Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
-§. Компенсация тўловлари, уларнинг турлари ва аҳамияти
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
2-§. Компенсация тўловлари, уларнинг турлари ва аҳамияти
Ходимнинг ўз ҳизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ равишда қилган харажатлари иш берувчи томонидан тўлиқ қоплаб борилиши назарда тутилган. Бундай тўловлардан кўзланган мақсад ходимнинг иш берувчи манфаатлари йўлида ўз ёнидан қилган моддий ва пул харажатларини унга қайтариб қоплаб бериш, шу йўл билан хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилганлиги ту- файли унинг мулкий жабр кўришига йўл қўймасликдан иборат. Меҳнат қонунчилиги ходимнинг хизмат бурчларини бажариши би- лан боғлиқ равишда қилган ва иш берувчи томонидан қопланиши лозим бўлган харажатлар доирасини: Хизмат сафарига бориш билан боғлиқ харажатлар; Бошқа жойга кўчиш билан боғлиқ харажатлар; Ходимга тегишили бўлган мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар, ходим амалда қилган бошқа харажатлар иш берувчи билан келишиб белгиланади. Хизмат сафарига юборилган ходимга: а) йўл харажатлари; б) тураржой ижараси харажатлари; в) яшаш харажатлари; г) иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар қоплаб бе- рилади. Меҳнат Кодексининг 172-моддасида айтилишича, бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидаги харажатлар компенсация қилиниши бел- гиланган: кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар; янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар; ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа ха- ражатлар. Кўчиш билан боғлиқ равишда ходимга ва унинг билан бирга кўчиб кетаёт- ган оила аъзосига бериладиган компенсация тўловларининг турлари, энг кам миқдорлари ва бундай харажатларни компенсация қилиш шартлари махсус меъёрий ҳужжатлар билан белгилаб қўйилади, Аммо, ҳар бир корхона, ташкилот бундай ха- ражатларни белгиланганидан кўпроқ миқдорда қоплаш тўғрисида ходимлар вакил- лик органи билан келишган ҳолда қарор қабул қилиш, ушбу масалаларни корхона- нинг локал меъёрий ҳужжатларида (жамоа келишуви, жамоа шартномаси, махсус низом ва бошқалар) белгилаб қўйиши мумкин. Иш берувчи томонидан компенсация қилиниши лозим бўлган, ходим томо- нидан қилинадиган харажатларнинг бир тури ходимга тегишли бўлган мол- мулк, асбоб-анжом ва бошқа буюмлардан корхона манфаатлари йўлида фойда- ланилганлик харажатларини қоплаб берилиши лозимлигидир. Ходимга тегишли транспорт воситасидан, бинодан, махсус асбоблардан фойдаланиш харажатлари- ни, ходимга берилмаган махсус кийим, махсус пойафзал қийматини (башарти, хо- димнинг ўзи сотиб олган бўлса) тўланиши ва бошқалар ҳам ана шундай компен- сация тўловлари қаторига киради. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling