Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Download 3.32 Mb.
bet63/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

Ходимларни бошқариш бу мехнат вазифаларини бажаришда ходимларнинг ақлий ва жисмоний қобилиятларидан энг унумли фойдаланиш мақсадида уларнинг манфаатлари, хулқ-атвори ва фаолиятига таъсир кўрсатиш тамойиллари, усуллари, шакллари ва воситалари йи\индисидир.
Ходимларни бошқариш менежментнинг таркибий қисмларидан бири бўлиб, одамлар ва уларнинг корхона ичидаги муносабатлари билан бо\лиқ бўлади. Айнан одамлар ижод, ташаббус хамда корхона олдида турган вазифаларни бажариш учун куч-қувват манбаидир. Одамларни бошқаришсиз хеч бир ташкилот хах у катта ёки кичик бўсин, хох у тижорат ёки нотижорат ташкилот бўлсин, фаолият кўрсата олмайди. Ходимларни бошқариш улар ўртасидаги муносабатларда адолат ва самарадорликка эришишга йўналтирилади. ходимларни боршқариш схема шаклида 10.4-жадвалда акс эттирилган.
10.4-жадвал
Ходимларни бошқариш схемаси




Кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва ўтказиш

Мехнатга хақ тўлаш ва ра\батлантириш

Гурух бошқаруви, жамоадаги ва касаба уюшмаси билан муносабатлар

Бошқарувнинг ижтимоий-психологик жихатлари

Ходимларга эхтиёжни аниқлаш ва улар сонини режалаштириш

Мехнатга хақ тўлаш шакллари

Ходимларни қуйи даражада бошқарувга жалб қилиш

Ходимлар мехнат мотивацияси ва ижодий ташаббуслари

Ходимларни ёллаш,танлаш ва ишдан бўшатиш шартлари

Мехнат махсулдорлигини ошириш йўллари

Ишчи бригадалар ва уларнинг вазифалари

Корхонанинг ташкилий маданияти

Ходимлар малакасини ошириш ва ўқитиш

Мехнатга хақ тўлашнинг ра\батлантириш тизими

Жамоадаги ўзаро муносабатлар

Бошқарув ходилмарининг корхона фаолиятига кўрсатувчи таъсири

Корхона ходимлари ва хизматлари ишини бахолаш




Касаба уюшмалари билан ўзаро муносабатлар




Ходимларни бошқариш сохасида асосий вазифа хар бир ходимнинг ўз имкониятларини амалга ошириши учун шароит яратиш ва хар бир муайян холатда инсонга унинг олдида турган вазифаларни хал қилиш мақсадида зарур таъсир кўрсатиш воситаларини топиш.


Ходимларни бошқариш тузилмаси қуйидаги фаолият йўналишларини қамраб олади:

  • ресурсларни режалаштириш: инсон ресурсларига бўлган эхтиёж ва бунинг учун зарур харажатларни қондириш;

  • ходимларни тўплаш: барча лавозимлар бўйича потенциал номзодлар захирасини яратиш;

  • танлов: номзодларнинг иш жойига мослигини бахолаш, улардан энг яхшиларини захирадан танлаб олиш;

  • ойлик иш хақи ва товон пулларини белгилаш: ходимларни жалб қилиш, ишга ёллаш ва ушлаб қолиш мақсадида ойлик иш хақи ва имтиёзлар тузилмасини ишлаб чиқиш;

  • касб йўналиши ва мослашув: ёлланган ходимларни ташкилот ва бўлинмаларга киритиш, ходимларда ташкилот улардан нимани кутаётганлиги ва қандай мехнат муносиб бахоланишини тушунтириш;

  • ўқитиш: ходимлар мехнати самарадорлигини ошририш мақсадида уларни ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш;

  • мехнат фаолиятини бахолаш: мехнат фаолиятини бахолаш услубиятини ишлаб чиқиш ва уни ходимларга етказиш;

  • лавозимини ошириш, пасайтириш, бошқа ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш: ходимларни жавобгарлик дарааси кўпроқ ёки камроқ юўлган бошқа ишга ўтказиш усулларини ишлаб чиқиш, бошқа лавозим ёки иш жойига ўтказиш йўли билан ходимлар тажрибасини ошириш, шунингдек, ишга ёллаш шартномасини бекор қилиш;

  • рахбар кадрларни тайёрлаш, хизмат пиллапояси бўйлаб характаланишни бошқариш: рахбар кадрлар қобилиятларини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни ишлаб чиқиш;

  • мешнат муносабатлари: жамоа шартномлари имзолаш бўйича музокаралар олиб бориш;

  • бандлик: бандик бўйича бир хил имкониятларни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш (бандлик кафолатилари ва кадрлар қўнимсизлгининг патслиги иқтисодий самарани оширади ва ходимларни мехнат самарадорлигини оширишга ундайди).

Мехнат ресурсларини тў\ри режалаштириш ходимларни бошқаришда катта ахамиятга эга бўлиб, тоифа бўйича ишчи ва хизматчиларга юўлган эхтиёжни аниқлаш йўли билан амалга оширилади. Бу мақсадда ишчи ва хизматчилар учун алохида штатлар рўйхати тузилади.
Кадрларга эхтиёж жорий ва истиқболли бўлиши мумкин.
Жорий эхтиёж бир йил муддатга, истиқболли эхтиёж эса бир йилдан ортиқ муддатга белгиланади. режалаштириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилади: мавжуд ресурсларни бахолаш, бўлажак эхтиёжларни бахолаш ва уларни қондириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш.
Кадрлар таркиби сонини режалаштиришда ишлаб чиқариш дастури, штатлар рўйхати, ташкилий-техник тадбирлар режаси, кадрлар характланиши, уларнинг қўнимсизлиги, иш вақти бюджети бошлан\ич маълумотлар хисобланади.
Кадрларга эхтиёжни режалаштиришда тирик мехнат кучи харажатларини камайтириш мақсадида ишлаб турган ходимларнинг оптимал сонини ўрнатишга интилиш лозим.
Ходимлар сонини аниқлаш иш ўринлари сони, хизмат кўрсатиш нормлари ва мехнат си\ими каби турли усуллар ёрдамида аниқланади.
Мехнат си\ими бўйича хисоб-китоб усули асосан нормалаштирилиувчи ишларда қўлланади. Бу усул ёрдамида корхонадаги ходимлар сони структура бўлинмалари бўйича, касби ва малакаси бўйича аниқланади.
Бу катталик белгиланган иш хажмининг (норма-соатда) битта ишловчининг соатда ва норма бажариш фоизида фойдали (самарали) вақтга нисбати билан топилади. Асосий ишчи ходимлар сони шунингдек, натурал қийматда акс эттирилувчи режадаги махсулот хажмининг хар бир ишчига режадаги махсулот нормасига бўлиш йўли билан хам топилиши мумкин.
Белгиланган технологияларда зарур бўлган ходимлар сони махсулотт чиқариш дастури, ишчи вақтини сарфлаш нормаси ва белгиланган иш вақти ёрдамида аниқланади:
Нч қ
бу ерда
Нч – мазкур гурухдаги ходимлар сони нормаси;
Рк - хар бир махсулот тури бўйича режадаги йиллик хажм;
Нtk – мазкур гурухдаги ходимларнинг битта махсулот бирлигига сарфловчи вақт харажатлари нормаси;
Fp - мазкур гурухдаги битта ходимнинг йиллик вақт фонди.
Цехлардаги ишчилар сони вақт нормаси (битта тайёр махсулотга) бўйича ёки ишлаб чиқариш нормаси бўйича хар бир ходимнинг белгиланган вақт ичида сарфлаган иш вақти фонди ва ишлаб чиқариш дастурини хисобга олган холда аниқланиши мумкин.
Ишчилар сони вақт нормаси бўйича қуйидагича аниқланади:
N1 қ
бу ерда
N1 – бевосита ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимлар сони, киши;
n – бир кунда тайёрланувчи махсулот сони (на­турал кўрсаткичда);
t – битта махсулот бирлигини тайёрлаш учун вақт нормаси;
Т – иш куни узунлиги.
Ишчилар сони ишлаб чиқариш нормаси бўйича қуйидаги формулага асосан аниқланади:
N1 қ ,
бу ерда:
n — бир кунда тайёрланувчи махсулот ёки қайта ишланувчи хом-ашё;
Нв – битта ходимнинг бир кунда ишлаб чиқариш нормаси.
Вақтинчалик ишловчи ходимлар сони мазкур тармоқ ёки корхона учун белгиланган хизмат кўрсатиш нормалари ёки иш жойлари сони асосида аниқланади.
Мухандис-техник ходимлар ва хизматчиларга эхтиёжни хисоблаш корхона фаолияти мақсадлари, уни бошқариш структураси ва схемаси, ходимлар ва уларнинг гурухлари лавозими бўйича бажариши лозим бўлган вазифалар рўйхати, корхонанинг ўзида ишлаб чиқилган тармоқ бўйича норма ва нормативлардан келиб чиққан холда аниқланади.


+исқача хулосалар

Бизнес-режанинг «Ташкилий режа ва менежмент» бўлими бизнес-режани амалга оширишни бошқариш усуллари тавсифномаси, корхона бошқарувининг ташкилий тузилмаси, бажарувчиларнинг хатти-харакатларини мувофиқлаштириш усулларини қамраб олади.


Корхона бошқарувининг ташкилий тузилмаси турлича бошқарув функцияларини бажарувчи, ўзаро бо\лиқ бўлган ва бир-бирига бўёсинувчи бирлик ва бў\инлар таркибини ифодалайди.
Ходимларни бошқариш корхона айни пайтда эхтиёж сезаётган ёки келажакда эхтиёж падо бўлиши мумкин бўлган ходимлар, корхона учун зарур бўлган мутахассислар сонини, ишга қабул қилиш ва мехнатга хақ тўлаш шартлари хамда кадрлар тайёрлаш сиёсатини аниқлашни назарда тутади.


Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling