Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
6.
Прокуратура органлари Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуни асосида иш олиб борадилар 1 . Ушбу Қонуннинг 2-моддасида уларнинг асосий вазифалари кўрсатиб қўйилган. Унга кўра: Ўзбекистон Ресбуликаси Бош прокурори ва унга бўсунувчи проку- рорлар барча вазирликлар, Давлат қўмиталари, идоралар, давлат назора- ти идоралари, ҳокимлар, шунингдек кимга бўйсунишидан, кимнинг та- сарруфидан бўлишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, муассаса- лар, корхоналар ва ташкилотлар, ҳарбий қисмларда, жамоат бирлашма- лари, мансабдор шахслар; фуқаролар қонунларни аниқ ва бир хилда ижро этишлари устидан назоратни амалга оширадилар. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ прокурор назорати предмети бўлиб: барча вазирлик, Давлат қўмиталари, идоралар, давлат назорати идора- лари, ҳокимлар, муассасалар, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, ҳар- бий қисмлар, жамоат ташкилотлари, партиялар ва ҳаракатлар, мансабдор шахслар қонунларни бажараётганлиги, шунингдек улар чиқараётган ҳуж- жатлар Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ва Қонунларига муво- фиқлиги; шахснинг дахлсизлиги тўғрисидаги, фуқароларнинг ижтимоий- иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисидаги, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини муҳофаза қилиш (башарти, ушбу ҳуқуқларни муҳофаза этишнинг ўзга тартиби кўзда тутилмаган бўлса) тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши; иқтисодий муносабатларга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ташқи иқтисодий фаолиятга доир қонунларга риоя этилиши. Прокурор аралашувини талаб қиладиган қонун бузилиш ҳоллари ҳақида аризалар ёки бошқа маълумотлар тушганда, шунингдек етарли асо- слар бўлганда ҳам ўз ташаббуси билан қонунлар ижросининг текширувла- ри ўтказилади. Прокурорнинг хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятига бево- сита аралашувига, шунингдек идоравий бошқарув ва назорат органлаи фа- олиятини амалга оширишга йўл қўйилмайди. Прокурор назорати воситала- ри ва усуллари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling