Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Айрим турдаги меҳнат шартномалари тузишнинг


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

4-§. Айрим турдаги меҳнат шартномалари тузишнинг
ўзига хос жиҳатлари 
Айрим вазифаларда ишлаш учун муайян тоифаларга мансуб бўлган 
ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномалари, шунингдек меҳнат 
шартномаларининг бошқа баъзи турлари ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлиб, бу хусусиятларни билиш ва тўғри ҳисобга олиш, уларга таал-
луқли бўлган қонунчилик талабларининг эътиборга олиниши меҳнат 
муносабатлари борасида қонунийликни таъминлашга, ходимлар ҳуқуқ 
ва манфаатларини самарали тарзда ҳимоя қилишга хизмат қилади. 
Ана шундай ўзига хос хусусиятларга эга бўлган меҳнат шартномалари 
қаторига ўриндошлар, уйда ишловчилар, танлов ёки сайлов асосида ўз ва-
зифасига тайинланадиган шахслар, муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий 
хизматчилар, уй хизматчилари билан тузиладиган шартномаларни киритиш 
мумкин. 
1. Ўриндошлик бўйича меҳнат шартномаси 
Ўриндошлик ходимнинг асосий иш вақтидан бўш бўлган вақтида 
алоҳида меҳнат шартномасига кўра меҳнат фаолияти бўлиб, у Меҳнат Ко-
декси билан ҳамда 1989 йил 9 мартда тасдиқланган (1990 йил 15 августдаги 
ўзгартиришлар билан) «Ўриндошлик бўйича ишлаш шартлари тўғрисида»ги 
Низом билан тартибга солинади
53
. Ходимларга уларнинг асосий иш жараё-
нидан ташқари бир корхона, муассаса, ташкилотларда ўриндошлик бўйича 
ишлашга рухсат этилади. Ўриндошлик бўйича ишлаш учун асосий иш 
жойидаги маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитасининг розилиги талаб 
этилмайди, аммо солиқларни тўғри ушлаш мақсадида асосий иш жойидан 
маълумотнома талаб этилади. 
Ўриндошлик бўйича ишга кираётган ходим паспортини, махсус би-
лим, малака талаб этиладиган ишларга қабул қилинаётганда маълумоти 
ҳақидаги тегишли ҳужжат, қонунда махсус кўзда тутилган ҳолларда 
тиббий кўрикдан ўтганлиги ва топширилаётган ишга яроқлилиги 
ҳақидаги тиббий маълумотнома тақдим этгач, ёзма меҳнат шартномаси 
52
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 
402-тартиб рақами билан давлат рўйхатига олинган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш 
тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома, (унга 2001 йил 19 майда 402-2 тартиб рақами билан ўз-
гартириш ва қўшимчалар киритилган. 
53
М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти), учинчи китоб. 
Т., 1996, 362-бет. 


тузилади. Корхона, муассаса, ташкилотларнинг иш берувчилари ўз хо-
димларининг ўриндошлик бўйича ишлашларини чеклаб қўйишлари 
мумкин. Бунда ходим саломатлиги, ишлаб чиқаришнинг хавфсизлиги, хо-
димнинг 18 ёшга тўлмаганлиги, ҳомиладорлиги ва бошқалар эътиборга олини-
ши мумкин. 
Ўриндошлик бўйича иш тўғрисидаги маълумотлар ходимнинг ил-
тимосига кўра асосий иш жойидаги маъмурият томонидан унинг меҳнат 
дафтарчасига ёзиб қўйилади. Қонунда махсус кўрсатиб қўйилган ҳол-
лардан ташқари, айни бир вақтда икки жойда раҳбарлик лавозимида 
ўриндошлик асосида ишлашга йўл қўйилмайди. 
Ходимларнинг айрим тоифалари учун ўриндошлик бўйича ишлаш-
нинг ўзига хос хусусиятлари белгилаб қўйилган (мактаб муаллимлари, 
тиббиёт ходимлари, концертмейстрлар, маданият ходимлари ва бошқа-
лар). Ўриндошлик бўйича ишлаётган шахс ўрнига доимий ходимни иш-
га қабул қилиниши муносабати билан ўриндошлик вазифасидан бўша-
тиб юборилиши мумкин. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling