Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
Билимингизни текшириб кўринг
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТУЗИШ ВА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ 1-§. Ишга қабул қилишнинг умумий тартиби
Билимингизни текшириб кўринг
1. Меҳнат шартномаси нима? 2. Меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга оширишда меҳнат шартномасининг аҳамияти қандай? 3. Меҳнат шартномаси билан фуқаролик ҳуқуқий шартномалар ўртасидаги асосий фарқларни айтиб беринг. 4. Меҳнат шартномаси томонлари кимлар? 5. Меҳнат шартномаси қандай шаклда тузилади? 6. Меҳнат шартномасининг асосий шартлари нималардан иборат? 7. Меҳнат шартномасининг қўшимча шартлари ҳақида сўзлаб беринг. 8. Меҳнат шартномасининг муддати бўйича қандай турлари мавжуд? VIII боб. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТУЗИШ ВА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ 1-§. Ишга қабул қилишнинг умумий тартиби Ишга қабул қилишнинг умумий тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексида ва унинг асосида қабул қилинган қонун ҳужжатла- рида белгилаб қўйилган бўлиб, мулкчиликнинг барча шаклидаги, турли усулда хўжалик фаолияти юритувчи барча корхона ва ташкилотлар учун бир хил талабларни илгари суради. Бу тартиблар Меҳнат Кодексининг 77- 87-моддаларида, ички меҳнат тартибининг Намунавий қоидаларида 49 ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган. Ишга қабул қилиш юзасидан қатъий тартибларнинг белгиланишидан мақсад – фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширилиши учун қулай ҳуқуқий шароит яратиш, меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш борасида асоссиз чеклашлар ва камситишларга йўл қўймасликдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 6-моддасида айтили- шича: Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдала- нишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек 49 Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 14 июнда 746- тартиб рақами билан рўйхатга олинган «Мулкчилик шакли, идоравий бўйсуниши, хўжа- лик юритиш шаклидан қатъи назар барча корхона, ташкилот, муассасалар учун ички меҳнат тартибининг Намунавий қоидалар»нинг 2-бўлими. ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижала- рига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муноса- батлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади. Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки давлатнинг кўпроқ ижтимоий ҳимоясига муҳтож бўлган шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар) тўғрисидаги алоҳида ғамхўрли- ги билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди. Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғри- сидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин. Ишга қабул қилишни асоссиз рад этишга йўл қўйилмайди. Меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган айрим тоифаларга мансуб бўлган фуқароларни (ҳомиладор ва уч ёшга етмаган боласи бўлган аёл- ларни) ишга қабул қилишлик рад этилган тақдирда унинг сабаби кўрса- тилгани ҳолда ёзма жавоб бериш лозим. Меҳнат шартномаси унинг та- рафлари барча асосий шартлар тўғрисида келишиб олган ва уни белги- ланган тартибда расмийлаштирганларидан бошлаб тузилган ҳисоб- ланади. Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади. Унинг шакли Ўзбеки- стон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқланган намунавий шарт- номага мувофиқ ишлаб чиқилади. Бундай намунавий шартнома Ўзбеки- стон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133- сонли қарори билан тасдиқланган 50 . Шунингдек, ушбу қарор билан «Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсия- лар» ҳам тасдиқланган бўлиб 51 , унда айтилишича, бу тавсияларга, ёзма меҳнат шартномаси намунасига амал қилиш мулкчиликнинг барча ша- клдаги корхоналар учун мажбурий саналади. Ишга қабул қилиш пайтида иш берувчи ишга кираётган шахсдан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни талаб қилиши ло- зим. Меҳнат Кодексининг 80-моддасида айтилишича: «Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни: паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, ўн олти ёшга тўлмаган шахслар эса, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани; 50 М. Гасанов, Е. Соколов. Ўзбекистонда меҳнат шартномаси (контракти). Т., 1996, 303- бет. 51 Ўша жойда, 209-бет. меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани; ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишлича ҳарбий гувоҳномани ёки ҳарбий ҳисобда турганлиги ҳақида гувоҳномани; қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёр- гарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётган олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги ди- пломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни тақдим этади. Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсдан қонун ҳуж- жатларида кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилиш таъқиқланади». Меҳнат Кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ишга қабул қилишни амалга оширишдан аввал ишга кирувчи- нинг саломатлигига кўра топширилаётган ишга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида олдиндан тиббий кўрикдан ўтказилиши талаб эти- лиши мумкин, жумладан, Меҳнат Кодекснинг 214-моддасида айтили- шича: «Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт: ўн саккиз ёшга тўлмаганлар; олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар; ногиронлар; меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транс- порт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар; озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар; умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасалар- нинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари. Меҳнат шароити ноқулай ишлар ва бажарилаётганида дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтилиши лозим бўлган бошқа ишларнинг рўйхати ва уларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Рес- публикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади». Ишга кирувчи шахсни тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиши ёки тиббий кўрик натижаларига кўра унинг топширилаётган вазифага но- мувофиқ эканлиги у билан меҳнат шартномаси тузилиши рад этилиши учун қонуний асос бўлиб ҳисобланади. Ишга қабул қилиш пайтида ишга кирувчининг муайян вазифа ва ла- возимларда ишлаш ҳуқуқидан суд ҳукмига биноан маҳрум этилганлиги маълум бўлиб қолганда бу ҳол унинг мазкур вазифа (лавозим)га ишга қабул қилинишига тўсқинлик қилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 17 декабрда 565-рақам билан қайд этилган «Юридик шахслар томонидан касса опе- рацияларини юритиш қоидалари»га кўра қасддан ғаразли жиноятлар со- дир этган шахслар пул ёки бошқа моддий бойликлар билан боғлиқ вазифа- ларга қабул қилинишлари мумкин эмас. Аммо амалиётда уни текшириш- нинг механизмлари яхши ишлаб чиқилган эмас ва бу ҳол муаммоларни келтириб чиқармоқда. Меҳнат Кодексининг 79-моддасига кўра: «Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака- укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади. Бу қоидадан истиснолар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томони- дан белгиланиши мумкин». Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорининг 3-иловасида «Давлат акционерлик корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 79- моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизма- тлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидалари- дан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари рўйхати» тасдиқланган бўлиб, унга кўра: 1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари. 2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари, шунинг- дек, қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот муа- ссасаларида ишловчи қишлоқ хўжалиги мутахассислари. 3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари ходимлари, шунинг- дек «Ўзбекистон темир йўллари» давлат ҳиссадорлик компаниясининг йўл, қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган ко- лонналари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларининг ходимлари, бу корхона ва ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари. 5. Соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика ва санитария- профилактика муассасаларининг шифокорлари. 6. Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар. 7. Театрлар, бадиий жамоалар ва студияларнинг артистлари, рассо- млари ва мусиқачилари. 8. Илмий муассаса ходимлари, шунингдек, сейсмик станциялар хо- димлари. 9. Гидрометеорология бош бошқармаси тармоқ ташкилотларининг ходимлари. 10. Дала геология экспедициялари, партиялари, отрядлари ва участ- калар ходимлари. 11. Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахас- сислари, халқ таълими ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий- маърифий муассасалар ходимлари. 12. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларидан фойдаланишни амалга оширувчи йўл ташкилотларининг ходимлари, бу ташкилотлар- нинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 13. Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялаш- ган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг хо- димлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 14. Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё транспортидан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 15. Магистрал трубопроводлар қурилиши ҳамда нефт ва газ конла- рини тартибга келтиришни амалга оширувчи қурилиш, қурилиш- монтаж ва бошқа ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг хо- димлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 16. Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик хўжаликлари, балиқчилик за- водлари, балиқларга увулдириқ сочиш ва уларни ўстириш хўжаликлари ва балиқларни озиқлантирадиган жойларнинг ходимлари (бу ташкилот- ларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари) шулар қаторига киритилган. Юқорида қайд этилган ва бошқа тартибларга хилоф равишда ишга қабул қилинган шахслар ўз розиликлари билан бошқа ишга ўтказилади- лар, агар бунинг иложи бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Ко- декси 106-моддаси, 4-бандига кўра ишдан бўшатилади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling