Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Билимингизни текшириб кўринг


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Билимингизни текшириб кўринг 
1
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами, 1994 йил, 2-сон, 7-
модда. 


1. Ходимларнинг соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқи деганда 
нималар англанмоғи лозим? 
2. Меҳнат муҳофазаси деганда нималар тушунилади? 
3. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазму-
нини сўзлаб беринг. 
4. Меҳнат муҳофазаси юзасидан ходимлар ва иш берувчилар ҳуқуқлари ҳамда маж-
буриятлари нималардан иборат? 
5. Корхоналарда меҳнат муҳофазасига оид қандай тадбирлар амалга оширилади? 
6. Зарарли ва ноқулай меҳнат шароитларида ишловчи ходимлар меҳнатини муҳофа-
залаш қоидалари қандай? 
7. Айрим тоифага мансуб ходимлар (вояга етмаганлар, аёллар, ногиронлар ва бошқа-
лар) меҳнатини муҳофазалашнинг қандай махсус қоидалари мавжуд? 
8. Якка ҳимояланиш воситалар ҳақида гапириб беринг. 
9. Профилактик озиқ-овқат маҳсулотлари қачон берилади? 
10. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва зарарланишлар қандай тартибда 
текширилади? 
11. Умумий ва махсус текшириш ўтказиш нима? 
12. Корхоналардаги бахтсиз ҳодисалар қандай тартибда ҳисобга олиниб борилади? 
 
XVII
 
боб.
МЕҲНАТ
 
НИЗОЛАРИ 
 
1-§. Меҳнат низолари тушунчаси ва уларни тўғри ҳал этишнинг аҳами-
яти 
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида турли мулкчилик шакли-
даги корхона ва ташкилотларда ишлаётган ходимлар меҳнат ҳуқуқлари-
ни самарали ҳимоя қилиш, айрим иш берувчилар томонидан йўл қўйилиши 
мумкин бўлган ўзбошимчаликлар, қонун бузарликларни бартараф этиш, шу 
жумладан баъзи ходимларнинг ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилишларига 
йўл қўймаслик меҳнат муносабатларида қонунчилик ва адолатни таъмин-
лашнинг муҳим шартидир. 
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходим ва иш берувчи 
ҳуқуқлари тенг эътироф этилади, уларга бир хил иқтисодий ҳамда 
ҳуқуқий шароит яратиб берилади, шу орқали улар ўртасида келиштириб 
бўлмайдиган зиддиятлар юз беришининг олди олинади. 
Аммо тараққиёт диалектикаси ва ҳаёт қонунларига кўра ходим би-
лан иш берувчи ўртасида турли ихтилофлар юз бериши учун ҳар доим 
сабаблар етарли бўлади ҳамда меҳнат қонунчилигининг вазифаларидан 
бири ушбу ихтилофлар юз бериши шарт-шароитларини бартараф эта 


бориш, юз берганда эса уларни адолат ва қонунчилик тамойилларига 
қатъий амал қилган ҳолда ҳал этилишини таъминлашдан иборат. 
Корхоналарда ходим ва иш берувчи ўртасида меҳнат низоси юз бе-
ришига бир қатор объектив ҳамда субъектив омиллар сабаб бўлади. 
Объектив омиллар қаторига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг 
етарли эмаслиги, ишлаб чиқаришни ташкил этишда йўл қўйиладиган 
камчиликлар, меҳнат муносабатларида иштирок этувчи шахслар ма-
фаатлари ўртасида зиддиятлар юзага келиши ва бошқалар киради. 
Айрим ходим ва иш берувчининг ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қили-
ши, корхона меҳнат жамоасида носоғлом маънавий-психологик муҳит-
нинг юзага келиши каби ҳолатлар меҳнат низолари юз беришининг 
субъектив омиллари бўлиши мумкин. 
Меҳнат соҳасида ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка меҳнат 
ихтилофлари, қоидага кўра, ҳар икки тарафнинг музокаралари, ўзаро 
келишувлари орқали тинч йўл билан ҳал этилиши лозим. Аммо бундай 
келишмовчиликлар тинч йўл билан ҳал этилмаса, у ҳолда меҳнат низоси 
қонунда белгиланган тартибда махсус органлар томонидан кўриб 
чиқилиши ва ҳал этилиши лозим бўлади. 
Якка меҳнат низолари деганда иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат 
тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни, меҳнат шартнома-
сида назарда тутилган меҳнат шартларини қўллаш юзасидан келиб чиққан 
келишмовчиликлар тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 260-моддасига кўра якка 
меҳнат низолари: 

меҳнат низоларини кўриш комиссиялари томонидан; 

туман, шаҳар судлари томонидан кўриб чиқилади, шунингдек, айрим 
тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат низолари бўйсуниш тартибида 
юқори турувчи органлар томонидан кўрилиши мумкин (276-моддаси); 

ходим янги меҳнат шароитларини белгилаш ёки мавжуд шарт-
ларни ўзгартиришга доир меҳнат низоларини иш берувчи ёки касаба 
уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи томонидан ҳал 
қилинади (МКнинг 280-моддаси). 
Ходим меҳнат низосини ҳал этишни сўраб меҳнат низоларини 
кўриш комиссиясига ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли 
бўлиб, низо дастлабки тарзда комиссияларда кўриб чиқилмаганлиги су-
дда кўрилишига тўсқинлик қилмайди. 
Меҳнат кодексининг 270-моддасига биноан меҳнат низосининг ҳал 
этилишини сўраб меҳнат низолари комиссиясига ёки судга мурожаат 
қилиш юзасидан қуйидаги даъво муддатлари белгиланган: 



ишга тиклаш низолари ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор 
қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир 
ой; 

ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни 
тўлаш ҳақидаги низолар бўйича зарар етказилганлиги иш берувчига 
маълум бўлган кундан бошлаб бир йил; 

бошқа меҳнат низолари бўйича ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини 
билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ойдан иборат. 
Ушбу даъво муддатлари узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган 
тақдирда бу муддатни суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан 
қайта тикланиши мумкин. Меҳнат низолари юзасидан даъво муддатлари 
фуқаролик қонун ҳужжатларида белгиланган умумий қоидалар асосида 
тўхтатиб турилиши ёки узилиб қолиши мумкин. 
Қонунларда айрим турдаги талабларга нисбатан даъво муддатининг та-
тбиқ этилмаслиги, яъни ҳуқуқ бузилиши ҳолати қачон юз берилганлигидан 
қатъи назар, ҳуқуқлар ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбе-
кистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 163-моддасига мувофиқ 
фуқароларнинг ҳаёти ёки соғлигига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги та-
лабларга даъво муддати жорий этилмаслиги белгилаб қўйилган. 
Ходимда меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал 
этиб беришни сўраб судга мурожаат қилганларида (даъвогар ёки ариза-
чи сифатида) суд харажатларини (давлат божи ва бошқа суд харажатла-
рини) тўлашдан батамом озод қилинадилар. Меҳнат низосининг суд-
ловлиги ва тааллуқлигини ҳал этиш пайтида фуқаролик ишларини судга 
тааллуқлиги тўғрисидаги умумий қоидалар билан бир қаторда меҳнат 
тўғрисидаги қонун ҳужжатларида талаблари ҳам тўлиқ ҳисобга 
олинмоғи лозим. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling