Бизнес-режанинг молиявий режаси даромад ва харажатлар режаси, баланс-режа ва пул оқимлари харакатланиши режасидан иборат бўлади.
Молиявий режани ишлаб чиқиш махсулот сотиш хажмини башорат қилиш, режадаги фойдани хисоблаш ва зарарсизлик нуқтасини тахлил қилишни назарда тутади.
Даромад ва харажатлар режасида фаолият турлари бўйича фойдалилик нуқтаи назаридан корхона фаолиятининг натижалари акс эттирилади.
Пул оқимлари характаланиши режаси пул мабла\ларининг шаклланиши ва четга чиқишини, шунингдек, корхонада қолган пул мабла\лари динамикасини тавсифлайди.
Зарарсизлик нуқтаси махсулотни сотишдан олинувчи даромад ишлаб чиқариш харажатларига тенг бўлувчи махсулот ишлаб чиқариш минимал хажмини аниқлаб беради.
Мавзу бўйича таянч иборалар
молиявий режа, махсулотни сотиш хажми, тушум ва харажатлар баланси, даромад ва харажатлар режаси, махсулотни сотишдан олинувчи ялпи фойда, асосий фаолиятдан кўрилган фойда, умумхўжалик фаолияти натижасидан фойда (ёки зарар), солиқ тўланмасдан олдинги фойда, йиллик соф фойда, махсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилувчи харажатлар, давр харажатлари таркибига киритилувчи харажатлар, хўжалик субъектининг молиявий фаолияти бўйича харажатлар, фавқулодда харажатлар, пул оқимлари режаси, башорат баланси, зарарсизлик нуқтаси.
Башорат қилинувчи даромад нима?
Корхона балансиниг таркиби нималардан иборат?
Корхонанинг пул мабла\лари хақидаги хисобот.
Корхонанинг ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичлари.
Бизнеснинг зарарсизлик даражаси.
Даромад ва харажатлар балансида акс эттирилувчи асосий кўрсаткичлар қаторига қайсиларни киритиш мумкин?
Махсулотни сотиш хажми башоратлари қандай кўриниш ёки шаклда бўлиши лозим?
Корхона фаолиятининг молиявий натижалари қандай фойда кўрсаткичлари билан тавсифланади
Пул оқимлари режаси одатда нечта асосий бўлимдан иборат бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: |