Ызбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги
Ажратилган вақт – 4 соат Асосий саволлар
Download 2.22 Mb.
|
БХИТА
10-Мавзу: Тайёр маҳсулотлар ва уларнинг
сотилишини ҳисобга олиш Ажратилган вақт – 4 соатАсосий саволлар:1. Тайёр маҳсулотни ҳисобга олишнинг вазифалари. 2. Тайёр маҳсулотларни омборда ва бухгалтерияда ҳисобга олиш. 3. Тайёр маҳсулот сотилишини ҳисобга олиш. Мавзуга оид таянч ибора ва тушунчалар: Тайёр маҳсулот, яроқсиз маҳсулот. Маҳсулот, иш ва хизматлар. Якуний молиявий натижа. Ҳақиқий таннарх. +ўшилган қиймат солиғи. Тугалланмаган ишлаб чиқариш. Инвентаризация.Мавзуга оид муаммолар: 1. Тайёр маҳсулот – хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқариш жараёнининг пировард маҳсулоти деб қаралади. Бунга сизнинг фикрингиз қандай? 2. «Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар» номли 2-БҲМС мувофиқ маҳсулот омбордан чиқарилган ёки тўлов ҳужжатлари банкка топширилган вақтдан бошлаб, харидорлар уларга ҳақ тўлашидан қатъий назар маҳсулот сотилган деб ҳисобланади. Буни изоҳланг. 1-савол бўйича дарс мақсади: Талабаларда тайёр маҳсулотларни ҳисобга олишнинг асосий вазифалари тўғрисида тушунча ҳосил қилдириш. Идентив ўқув мақсадлари: 1.1. Тайёр маҳсулот таркибини айтиб бера олади. 1.2. Тайёр маҳсулотларни баҳолаш турларини изоҳлаб бера олади. 1-савол баёни. Тайёр маҳсулотни ҳисобга олишнинг вазифалари. Тайёр маҳсулот – хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқариш жараёнининг пировард маҳсулотидир. Ушбу субъектда ишлови батамом ниҳоясига етган турли стандартлар ва техникавий шартлар талабига жавоб берадиган, техника назорати бўлими қабул қилиб олган ҳамда тайёр маҳсулот омборига топширилган маҳсулот тайёр маҳсулот дейилади. Ҳозирга даврда субъектнинг ривожланиши ва барқарорлигида маҳсулотларни олдиндан тузилган шартномага асосан ишлаб чиқариш ва сотиш муҳим ўрин тутади. Субъектнинг маҳсулотни сотиш ҳажми кўрсаткичини аниқлашда унга қийматининг келиб тушишидан қатъий назар сотилган ва жўнатилган маҳсулотлар, бажарилган ишлари ва кўрсатган хизматларининг умумий суммасидан фойдаланадилар. Download 2.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling