХ,


бу ерда
УФ- умумхўжалик фаолияти натижасидаги фойда;
МД – молиявий фаолият даромадлари;
МХ - молиявий фаолият харажатлари;

  1. Солиқ тўланмасдан олдинги фойда, умумхўжалик фаолиятидан олинувчи фойда плюс фавқулодда фойда минус фавқулодда харажатлар сифатида аниқланади.

СТФ қ УФ + ФП - ФЗ,
бу ерда
СТФ - солиқ тўланмасдан олдинги фойда;
ФП - фавқулодда вазиятларда олинган фойда;
ФЗ - фавқулодда вазиятларда кўрилган зарар;

  1. Йиллик соф фойда, солиқлар тўлангандан сўнг хўжалик субъекти тасарруфида қолади, солиқ тўланмасдан олдинги фойдадан даромад (фойда) соли\и хамда қонунчиликда белгиланган бошқа солиқ ва мажбурий тўловларни чиқариб ташлаш йўли билан топилади:

СФ қ СТФ - ДС - БС,


бу ерда
СФ – соф фойда;
ДС – даромад (фойда) соли\и;
БС – бошқа солиқ ва тўловлар.

Низомга кўра барча харажатлар қуйидаги гурухларга тақсимланади:


махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилувчи харажатлар:
а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар;
б) бевосита ва билвосита мехнат харажатлари;
в) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, жумладан, ишлаб чиқариш характеридаги юклама харажатлари;
ишлаб чиқариш таннархига киритилмаган, бироқ давр харажатлари таркибига киритилувчи харажатлар, асосий фаолиятдан олинувчи фойдани аниқлашда хисобга олинади:
а) сотиш харажатлари;
б) бошқарув харажатлари (маъмурий харажатлар);
в) бошқа операцион харажатлари;
хўжалик субъектининг молиявий фаолияти бўйича харажатлар, унинг умумхўжалик фаолиятида олувчи фойда ёки зарарини аниқлашда хисобга олинади:
а) фоизлар бўйича харажатлар;
б) хорижий валюталар билан операцияларда валюта курсидаги салбий арқлар;
в) қимматли қо\озларга киритилган мабла\ларнинг қайта бахоланиши;
г) молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар;
фавқулодда харажатлар, даромад (фойда) соли\и тўланмасдан олдинги фойда ёки зарар миқдорини аниқлашда хисобга олинади.

Даромад ва харажатлар баланси қуйидаги кўринишга эна бўлади:







Кўрсаткич номи



Сумма (минг сўм)

1

2

3





Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling