Ккўн қ Хс : Х
Бунда:
+кўн – ходимлар қўнимсизлиги коэффициенти;
Хс – корхона ва умумжамият ҳарактерида бўлмаган сабаблар таъсирида ишдан бўшаганлар сони (ўз аризасига кўра ва меҳнат интизомини бузганлиги сабабли ишдан бўшаганлар);
Х – ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони.
Ходимлар қўнимсизлиги бевосита уларни ишга қабул қилиш ва бўшатиш бўйича айланмаларни ҳисоблаш асосида тўлдирилади. Ходимларни ишга қабул қилиш коэффициенти ҳисобот даврида ишга қабул қилинган ходимлар сонини уларнинг ўртача сонига бўлиш асосида аниқланади.
8-жадвал
Корхонада банд бўлган ходимлар сони
нисбий фарқланиши
Кўрсаткичлар
|
Ходимлар сони, киши
|
1. Режа бўйича
|
1560
|
2. Маҳсулот ҳажми ўзгаришига мувофиқ ишчилар сони 1560*20,9:100
|
1886
|
3. Ҳақиқатда
|
1450
|
4. Мутлақ фарқ (3-1)
|
-110
|
5. Нисбий фарқ (3-2)
|
-436
|
Корхонада банд бўлган ишчилар сони режага нисбатан 110 кишига кам бўлган, лекин нисбий фарқланиш бўйича ходимлар сони 436 кишини ташкил этган. Бу билан корхонада асосий эътибор меҳнат самарадорлиги ошиши ҳисобига маҳсулот ҳажмини ўстиришга қаратиш орқали изоҳлаш мумкин.
Назорат саволлари:
1. Ходимлар таркиби деганда нима тушунилади?
2. Корхона фаолиятининг натижавийлигига нималар таъсир кўрсатади?
Do'stlaringiz bilan baham: |