Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Билимингизни текшириб кўринг


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Билимингизни текшириб кўринг 
1. Меҳнат низолари нима ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари қандай? 
2. Меҳнат низоларини кўрувчи қайси органларни биласиз? 
3. Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қайси муддатларда мурожаат этиш мум-
кин? 
4. Меҳнат низоларининг тааллуқлилиги ва судловлилиги қандай аниқланади? 
5. Меҳнат низолари комиссияси ҳақида гапириб беринг. 
6. Бевосита туман (шаҳар) судида қайси тоифадаги меҳнат низолари кўрилади? 
7. Меҳнат низоси юзасидан судда иш қўзғаш, даъво аризаси билан мурожаат қилиш 
ҳуқуқи кимларга берилган? 
93
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил 9-сон, 145-
модда.
94
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1993 йил, 10-
сон, 370-модда. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 
декабрдаги 164-II сонли қарорига кўра янги таҳрирда (ўзгартиришлар ва қўшимчалар би-
лан) тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, №8, 
38-модда.


8. Меҳнат низоси судда қайси муддатда кўриб чиқилади? 
9. Меҳнат низоси юзасидан суд ҳал қилув қарорларини ижро этилиш хусусиятлари 
қандай? 
10. Суд қарорларининг қайтарма ижроси деганда нима тушунилади? 
11. Меҳнат низолари бўйича суд харажатлари хусусияти ҳақида гапириб беринг. 
12. Айрим тоифадаги давлат хизматчиларининг меҳнат низолари ҳал этилишида 
қандай ўзига хос хусусиятлар мавжуд? 
13. Жамоага доир меҳнат низолари нима? 
XVIII
 
боб.
МЕҲНАТ
ҚОНУНЛАРИ
ИЖРОСИ
УСТИДАН
НАЗОРАТ
ОЛИБ
БОРИШ.
МЕҲНАТ
ҚОНУНЛАРИНИ
БУЗГАНЛИГИ
УЧУН
ЖАВОБГАРЛИК 
1-§. Меҳнат муносабатларида қонунчиликни таъминлаш устидан назорат ва 
унинг турлари 
Қонун устуворлиги – амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг бош та-
мойилларидан бири саналади. Келажаги буюк давлат барпо этиш мақса-
дини ўз олдимизга қўяр эканмиз, ушбу буюк давлатни қонун салтанати 
сифатида, инсоният ўз тараққиётида қўлга киритган демократик ва 
умуминсоний қадриятлар олий неъмат деб қараладиган фуқаролик жа-
мияти сифатида кўз олдимизда тасаввур этамиз. Табиийки, бундай 
давлатда ва жамиятда фуқаролар ҳуқуқлари поймол этилиши, инсоний 
манфаатлар оёқ ости қилинишига асло йўл қўйилмайди. Қонун салта-
натини барпо этиш, энг аввало, қонунларга барчанинг сўзсиз ва оғиш-
май амал қилишини таъминлаш орқали амалга оширилиши мумкин. 
Афсуски, бугунги кунда корхона ва ташкилотларда меҳнат қонунлари-
ни бузиш, ходимлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига беписандлик 
билан қараш ҳоллари тез-тез учраб турибди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Оила ва аёллар муа-
ммолари комиссияси мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси ва 
Тошкент шаҳрида жойлашган енгил саноат корхоналарида Меҳнат ко-
дексининг хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ногиронлар учун белги-
ланган имтиёзларга доир қисмини ижро этилиши аҳволи қониқарсиз 


эканлиги, имтиёз ва кафолатлар бу шахсларга тўла ҳажмда берилмаёт-
ганлиги, бошқа қонунбузарликларга йўл қўйилаётганлиги қайд этила-
ди
95
. Айрим ҳолларда қонунчиликни таъминлаш учун масъул шахслар-
нинг ўзлари томонидан меҳнат қонунлари, бошқа қонун ҳужжатлари 
қўпол бузилаётганини кузатишнинг ўзи ачинарли
96
. Бундай салбий ҳо-
латлар қонунчиликни таъминлаш устидан кузатув ва назоратни ку-
чайтириш долзарб вазифалардан бири эканлигини кўрсатади. 
Меҳнат қонунлари бажарилиши устидан назорат деганда ваколатли 
давлат ва жамоат органлари томонидан ходимлар меҳнат ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш мақсадида амалга ошириладиган махсус фаолият тушу-
нилади. Назорат фаолияти давомида ушбу ваколатли органлар иш бе-
рувчи ва у вакил қилган шахслар томонидан меҳнат қонунлари бузили-
шининг олдини оладилар, бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклайдилар, 
қонун бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларни тегишли 
ҳуқуқий жавобгарликка тортадилар. 
Меҳнат қонунларига амал қилишни назорат қилиш ваколатли орган то-
монидан амалга ошириладиган текшириш ишларидан иборат ва бунда иш 
берувчи, унинг вакили қарорлари, фармойишларининг қонунийлиги текши-
риб чиқилади. Меҳнат қонунларига риоя этиш масалаларига Ўзбекистон 
Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни
97

Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари бағишланган. 
Меҳнат муносабатларида қонунчиликни таъминлаш борасида назо-
ратнинг қуйидаги турлари амалга ошрилиди: 
а) давлат назорати
б) идоравий назорат; 
в) суд назорати; 
г) прокурорлик назорати; 
д) жамоат назорати. 
Меҳнат қонунчилигини бажаришда амалга ошириладиган назорат 
фаолиятлари меҳнат шартларини белгиланиши ва бу шартларни қўлла-
нилиши устидан амалга оширилади. 
Дастлабки назорат, кундалик назорат ва якуний назорат ўзаро фарқ 
қилинмоғи лозим. 
95

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling