8-бўлим. Тадбиркорлик чўққиларини эгаллашдаги кейинги қадамлар.
8.1. Ахборотлар ва улардан фойдаланиш. Амалий машғулот. Бўлажак тадбиркорлар учун зарур бўлган ахборотлар ва улардан ёрдам олиш. Ёрдам олишнинг усуллари. Интернет маълумотлари. Ахборот тақдим этувчилар. (2 соат)
8.2. Бизнес-режани тайёрлаш. Амалий машғулот. Бизнес-режанинг моҳияти ва мақсади. Унинг тузилиши, методикаси, бажарилиши устидан назорат. Рақобат шароитини баҳолаш. Таваккалнинг салбий таъсирини пасайтирувчи тадбирлар. Фойдани ошириш йўллари. Молия режаси бизнес-режанинг якунловчи бўлими. Кичик корхонанинг фойдали иш натижасини ҳисоблаш. Бизнес-режани кредит олиш мақсадида расмийлаштириш. (2 соат)
8.3. Тадбиркорликни ташқи дунё билан боғлаш.
Чет элда тадбиркорлик. Ривожланган давлатларда кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда давлатнинг роли. Америка, Осиё, Европа бизнесининг ўзига хос томонлари ва улардан мамлакатимиз тадбиркорлигини ривожлантиришда оқилона фойдаланиш. (2 соат)
9-бўлим. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш тартиби
9.1. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва амал қилиш хусусиятлари. Солиқ тушунчаси. Унинг иқтисодий моҳияти. Давлатнинг функционал вазифаларини амалга оширишда солиқнинг тутуган ўрни. Солиқ даври тушунчаси. Солиқлар ва солиққа тенглаштирилган мажбурий тўловлар. Уларнинг гуруҳланиши.
9.2. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ва унинг таркибий тузилиши. Солиқ тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари. Давлат солик сиёсати. Солиқ турлари. Солиқ имтиёзлари. Солиқларни ҳисоблаш тартиби ва тулов муддатлари. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг ривожланган давлатлар солиқ тизими билан ўхшашлик ва фарқ жиҳатлари. АҚШ, Буюк Британия, Франция солиқ сиёсатини Ўзбекистон солиқ сиёсати билан солиштириш.
9.3. Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш тартиби. Юридик шахс тушунчаси. Юридик шахсларни солиққа тортиш тартиби. Юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидент ва норезидентларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари. Юридик шахслардан ундириладиган солиқлар ва бошқа тўловларнинг таркиби.
Жисмоний шахс тушунчаси. Жисмоний шахсларни солиққа тортиш тартиби. Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезидентлари бўлган жисмоний шахсларни солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари. Жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг мазмуни.
Do'stlaringiz bilan baham: |