9.4. Солиққа оид қонунбузарликлар ва уларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари. Юридик ҳужжатлар тизимида қонунларнинг устуворлиги. Иқтисодиёт ва солиққа оид ҳуқуқбузарликлар таснифи. Солиқ қонунчилиги тизимида жазо чоралари моҳияти ва турлари.
Амалий машғулотларни
ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулотларда ўқувчилар фан бўйича назарий билимларини, мустаҳ- камлаб, керакли маълумотларни ҳисоблаш йўлларини ўрганадилар. Амалий машғулот- ларни ташкил этишда ўқувчиларнинг асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитишлари, шунингдек дарслик, ўқув қўлланмалар асосида ўқувчилар билимини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали ўқувчилар билимини ошириш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.
Амалий машғулотлар учун тавсия этилган мавзулар:
Ўз-ўзини банд қилиш сабаблари.
Тадбиркорлик қарорларини қабул қилиш.
Тадбиркорликнинг турли шарт-шароитлардаги фаолияти.
Кичик корхона, уни ташкил этиш шарт-шаротлари.
Етакчилик тушунчаси.
Корхонани ташкил этиш учун зарур бўлган молиявий маблағлар ва уларнинг манбалари
Тадбиркорлик фаолияти имкониятларини аниқлаш ва баҳолаш.
Корхона фаолиятида инсоннинг роли.
Бизнесга кириш йўллари.
Корхона харажатларини билиш.
Молиявий бошқариш ва молиявий ҳисоботлар.
Ахборотлар ва улардан фойдаланиш.
Бизнес-режани тайёрлаш.
Солиқ кодекси. Солиқларнинг жамият учун аҳамияти. Солиқларни тўлаш тартиби.
Юридик ва жисмоний шахсларни тўлайдиган солиқлари ставкалари бўйича ҳисоб-китобини амалга ошириш. Солиқ ставкалари бўйича имтиёзлар ва уларни қўллашнинг ҳуқуқий томонлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |