Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Қаралсин: Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари-
ни ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпла-
ми, 2001 йил, №21, 145-модда. 


ундиришга доир талаблари бир йилдан ортиқ бўлмаган муддат учун 
қондирилади. Ходимнинг пул ундиришга доир бошқа талаблари уч йил-
дан ортиқ бўлмаган муддат учун қондирилади. 
Меҳнат низолари юзасидан меҳнат низолари комиссияси чиқарган 
қарор, шунингдек суд чиқарган қарор асосида тўланган суммаларни, баша-
рти қарор ходимнинг берган ёлғон маълумотларига ёки тақдим этган сохта 
ҳужжатларига асосан қабул қилинган бўлиб, пировардида у назорат тарти-
бида бекор қилинган ҳоллардагина, ходимдан қайта ундиришга йўл қўйи-
лади. 
Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан 
қонунни нотўғри қўллаш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта 
ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато 
оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно. Ходимга у берган 
ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида 
тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб 
олинади.
4-§. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнат низоларини кўриб
ҳал этиш 
 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 276-модасида: 
Айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат шартномасини 
бекор қилиш, бошқа ишга ўтказиш, асоссиз равишда бошқа ишга ўтка-
зиш ёки меҳнатга оид муносабатларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолда 
етказилган зарарни ундириш ва интизомий жазо бериш масалаларига 
тааллуқли меҳнат низолари қонунда белгиланган тартибда кўриб 
чиқилади деб кўрсатиб қўйилган. 
Меҳнат низолари махсус тартибда кўриб чиқиладиган ходимлар до-
ираси чекланган бўлиб, улар қаторига бугунги кунда: 
а) ўз лавозимига юқори турувчи давлат ҳокимияти ёки бошқарув органи 
томонидан тайинланадиган, тасдиқланадиган ёки сайланадиган раҳбар 
мансабдор шахслар (ҳокимлар, вазирлар, бошқарма бошлиқлари ва 
бошқалар); 
б) судьялар; 
в) прокурорлар, уларнинг ўринбосарлари, ёрдамчилари, терговчилар 
киритилган. Ушбу шахсларнинг юқорида келтирилган, Меҳнат кодек-
сининг 276-моддасида санаб ўтилган масалалардаги, яъни: 
1) меҳнат шартномасини бекор қилиш; 


2) бошқа ишга ўтказиш; 
3) асоссиз бошқа ишга ўтказиш ёки ишдан бўшатиш туфайли 
мажбуран бекор юрган вақти учун кўрилган моддий зарар ўрнини 
қоплаш; 
4) интизомий жазо бериш юзасидан меҳнат низоларигина махсус 
тартибда кўриб ҳал этилади. Бу тоифаларга мансуб шахслар бошқа асо-
слардан келиб чиқувчи меҳнат низоларини ҳал этилиши юзасидан уму-
мий асосларда судга мурожаат қилишлари мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 30-августдаги 
қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси прокуратура орган-
ларининг ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгар-
лиги тўғрисида»ги Низомга кўра прокурор-тергов ходимлари ўзларига 
қўлланилган интизомий жазо устидан жазо бериш тўғрисида буйруқ 
чиқарган прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига 
интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги буйруқ эълон қилинганидан кейин 
икки ҳафта ичида шикоят қилишлари мумкин. Шикоятни кўриб чиқиш 
муддатлари ва тартиблари юқоридаги Низомда белгиланган
93

Умумий юристдинция судлари ва хўжалик судларининг судьялари-
ни интизомий жазога тортиш ва қўлланилган интизомий жазо устидан 
шикоят бериш тартиблари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши-
нинг 1993 йил 2 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Судьяларнинг 
малака ҳайъати тўғрисидаги Низомга» кўра интизомий жазо қўллаш 
юзасидан судьянинг берган шикояти малака ҳайъати томонидан белги-
ланган муддатда ва тартибда кўриб ҳал этилади
94


Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling