Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


 Муқобил ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар билан


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

4. Муқобил ҳарбий хизматни ўтаётган шахслар билан
тузиладиган меҳнат шартномаси 
Ўзбекистон Республикаси «Муқобил хизмат тўғрисида»ги Қонуни-
га
58
мувофиқ муайян тоифаларга мансуб бўлган фуқаролар муддатли 
ҳарбий хизмат ўрнига муқобил хизматни ўташлари, шу асосда корхона, 
муассаса ва ташкилотларда юқори малака талаб этилмайдиган ишларда 
ва малакасига мос келувчи бошқа ишларда ишлашлари лозим бўлади. 
Бундай шахсларни муқобил хизматни ўташ тартиблари юқорида эсла-
тилган Қонун, Ўзбекистон ҳукуматининг 1993 йил 7 июндаги 275-сонли 
қарори билан тасдиқланган «Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ 
тартиби тўғрисидаги Низом» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа 
вазирининг 1994 йил 20 сентябридаги 194-сонли буйруғи билан тасдиқлан-
ган йўриқнома билан тартибга солинади. 
Муқобил хизматни ўтаётган шахсларга нисбатан меҳнат қонунчили-
ги талаблари юқорида қайд этилган қонун ва қонун ҳужжатларида наза-
рда тутилган истиснолардан ташқари татбиқ этилади. Улар билан ҳар-
бий органлар йўлланмаси асосида ёзма шаклдаги меҳнат шартномаси 
тузилади. 
Юқорида баён қилинганларидан ташқари яна ҳомиладор ва ёш бо-
ласи бўлган аёллар, 18 ёшга тўлмаган шахслар, ногиронлар билан банд 
қилинган бўш иш жойларига ишга қабул қилиш юзасидан тузиладиган 
меҳнат шартномалари ҳам бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Кор-
хоналардаги товар-моддий бойликлари, пул ва бошқа қимматликлар би-
лан боғлиқ бўлган моддий жавобгарлик ишларига қабул қилинаётган 
шахслар билан меҳнат шартномаси тузишнинг бир қатор ўзига хос 
жиҳатлари мавжуд. 
Шунингдек, хусусий фуқаролар билан уларнинг оилавий ишларини 
бажариш учун тузиладиган меҳнат шартномалари, уларнинг мазмуни
қайд этилиши ва ходим ҳуқуқларини қўшимча равишда кафолатлаш во-
ситалари билан таъминланганлигига кўра ажралиб туради. Ўзбекистон 
Республикаси ҳукуматининг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сонли қарори-
га кўра хорижий фуқаролар билан меҳнат шартномаси тузиш ва уларни 
57
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаоли-
яти кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси. 
58
Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 1993, 6-сон. 21-бет. 


ишга қабул қилишнинг ўзига хос шартлари ҳамда тартиблари белгилаб 
қўйилган. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling