Мавзуга оид адабиётлар
Каримов И.А. Ўзбекистон: бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли. - Т.: «Ўзбекистон», 1995.
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. - Т.: «Ўзбекистон», 1995.
Абдуллаев Ё., Иброҳимов А., Раҳимов М. Иқтисодий таҳлил: 100 савол ва жавоб. –Т.: Меҳнат, 2001. 47-97 бетлар.
Пардаев М., Абдукаримов И. Иқтисодий таҳлил. –Т.: Меҳнат, 2004.104-128 бетлар.
Пардаев М. Иқтисодий таҳлил назарияси. Самарқанд, «Зарафшон» нашриёти, 2001.
6. Савицкая Г.В. Анализ хозяйственной деятельности предприятий. Учебное пособие. Минск, 1998. 498 стр.
17-Мавзу: Корхонанинг ишчи кучи
билан таъминланганлик ва меҳнат унумдорлиги таҳлили
Ажратилган вақт- 4 соат
Асосий саволлар:
1.Корхона (фирма)да банд бўлган ходимларнинг таркиби таҳлили. Корхона (фирма)нинг ишчи кучи билан таъминланганлик даражаси таҳлили
2.Иш вақтидан фойдаланиш даражаси таҳлили. Меҳнат унумдорлиги таҳлили.
Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Саноат ишлаб чиқариш ходимлари. Бошқа тармоқ ходимлари. Ноишлаб чиқариш ходимлари. Доимий ишчилар. Мавсумий ишчилар. Ишчилар. Хизматчилар. Асосий ва ёрдамчи ишчилар. Ходимлар қўнимсизлиги. Меҳнат унумдорлиги. Интенсив омил. Экстенсив омил.
Мавзуга оид муаммолар:
1. Корхона фаолиятининг натижавийлиги ва самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг ишчи кучи билан қай даражада таъминланганлигига боғлиқ. Буни қандай изоҳлайсиз?
1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда корхона ходимлар таркиби ва ишчи кучи билан таъминланганлик тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Корхонада банд бўлган ходимлар таркибини таҳлил қилиб бера олади.
1.2. Корхонанинг ишчи кучи билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиб бера олади.
1-савол баёни. Корхона (фирма)да банд бўлган ходимларнинг таркиби таҳлили. Корхона (фирма)нинг ишчи кучи билан таъминланганлик даражаси таҳлили. Ходимлар таркиби деганда уларнинг хизмат вазифалари ва меҳнат фаолиятининг мазмунига кўра таркибланиши назарда тутилади. Корхонада банд бўлган ходимларни турли белгилар бўйича гуруҳлаш мумкин. Жумладан, ишлаб чиқаришнинг тузилиши бўйича-саноат ишлаб чиқариш ходимлари, бошқа тармоқ ходимлари, ноишлаб чиқариш ходимлари; банд бўлишига қараб-доимий ишчилар, мавсумий ишчилар; хизмат вазифаси бўйича-ишчилар, хизматчиларга; ишлаб чиқаришда қатнашиш даражаси бўйича-асосий ва ёрдамчи ишчиларга гуруҳланади. Шунингдек, ёши, меҳнат стажи, жинси, малакаси ва маълумоти бўйича ҳам гуруҳлаш мумкин.
Ходимлар таркиби, динамикаси, ҳаракати улар бўйича мутлақ ва нисбий ўзгаришларда ўрганиш таҳлил мазмунини ташкил этади.
+уйида ходимларнинг таркиби бўйича таҳлили берилган.
7-жадвал
Ходимларнинг таркиби бўйича таҳлили
Таркиб
|
Ҳисобот йили
|
Фарқи
|
Режа
|
ҳақиқатда
|
Мут
лақ
|
Нис-бий
|
Сони
|
%
|
Сони
|
%
|
сони
|
%
|
Ишчилар
|
1560
|
82,9
|
1450
|
83,8
|
-110
|
+0,9
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |