Ызбекистон республикаси олий ва ырта


Пулнинг келажакдаги қиймати


Download 3.32 Mb.
bet71/92
Sana31.01.2024
Hajmi3.32 Mb.
#1829822
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   92
Bog'liq
Бизнесни ташкил этиш маъруза матн (1)

Пулнинг келажакдаги қиймати хозирги пайтда инвестиция қилинган пул мабла\ларининг белгиланган вақт ўтгандан сўнг маълум бир фоиз ставкасини хисобга олган холда айланиши лозим бўлган миқдорини ифодалайди. Пулнинг келажакдаги қийматини аниқлаш ушбу қийматнинг ўсиш жараёни билан бо\лиқ бўлиб, пулнинг бошлан\ич миқдорига фоиз суммасини (фоиз тўловларини) қўшиб бориш йўли билан босқичма-босқич катталаштиришни акс эттиради. Бу сумма фоиз ставкаси бўйича хисобланади. Инвестиция хисоб-китобларида бу ставка нафақат пул мабла\лари қийматини ўстириш воситаси сифатида, балки янада кенг маънода – инвестиция операцияларининг даромадлилик даражасини ўлчаш учун хам фойдаланилади.
Пулнинг хозирги қиймати келажакда келиб тушадиган пул мабла\ларининг белгиланган фоиз ставкасини ("дисконт ставкаси") хисобга олган холда хозирги даврга келтирилган миқдорини ифодалайди. Опулнинг хозирги қийматини аниқлаш бу қийматнинг дисконтллашуви билан бо\лиқ бўлиб, пул мабла\ларининг белгиланган якуний хажмида ўсишга тескари операцияни ифодалайди. Бу холда фоиз (дисконт) миқдори пул мабла\ларининг якуний миқдоридан (келажакдаги қийматдан) чиқариб ташланади.
Бундай холат бугунги кунда маълум бир вақт ўтгандан сўнг олдиндан белгилан суммани олиш учун қанча мабла\ инвестиция қилиш кераклигини аниқлаш зарур бўлган холларда вужудга келади.
Пул мабла\ларини инвестициялаш билан бо\лиқ молиявий-иқтисодий хисоб-китобларни амалга оширишда қийматнинг ўсиш ва дисконтлашув жараёнлари оддий хамда мураккаб фоизлар бўйича амалга оширилиши мумкин. Оддий фоизлар одатда қисқа муддатли инвестицияларда, мураккаб фоизлар эса узоқ муддатли инвестицияларда қўлланади.
Оддий фоиз деб пул мабла\ларини инвестициялаш шартлари билан белгиланган тўлов даври (чорак, ой ва хоказо) якунида қўйилманинг бошлан\ич (хозирги) қийматига хисобланувчи суммани англатади.
+ўйилманинг ўсиш жараёнида оддий фоиз суммасини хисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
J қ P  n  i,
бу ерда
J – инвестициялашнинг белгиланган даври учун фоиз суммаси;
Р – бошлан\ич қўйилма (инвестиция) суммаси;
n – инвестициялаш муддати (хар бир фоиз тўлови амалга оширилувчи даврлар сони);
i - фоиз ставкаси (ўнли каср билан ифодаланади).
Мисол: қуйидаги шартларга кўра бир йил учун оддий фоиз ставкасини аниқлаш керак бўлсин: бошлан\ич қўйилма миқдори -1000 сўм; хар чорак тўланувчи фоиз ставкаси - 20%. Ушбу кўрсаткичларни формулага қўйиб, қуйидагига эга бўламиз.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling