Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Download 1.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/101
Sana26.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1231856
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   101
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Меҳнат ҳуқуқий муноса-
батларнинг мазмуни 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар меҳнат қонунлари ва меҳнат муноса-
батлари каби икки социал воқеликнинг маҳсули саналади. Меҳнат ҳуқуқий 
муносабатларининг ўрнатилиши бир томондан ходимнинг, иккинчи то-
мондан иш берувчининг меҳнат жараёнидаги амалий фаолиятларини 
тартибга солишдан иборатдир. Бу амалий фаолият меҳнат шартномаси-
ни тузиш, меҳнат шароитларини таъминлаш ва ҳоказолардан иборат 
бўлиб, меҳнат муносабатлари мазмунининг моддий томонини ташкил 
этади. 
Меҳнат муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятла-
ри, субъектив ҳуқуқий ҳолат меҳнат муносабатларининг иродавий 
мазмунидан иборатдир. 
Ходимнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, иш берувчининг ҳуқуқ 
ҳамда мажбуриятлари меҳнат ҳуқуқий муносабатлар мазмунининг энг 
муҳим таркибий қисми, зарур элементидир. 
3-§. Бошқа турдаги меҳнатга оид муносабатлар 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ равишда юз берадиган 
меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларнинг бир неча турлари мавжуд 
бўлиб, уларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. 
1. Меҳнатга оид ташкилий бошқарув муносабатлари 


Меҳнат ҳуқуқи билан тартибга солинадиган муносабатлардан бири 
– корхона меҳнат жамоаси, касаба уюшмалари қўмиталари, иш берувчи 
вакиллик органлари иштирок этадиган ташкилий-бошқарув муноса-
батлари меҳнат ҳуқуқида муҳим ўрин тутади. Бундай ташкилий-
бошқарув муносабатлари касаба уюшмалари билан давлат органлари 
ўртасидаги алоқаларни ҳам ўз ичига олади. Бу алоқалар турли даража-
даги касаба уюшмалари органлари билан турли давлат органлари 
орасидаги алоқаларни қамраб олади. 
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида иш берувчилар ва касаба 
уюшмалари, иш берувчилар ҳамда корхона меҳнат жамоаси меҳнат ша-
роитларини белгилаш ва ўзгартиришга оид бошқарув муносабатлари 
муҳим ўрин тутади. Бу ҳуқуқий муносабатлар меҳнат ҳуқуқи нормала-
рининг ижтимоий муносабатларини тартибга солишидаги самарадорли-
гини оширишга қаратилгандир. 
Корхона иш берувчиси – меҳнат жамоаси, корхона иш берувчиси – 
касаба уюшмаси тарзидаги турли субъектли муносабатлар шаклидаги 
ташкилий-бошқарув муносабатлари ёки бевосита ишлаб чиқариш демо-
кратиясини ифодалайди. Шу билан бирга бошқарув муносабатларида 
корхона иш берувчиси устувор мавқега эга бўлади. 
Ташкилий бошқарув муносабатларда корхона иш берувчиси зимма-
сига муайян мажбуриятлар юклатилади. Бундай муносабатларда меҳнат 
жамоаси ва касаба уюшмалари қўмиталарининг иштирок этиш шакллари 
турлича бўлиб, қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган. 
Ташкилий бошқарув муносабатлари одатда ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш, бошқариш, локал ҳужжатлар қабул қилиш юзасидан қарорлар 
қабул қилиш, меҳнат қонунларини қўллаш зарурати туфайли юзага ке-
лади. Бундай қарорларни қабул қилиш ташаббуси одатда иш бе-
рувчидан, баъзан эса касаба уюшмаси қўмитасидан ҳам чиқиши мум-
кин. 
Ташкилий бошқарув соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни барҳам 
топишига олиб келадиган юридик фактлар жумласига ушбу масалага 
оид аввал амал қилиб келган акт (қарор)ни бекор қилиниши ёки бошқа 
ана шундай қарор қабул қилиниши кабилар киради. 

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling