Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
Ишга жойлаштиришга оид ҳуқуқий муносабатлар
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
2. Ишга жойлаштиришга оид ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида назарда тутилган фуқароларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари фуқаро ҳуқуқий статусининг муҳим элементларидан бири бўлиб, бу ҳуқуқни амалга оширилиши умумий ҳамда махсус юридик кафолатлар воситаси- да таъминланади. Аҳолини ишга жойлаштириш давлат тузилмалари орқали амалга ошириладиган иш билан таъминлаш фаолияти ана шунд- ай юридик кафолатлардан бири бўлиб ҳисобланади. Мамлакатимизда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулла- нувчи давлат органлари сифатида Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва унинг вилоятлар, туман (шаҳар)лардаги маҳаллий меҳнат бўлимлари фаолият юритадилар. Уш- бу муносабат мазмуни ҳуқуқ ва мажбуриятларнигина эмас, меҳнат ор- гани томонидан фуқарони иш билан таъминлашга қаратилган аниқ ҳаракатлар қилинишини, иш топиб бериш имкони бўлмаганда эса уни ўқитиш – янги касбга ўргатиш, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади. Ишга жойлаштиришга оид бўлган ҳуқуқий муносабатлар фуқаро ўзига иш излай бошлаши муносабати билан юзага келади ва ўзаро боғлиқ, аммо нисбатан мустақил бўлган қуйидаги ҳуқуқий муноса- батларни қамраб олади: а) ишга жойлаштириш органи билан иш сўраб мурожаат қилган фуқаро ўртасидаги муносабатлар; б) ишга жойлаштириш органлари билан иш кучига муҳтож бўлган корхона – ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар; в) ишга юборилган фуқаро билан корхона – ташкилот ўртасидаги муносабатлар. Фуқаро билан ишга жойлаштириш органлари ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар пайдо бўлиши ягона юридик фактга – фуқаронинг иш сўраб мурожаат қилишига асосланади. Ишга жойлаштириш органи му- рожаат қилган фуқарони рўйхатга олиши, мақбул келадиган ишни то- пишида амалий ёрдам кўрсатиши лозим бўлади. Ҳозирги пайтда ишга жойлаштириш органлари билан корхона, ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар етарли даражада тартибга солинган бўлиб, унинг асосий мақсади қўнимсизликни камайтириш, меҳнат ресурсларидан тўла ва оқилона фойдаланишга кўмаклашишдан иборат. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишга жойлаштириш органлари иш берувчиларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий ваколатларга эга бўлма- ган ҳолда одатда, воситачилик вазифасини бажарадилар. Фуқарони иш- га юбориш ҳақида ишга жойлаштириш акти икки томонлама ҳуқуқий хусусиятга эга бўлиб, биринчидан тавсиявий характерга эга бўлса, ик- кинчидан мажбурий кучга эга бўлади. Ишга юборилган фуқаро билан корхона, ташкилот ўртасида ишга қабул қилиш юзасидан пайдо бўладиган ҳуқуқий муносабатлар ишга жойлаштиришга оид меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг якунловчи босқичи ҳисобланади. Фуқаронинг ишга қабул қилиниши ёки юборилган корхонада ишлашдан бош тортиши билан ишга жойлаштиришга оид муносабатнинг барҳам топишига са- баб бўлади. Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling