Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Қаранг: «Халқ сўзи» газетаси, 2000 йил 13 июл. 
96
Қаранг: «Ҳоким қонунни тан олмаса...», «Халқ сўзи» газетаси, 1999 йил 23 январ; 
«Таъқиб», «Ишонч» газетаси, 1999 йил 9 ноябр. 
97
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, 1-
сон, 8-модда. 


Меҳнат соҳасидаги давлат бошқаруви ва қонунлар бажарилиши 
устидан назорат ва текшириш олиб бориш ҳақида Ўзбекистон Респуб-
ликаси Меҳнат кодексининг 9-моддасида айтилган бўлиб, бу вазифала-
рни бажариш:
1) шунга махсус вакил қилинган давлат органлари ва уларнинг ин-
спекциялари; 
2) касаба уюшмалари ва уларнинг ҳуқуқ ҳамда техника инспекциялар. 
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларига риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тар-
тибда амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат тўғри-
сидаги қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назорат олиб 
бориш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ва унга бўйсунувчи 
прокурорларга юклатилган
98

Меҳнат кодексининг 8-моддасида айтилишича: «Ҳар бир шахснинг 
меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланади, бу ҳимоя 
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текширувчи 
ва назорат қилувчи органлар, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи 
органлар томонидан амалга оширилади». 
2-§. Меҳнат қонунлари бажарилиши устидан назорат олиб
борувчи органлар ва уларнинг ваколатлари 
Махсус ваколат берилган давлат органлари ва инспекциялари иш 
берувчи ёки унинг юқори турувчи органлардан мустақил равишда турли 
шаклдаги мулкчиликка асосланувчи корхона, муассаса ташкилотларда 
меҳнат қонунчилигига амал қилиниши аҳволини назорат қилади. Бу ор-
ганлар турли давлат идоралари қарамоғида бўлиб, ваколатлари ва вази-
фалари ҳам турличадир. 
1. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий 
муҳофаза қилиш вазирлигининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси у 
ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1993 
йил 29 июлдаги 378-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида 
фаолият юритади
99

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси Ўзбекистон Республикаси 
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий 
бўлинмаси ҳисобланади. Низомнинг 2-бандида айтилишича, инспекция 
98
Қаралсин: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни. Ўзбекистон 
Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, №20, 139-модда. 
99
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари тўплами. 1993 йил, 7-сон, 29-
модда.


барча мулкчилик шаклидаги корхоналар фаолиятини улар томонидан 
меҳнат қонунлари, жамоа шартномаларига амал қилишини назорат 
қилиши, ана шу мақсадда корхоналарга тўсқинсиз кириши, зарур ҳуж-
жатларни талаб қилиб олишлари, қонун бузилиши фактлари аниқланганида 
уларни бартараф этилишини талаб қилиши мумкинлиги кўрсатиб қўйилган. 
Давлат меҳнат инспекцияси кўрсатмаси белгиланган муддатда ба-
жарилиши, ундан норози бўлинган тақдирда 10 кунлик муддат ичида 
судга мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилган. Давлат меҳнат 
ҳуқуқий инспекциясининг қонунлар ижросини таъминлаш, қонунбузар-
ликларни таҳлил қилиш, таъсир чоралари қўллаш юзасидан бошқа вако-
латлари юқоридаги низомда белгилаб қўйилган. 
2. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий 
муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат техникавий меҳнат инспекцияси 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 12 ап-
релда №134 рақам билан рўйхатга олинган низомга кўра иш олиб бора-
ди. 
Низомнинг 1-бандида унинг вазифалари белгилаб қўйилган. 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза 
қилиш вазирлигининг Давлат техникавий меҳнат инспекцияси ва унинг 
жойлардаги бўлинмалари: 
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофа-
за қилиш вазирлигининг Давлаттехникавий меҳнат инспекцияси, меҳнат, 
бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар 
бошқармалари Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғри-
сидаги қонунларга вазирликларда, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, 
ишлаб чиқариш бирлашмаларида, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, ак-
циядорлик жамиятларида, давлат ҳайъатларида, фермер хўжаликлари, кичик ва 
қўшма корхоналарда (бундан буён корхоналар деб аталади) ишлаб чиқариш 
усули, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар риоя этили-
ши устидан назорат ва кузатув ягона тизимини ташкил этади. 
Давлат техникавий меҳнат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир: 
Гувоҳномани тақдим этиб, исталган вақтда ҳеч бир тўсиқсиз корхо-
наларга борадилар ва текширадилар; 
Иш берувчиларга, корхоналарнинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларга 
меҳнат муҳофазасига доир Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бо-
шқа меъёрий ҳужжатларнинг бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги 
мажбурий ижро этилиши лозим бўлган кўрсатмалар беради; 
Меҳнат муҳофазасига доир қонунлар, меъёрлар, андоза (стан-
дарт)ларни бузишда айбдор бўлган корхоналарнинг раҳбарлари, ман-


сабдор шахслари ва бошқа масъул ходимларига белгиланган тартибда 
жарима солади; 
Кузатиш ва назорат қилиш вазифаларини амалга оширишда зарур 
бўлган тушунтиришлар ва бошқа ахборотларни ижро этувчи ҳокимият 
идораларидан, корхоналардан оладилар; 
Меҳнат муҳофазасига доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар 
бузилиши аниқланган чоғда ишлаб чиқариш, цехлар, жиҳозларнинг 
ишини тўхтатиб қўяди; 
Белгиланган тартибда меҳнат муҳофазаси ўқув курсларини тугат-
маган ва қоидалар, меъёрлар, йўл-йўриқлар хусусидаги билимларини 
текширувдан ўтказмаган шахсларни ишдан четлаштиради; 
Меҳнат муҳофазасига доир қонунларни, қоидалар, меъёрлар, андоза 
(стандарт)ларни мунтазам равишда бузиб, тўхтатиб қўйилган ишлаб 
чиқариш, цехлар, жиҳозлар ишини ўзбошимчалик билан тиклаган шах-
сларнинг эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши тўғрисидаги тақди-
мномаларни корхона раҳбарларига ва улар бўйсунувчи идораларга бе-
ради; 
Меҳнат муҳофазасига доир қонунларнинг бузилиши, (бош) давлат 
техникавий меҳнат нозир (инспектор)ининг кўрсатмалари бажарилмагани 
хусусидаги даъво талаблари ва бошқа материалларни тегишли ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш идораларига юборади; 
Сертификатларга эга бўлмаган ёки давлат андоза (стандарт)лари та-
лабларига ва техникавий шартларга мувофиқ бўлган ишлаб чиқаришни 
ҳамда якка тартибда ва жамоа бўлиб ҳимоя қилиш воситаларидан фой-
даланишни тақиқлайди; 
Зарур бўлган ҳолларда бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш ва бо-
шқа машина жиҳозларидан бундан буён ҳам фойдаланиш мумкинлигини 
аниқлаш учун корхона раҳбарларидан уларнинг ҳолатини техникавий 
экспертизадан ўтказишни талаб қилади. 
Давлат техникавий меҳнат инспекциясининг кўрсатмалари мажбу-
рий кучга эга бўлиб, ундан норози бўлган шахслар судга шикоят бери-
шлари мумкин. 
3. 
Саноатда ишларни хавфсиз олиб бориш ва назорат бўйича Агент-
лик. Бу орган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 7 феврал-
даги 2535-УП сонли «Ўзбекистон Республикаси саноатда ишларни хав-
фсиз олиб бориши ва тоғ-кон назорати Давлат қўмитасини саноатда 
ишларни хавфсиз юритиш ва тоғ-кон назорати бўйича Агентликка айла-
нтириш тўғрисида»ги Фармони асосида ташкил этилган. Унинг тўғри-
сидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 
йил 7 апрелдаги қарори билан тасдиқланган. 


Унинг асосий вазифаси саноатда ва тоғ-кон саноатида ишларни 
хавфсиз олиб борилиши, техника хавфсизлиги талабларига риоя этили-
ши, меҳнат шароитларини тегишли стандартларга мувофиқ бўлишини 
назорат қилишдан иборат. Уларга ушбу вазифаларни амалга ошириш 
учун зарур ваколатлар берилган. Жумладан, ушбу агентлик ва унинг 
жойларда органлари корхоналар ишини текширишга, тегишли қарорлар 
қабул қилишга, уларни мажбурий ижро этилишини таъминловчи чора-
лар кўришга ҳақли саналадилар. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling